Ҳаққоний ва беғараз тасаввур этиш принципи. Молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларда корхонанинг молиявий ҳолати, операцияларнинг натижалари ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисида ҳаққоний ва беғараз тасаввур ҳосил қилиши керак.
Тугалланганлик принципи. Молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида ахборот етарлича тўла ҳажмда тақдим этилиши керак.
Изчиллик принципи. Ҳисоб сиёсати бир даврдан иккинчисига изчиллик билан ўтказилиши назарда тутилади. Фойдаланувчилар корхонанинг молиявий ҳолатидаги ўзгаришлар тенденцияларини аниқлаш учун унинг турли ҳисобот даврларидаги молиявий ҳисоботларини қиёслаш имкониятига эга бўлишлари керак. Фойдаланувчилар корхонанинг молиявий ҳолатидаги ўзгаришлар тенденцияларини аниқлаш учун унинг турли ҳисобот даврларидаги молиявий ҳисоботларини қиёслаш имкониятига эга бўлишлари керак.
Агар корхона операциялари тавсифида муҳим ўзгаришлар ёки ҳисоботни тақдим этиш шаклини таҳлил қилиш ҳисоботни тақдим этиш шаклини ўзгартириш мақсадга мувофиқлигидан далолат бермаса, молиявий ҳисобот моддаларини тақдим қилиш ва тасниф этиш сақланиб қолиниши керак.
Вақти-вақти билан катта миқдордаги харид қилиш ёки чиқиб кетиш ёки субъектни операцион фаолиятининг тавсифида айрим бошқа муҳим ўзгаришлар ёки молиявий ҳисоботнинг шарҳи молиявий ҳисоботларни бошқача тақдим этиш мақсадга мувофиқлигига олиб келади. Бундай ҳолларда хўжалик юритувчи субъект муҳимлик ва қиёсийлик принципларига риоя қилиш ўртасидаги мувофиқликни таъминлаши керак. Корхона қайта кўриб чиқилган тузилиш узоқ давр давомида сақланса ёки муқобил тақдим этишнинг афзаллиги равшан бўлса, фақат шундай ҳоллардагина молиявий ҳисобот тақдим этишни ўзгартириши мумкин. Ҳисоб сиёсати бир даврдан иккинчисига изчиллик билан ўтказилиши назарда тутилади.
Ўз вақтидалик принципи. Ҳисобот ахборотининг асоссиз кечиктирилганда у ўзининг иқтисодий аҳамиятлилигини йўқотади. Ахборотни ўз вақтида тақдим этиш учун битимнинг ёки бошқа ҳодисанинг барча жиҳатлари маълум бўлгунга қадар ҳисоботга зарурат пайдо бўлиши мумкин, бу эса унинг ишончлилигини бузади. Бошқа томондан, агар ҳисобот барча жиҳатлар маълум бўлгунича кечиктирилса, энг ишончли ахборот ҳам кам фойда бериши мумкин, чунки фойдаланувчилар олдироқ қарор қабул қилишга мажбур бўлади. Аҳамиятлилик ва ишончлилик ўртасида мувозанатга эришиш мақсадида иқтисодий қарорларни қабул қилишда фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қандай қилиб яхшироқ қондиришни ҳал этиш керак.
Агар ахборот ўз вақтида тақдим этилса, у фойдали ҳисобланади. Агар молиявий ҳисоботлар фойдаланувчилар тасарруфига тузилган вақтдан кейин оқилона вақт ичида тақдим этилмаса, улар ўзининг фойдалийлигини йўқотади. Ҳисобот ахборотлари асоссиз равишда ушлаб қолинса, у ўз аҳамиятини йўқотиши мумкин. Ҳеч қандай омиллар, ҳатто хўжалик юритувчи субъектнинг операциялари мураккаблиги ҳам ҳисоботни вақтида тақдим этишга қодир эмаслиги сабаби сифатида фойдаланилмаслик керак.
Агар ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш унинг ҳамма жиҳатлари маълум бўлган пайтгача кечиктириладиган бўлса, энг ишончли ахборот ҳам кам фойда бериши мумкин, чунки фойдаланувчилар олдироқ қарор қабул қилишга мажбур бўлади. Аҳамиятлилик ва ишончлилик ўртасида мувозанатга эришиш мақсадида иқтисодий қарорларни қабул қилишда фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қандай қилиб яхшироқ қондиришни ҳал этиш керак.