Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


Чет эл валютасида харид қилинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати



Download 270,26 Kb.
bet23/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Чет эл валютасида харид қилинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, уларнинг харид қилинганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатларида (товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки божхона юк декларациясида) кўрсатилган қийматидан келиб чиқиб, уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаб, шунингдек асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда, аниқланади.
Корхона устав капиталига таъсисчилар қўйилмалари (улуши) сифатида олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб, агар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса, корхона таъсисчилари (иштирокчилари) томонидан келишилган уларнинг пулдаги баҳоси тан олинади.
Корхона таъсисчилар таркибидан чиққанида ёки тугатилаётган корхорнанинг мулки таъсисчилар ўртасида тақсимланганда келиб тушган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати бўлиб асосий воситаларнинг қабул қилинган қабул қилиш-топшириш ҳужжатларида асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган қиймат тан олинади.
Олинаётган асосий воситаларнинг қиймати бошқа корхонанинг устав капиталидаги улуши бўйича қарз суммасидан юқори бўлган ҳолларда, фарқ таъсисчилар таркибидан чиқиб кетаётган таъсисчи томонидан қопланади.
Бошқа корхонанинг устав капиталидаги улуши бўйича қарз суммаси олинаётган асосий воситаларнинг қиймати юқори бўлган ҳолларда, фарқ бераётган корхона томонидан қопланади.
Корхона томонидан текинга (ҳадя шартномаси бўйича) олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (йиғимлар), етказиб бериш, ўрнатиш, улаш, фойдаланишга тушириш ва активни ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ҳар қандай харажатларни ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган санадаги уларнинг жорий қиймати тан олинади. Жорий қиймат деганда маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича асосий воситаларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлган суммаси тушунилади.
Асосий воситалар текинга (ҳадя шартномаси бўйича) олинганда уларнинг даромадлари бозор қиймати бўйича белгиланади. Асосий воситаларнинг бозор қиймати ҳужжатлар билан ёки баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи билан тасдиқланади. Ҳужжатлар билан тасдиқлаш деб қуйидагилар эътироф этилади:
- жўнатиш, етказиб бериш ёки топшириш ҳужжатлари;
- етказиб берувчиларнинг нархларга оид маълумотлари (прайс-варақлар);
- оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар;
- биржа маълумотлари;
- давлат статистикаси органларининг маълумотлари.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish