Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


Асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларга қуйидагилар киради



Download 270,26 Kb.
bet21/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларга қуйидагилар киради:
- асосий воситаларга доир ҳуқуқни харид қилиш (олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;
- божхона божлари ва йиғимлари;
- асосий воситаларни олиш (барпо қилиш) муносабати билан солиқлар ва йиғимлар суммалари;
- асосий воситаларни олиш (барпо қилиш) билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;
- асосий воситаларни етказиб бериш (барпо қилиш) хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;
- асосий воситаларни харид қилишда воситачиларга тўланадиган ҳақлар;
- асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар;
- активдан фойдаланиш мақсади бўйича уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар қарзга олинган капитал ҳисобидан буткул ёки қисман сотиб олинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилмайди.
Шунингдек, харид қилинган асосий воситалар ҳақини тўлаш билан боғлиқ харажатлар банк хизматлари, аккредитив очиш, хорижий валютани ўтказганлиги ва конвертация қилганлиги учун банкка воситачилик ҳақи тўлаш бўйича харажатларни қўшган ҳолда, шунингдек асосий воситаларни харид қилиш бўйича контрактларни тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш харажатлари асосий воситаларнинг бошлағич қийматига киритилмайди, балки улар содир бўлган ҳисобот даврида харажатлар сифатида тан олинади.
Агар шартнома шартларида харид қилинган асосий воситалар ҳақини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлса, унда мазкур асосий воситалар бухгалтерия ҳисобига кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашни ҳисобга олмаган ҳолдаги харид қилиши қиймати бўйича қабул қилинади. Бунда харид қилиш қиймати ва тўловнинг умумий суммаси ўртасида юзага келадиган фарқ кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш даври давомида жорий тўловнинг кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўловларнинг умумий суммасидаги солиштирма оғирлигига боғлиқ ҳолда молиявий харажатлар (фоизлар бўйича харажатлар) га киради.
21-сон БҲМС га мувофиқ мулкий ҳуқуқи корхонага тегишли асосий воситаларнинг мавжудлиги ва харакати, фойдаланишда, консервацияда бўлган ёки оператив ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
- 0110 «Ер»;
- 0111 «Ерни ободонлаштириш»;
- 0112 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш»;
- 0120 «Бино, иншоот ва узатувчи мосламалар»;
- 0130 «Машина ва асбоб-ускуналар»;
- 0140 «Мебель ва офис жиҳозлари»;
- 0150 «Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси»;
- 0160 «Транспорт воситалари»;
- 0180 «Кўп йиллик ўсимликлар»;
- 0190 «Бошқа асосий воситалар»;
- 0199 «Консервация килинган асосий воситалар».
Корхона томонидан оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборот 001 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар» счётида шартномада кўрсатилган баҳода ҳисобга олинади.
Корхона томонидан молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотлар 010 «Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар» счётида акс эттирилади..

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish