Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


Дастгоҳ бўйича йиллик амортизация ажратмалари жадвали



Download 270,26 Kb.
bet31/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Дастгоҳ бўйича йиллик амортизация ажратмалари жадвали

Амортизация ажратмалари йиллари

Амортизацила-надиган қиймат

Йиллик амортизация суммаси

Жамғарилган амортизация

1-йил

120 000 000

(120 000 000 х 5/15) = 40 000 000

40 000 000

2-йил

120 000 000

(120 000 000 х 4/15) = 32 000 000

72 000 000

3-йил

120 000 000

(120 000 000 х 3/15) = 24 000 000

96 000 000

4-йил

120 000 000

(120 000 000 х 2/15) = 16 000 000

112 000 000

5-йил

120 000 000

(120 000 000 х 1/15) = 8 000 000

120 000 000

Дастгоҳ бўйича ойлик амортизация ажратмалари жадвали

Амортизация ажратмалари даврлари

Амортизациянинг йиллик суммаси

Амортизациянинг ойлик суммаси

1-йил

40 000 000

3 333 333,3 (40 000 000 / 12)

2-йил

32 000 000

2 666 666,7 (32 000 000 / 12)

3-йил

24 000 000

2 000 000 (24 000 000 / 12)

4-йил

16 000 000

1 333 333,3 (16 000 000 / 12)

5-йил

8 000 000

666 666,7 (8 000 000 / 12)

Амортизация ҳисоблашнинг у ёки бу усулини танлаш билан асосий воситаларни бошланғич (қайта тиклаш) қиймати ва жамғарилган амортизация суммаси ўртасидаги фарқни ўзида ифодалайдиган асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати миқдорини тартибга солиш мумкин. Шунинг учун корхона тегишли қарор қабул қилишда амортизация ҳисоблашнинг у ёки бу усулини танлашнинг ижобий ва салбий оқибатларини ўйлаб кўриши лозим.
Солиқ солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган ҳар йиллик амортизация меъёрлари харажатларга тенг маромда ҳисобдан чиқариладиган асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қийматига нисбатан фоизларда белгиланган.
Асосий воситаларни ҳисобот йили давомида бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш ҳолларида амортизациянинг йиллик суммаси бўлиб мазкур асосий воситалар бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасидан йиллик молиявий ҳисоботларнинг ҳисобот санасигача аниқланган сумма ҳисобланади.
5-сон БҲМСнинг 41-бандига мувофиқ мавсумий тусдаги ишлаб чиқариш корхоналарида фойдаланиладиган асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси ҳисобот йилида корхона томонидан асосий воситалардан фойдаланиш даври мобайнида тенг маромда ҳисобланади.
Асосий воситаларнинг ҳар хил турларига (гуруҳларига) нисбатан амортизацияни ҳисоблашнинг турли усуллари қўлланилади. Бунда бир турдаги асосий воситалар бўйича (маркаси, тури ва бошқалар бўйича) фақат битта усул қўлланилади. Қўлланиладиган амортизацияни ҳисоблаш усули корхонанинг ҳисоб сиёсатида мажбурий равишда 1-сон БҲМС да белгиланган тартибда акс эттирилади.
Агар асосий воситалардан фойдаланишдан кутилаётган иқтисодий фойдада сезиларли даражада ўзгариш юз берадиган бўлса, амортизацияни ҳисоблаш усули ўзгараётган тамойилни акс эттириш учун шундай ўзгартирилиши керакки, токи юзага келган вазият амортизация усулининг ўзгартирилишини оқласин. Бундай ўзгартиш ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим. Бунда молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида мазкур ўзгартиш сабаблари ва уларнинг иқтисодий самараси очиб берилиши керак.
Фойдали хизмат муддати - корхона активдан фойдаланадиган вақт даври ёки корхона ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори. Асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати асосий воситалар ҳолатини яхшилайдиган ва, демак, хизмат муддатини узайтирадиган ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек бу муддатни қисқартирадиган технологик ўзгаришларни ҳисобга олиб, корхона томонидан қайтадан кўриб чиқилиши мумкин.
Асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати:
- кутилаётган ишлаб чиқариш қувватига мувофиқ мазкур асосий воситаларни корхонада кутилаётган фойдали хизмат муддадидан;
- фойдаланиш режими (смена сонидан) га боғлиқ жисмоний эскириши; табиий шароит ва агрессис таъсир ққилувчи муҳитдан, таъмирлаш ўтказиш тизимидан;
- меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа мазкур асосий воситаларни хизматини чегаралар (масалан, ижара муддати) дан келиб чиқиб амалга оширилади.
Қўшимча қуриш, қўшимча тарзда асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш ва техник қайта қуроллантириш натижасида асосий воситаларни ишлашининг бошланғич қабул қилинган меъёрий кўрсаткичларини ҳолатини яхшилайдиган ҳолларда, корхона томонидан ушбу асосий воситалар бўйича фойдали хизмат муддати қайтадан кўриб чиқилади.
Қўшимча қуриш, қўшимча тарзда асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш ва техник қайта қуроллантириш бўйича ишлар тугатилганидан сўнг фойдаланишга киритилган асосий воситалар учун фойдали хизмат муддати бўлиб ушбу ишлар тугатилганидан сўнг мазкур асосий воситалар фойдаланишга киритилган пайтдан бошлаб корхона томонидан асосий воситалардан фойдаланиладиган вақт даври ёки корхона ушбу асосий воситаларни қўллашдан олишни кутаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) миқдори ҳисобланади.
Асосий воситалар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси бухгалтерия ҳисобида тегишли суммаларни алоҳида счётларда жамғариши йўли билан акс эттирилади. 21-сон БҲМС га мувофиқ, асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммаси қуйидаги счётларда ҳисобга олинади:
0211 «Ерни ободонлаштиришнинг эскириши»;
0212 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши»;
0220 «Бино, иншоот ва ўтказувчи мосламаларнинг эскириши»;
0230 «Машиналар ва ускуналарнинг эскириши»;
0240 «Мебель ва офис жиҳозларининг эскириши»;
0250 «Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши»;
0260 «Транспорт воситаларининг эскириши»;
0270 «Ишчи хайвонларнинг эскириши»;
0280 «Кўп йиллик ўсимликларнинг эскириши»;
0290 «Бошқа асосий воситаларнинг эскириши»;
0299 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши».
0211-0290 счётларда мулкчилик ҳуқуқи корхонага тегишли бўлган асосий воситаларнинг эскириши ҳисобга олинади. 0299 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши» счётида молиявий ижарага олинган асосий воситаларнинг эскириши хусусий асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш тартиби каби бир хил тартибда ҳисобга олинади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish