Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича маъруза матни 3-мавзу


Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда яъни ишлаб чиқариш усулини қўллаш билан амортизацияни ҳисоблаш тартибини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз



Download 270,26 Kb.
bet27/88
Sana25.02.2022
Hajmi270,26 Kb.
#287915
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   88
Bog'liq
Мавзу 3 (2)

Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда яъни ишлаб чиқариш усулини қўллаш билан амортизацияни ҳисоблаш тартибини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз. Енгил автомобилининг кутилаётган умумий босиб ўтадиган йўли 800 000 км, бошланғич қиймати 63 000 000 сўмни, фойдаланиш муддати охиридаги қолдиқ (тугатиш) қиймати 3 000 000 сўмни ташкил этади. Ҳисобот даврида 10 000 км йўл босиши керак. Ҳисоб сиёсатида амортизация ишлаб чиқариш усулни қўллаш билан ҳисобланиши назарда тутилган.
Енгил автомобилига амортизация ҳисоблашда биринчи навбатда амортизацияланадиган қийматни 60 000 000 сўм (63 000 000 сўм – 3 000 000 сўм) ни, иккинчи навбатда эса бажарилган иш ҳажмининг бир бирлиги яъни ҳар бир километрга тўғри келадиган амортизация суммаси 75 сўм (60 000 000 сўм / 800 000 км) ни аниқлаймиз. Ишлаб чиқариш усулни қўллаш билан ҳисобот даврида енгил автомобили бўйича амортизация ҳисобланганда амортизация ажратмаси суммаси 750 000 сўм (10 000 км х 75 сўм) га тенг бўлади.
Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули
Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули амортизацияни ҳисоблаш даврида амортизацияланадиган актив қийматининг камайишини англатади. Мазкур усулга кўра тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулидан икки баравар амортизация меъёри мазкур ҳисобот давридаги асосий воситанинг тегишли қолдиқ қийматига кўпайтирилади. Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули бўйича амортизацияни ҳисоблашда фараз қилинаётган тугатиш қиймати бошланғич (тиклаш) қийматидан чегирилмайди.
Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усулида йиллик амортизация ажратмалари суммаси ҳисобот йили бошидаги асосий воситаларнинг қолдиқ қийматидан ва мазкур асосий воситаларни фойдали ишлатиш муддатига боғлиқ ҳолда ҳисобланган амортизациянинг икки баравар меъёридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усулида асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ушбу асосий воситаларнинг баланс (қолдиқ) қиймати уларнинг тугатиш қийматига тенг бўлган вақтдан бошлаб тугатилади.

Download 270,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish