Бугунги кунда жаҳонда туризм масалаларига ҳар қачонгидан кўра катта аҳамият берилмоқда


Туризмнинг турлари ва уларнинг аҳамияти



Download 3,04 Mb.
bet6/38
Sana24.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#221255
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Руши

2.2.Туризмнинг турлари ва уларнинг аҳамияти.

Туризм мазмун жиҳатдан кенг қамровли ижтимоий-тарбиявий хусусиятга эга бўлган педагогик жараён ҳисобланади. Инсонларнинг амалий фаолиятлари, ижтимоий-турмуш шароитлари, табиат манзараларига қизиқишлари ва бошқалар жуда кўп соҳаларни эътиборга олган ҳолда туризм кўп тармоқли соҳа эканлигини биламиз. Уларнинг энг асосий турлари қуйидагилардан иборатдир:



  1. Пиёда юриш саёҳати.

  2. Тоғларда юриш саёҳати.

  3. Қояларни забт этиш саёҳати.

  4. Чамалаб топиш (ориентирование) саёҳати.

  5. Тезоқар дарёларда эшкак эшиш саёҳати.

  6. Уловларда (авто, мото, велосипед ва ҳоказо) юриш саёҳати.

Таъкидлаш лозимки, мазкур турлар мазмун жиҳатдан бир-биридан туб-дан фарқ қилиши ва тартиб қоидаларнинг ўзига хослигига қараб улар мустақил спорт турлари ҳисобланади.
Пиёда юриш саёҳатида унинг шаклларига (бир кунлик, кўп кунлик) қа-раб масофалар белгиланади ва маълум даражада талаблар қўйилади. Уларни ташкил қилиш ва ўтказиш ҳақида ИВ бобда тўхталиб ўтамиз.
Тоғ туризми (тоғларда юриш саёҳати) пиёда юриш саёҳатининг даво-мидир. Яъни барча ҳаракатлар бунда такрорланади. Фақат категориялар (қи-йинчилик даражалари: 1. 2. 3. 4. 5. 6) жиҳатдан бошқа туризмлардан фарқ қилади. Аниқроқ айтганда баландлиги 1,5–5 км (денгиз сатҳига нисбатан) тоғларга чиқиш, довонлардан ошиш, тезоқар сувлардан кечиб ўтиш каби мураккаб ҳаракатлар бажарилади.
Қояларни забд этиш туризми (скалолазание) пиёда юриш ва тоғ туризми билан бевосита боғлиқдир. Фақат тик қоялар, қояларга тирмашиб чиқиш (арқонлар, ҳимоя воситалари ва ҳоказо) билан тубдан фарқ қилади.
Чамалаб топиш (ориентирование) туризми ҳам пиёда юриш, тоғ туризми билан бевосита боғлиқдир. Яъни маълум масофаларни пиёда ўтиш, тўсиқлар, довонлардан ошиш ҳоллари бунда ҳам қўлланилади. Бошқа туризм турларидан фарқли ўлароқ, бунда харита, чизма, компос, қуёш, ой, юлдуз ва ҳоказо воситаларидан фойдаланган ҳолда манзилга етиб боришдир. Яъни номаълум ва нотаниш жойларни топиш асосий фаолият ҳисобланади. Туризмнинг бу туридан пиёда юриш, тоғ туризми ва бошқа туризмлар бўйича ўтказилган махсус мусобақаларда (слётлар) кенг фойдаланилади.
Туризмда автомобил, мотоцикл, велосипед каби уловларда юриб саёҳат қилиш ҳам муҳим ўринларни эгаллайди. Тез оқар дарёларда қайиқ, эшкак, сол ва шунга ўхшаш мосламаларда ўтириб саёҳат қилиш ҳам амалда мавжуд. Бунинг учун катта тайёргарликлар, жисмонан махсус маҳоратларга эга бўлиш талаб этилади.
Таъкидлаш лозимки, туризмнинг мазкур техник турлари мамлакатимизда ҳали етарлича оммалашмаган. Шу туфайли гуруҳ бўлиб саёҳатларга чиқиш, уларни расмий равишда ташкил қилиш жараёнлари жуда камдан кам учрайди.
Хулоса шундан иборатки, туризм шаклан кўп тармоқли турларга бўли-нади. Уларнинг мазмуни шуғулланувчиларнинг жисмоний баркамоллигини ошириш билан бир қаторда меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, ўзаро ҳамкорлик ва дўстлик каби инсоний фазилатларни тарбиялашга хизмат қилади.

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish