Бугунги кунда жаҳонда туризм масалаларига ҳар қачонгидан кўра катта аҳамият берилмоқда



Download 3,04 Mb.
bet8/38
Sana24.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#221255
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38
Bog'liq
Руши

Тарғибот-ташвиқот походлари-йирик ижтимоий-сиёсий ёки спорт анжуманларига бағишланган бўлиб, унинг мақсади жамоатчилик ва оммани туризмга жалб этишдан иборатдир. Бундай ҳолларда жамоалардаги илғор тажрибалар алмашинади, туристик ҳаракатдаги янги воқеалар, натижалар жорий этилади, фаол туристлар турли йўллар билан рағбатлантирилади. Бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг концерт чиқишлари, спорт турлари бўйича ўртоқлик учрашувлари, туристик техника ва бошқа воситаларни билиш юзасидан мусобақалар уюштирилиши тарғибот ишларининг жонли, қизиқарли бўлишини таъминлайди.
Экспедиция – туристик саёҳат бўлиб, у бирон объектни (географик, геологик, ўлкашунослик, тарихий ва бошқалар) ўрганиш мақсадида уюштирилади. Бундай саёҳат жараёнларида актив ҳаракат, яъни пиёда юриш, чанғида ва бошқаларда юриш, шунингдек, пассив ҳаракат йўли билан (транспортда) масофани ўтиш мумкин.
Территориал белги жиҳатдан туристик саёҳатлар, походлар маҳаллий ва узоқ, характерли жиҳатидан эса режали ва ҳаваскорлик турларига эгадир. Режали походлар аввалдан белгиланган ва фақат махсус ишланган маршрутлар орқалигина уюштирилади. Бундай ҳолларда туристлар махсус жиҳозлар, озиқ-овқат ва инструкторлар билан таъминланади.
Ҳаваскорлик саёҳатлари жисмоний маданият жамоалари кенгашлари, спорт клублари, туристлар клуби, маданият клублари, туристлар оромгоҳлари, базалари, болалар туристик станциялари, мактаблар, ўқувчилар уйлари ва алоҳида туристлар гуруҳлари томонидан уюштирилади.
Бунда туристлар мустақил равишда ўз маршрутларини тузадилар, поход жараёнида ўз-ўзларига хизмат қиладилар. Керакли туристик жиҳозлар, озиқ-овқат ва бошқа воситаларни ўзлари харид қилишлари ёки ижарага олишлари лозим бўлади. Саёҳатнинг бу хусусияти оммавий равишда бир кунлик ва бир неча кунлик походлар ўтказиш учун энг қулай бўлиб, у кўпинча таълим муассасаларида кўпроқ уюштирилади. Шуни қайд қилиш лозимки, касаба уюшма ташкилотлари, спорт клублари, ҳафтада икки кун дам олиш кунларидан унумли фойдаланиб, йирик корхоналар, ижодий ходимлар жамоалари шаҳар атрофи жойларига поход уюштириш шакли кенг авж олмоқда. Ҳатто Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Навоий ва бошқа бир қатор шаҳарлардаги ишлаб чиқариш, меҳнат жамоаларига тоғли зоналарда дам олиш уйлари, профилакторийлар ташкил қилиб, йил давомида меҳнаткашларнинг ҳордиқ чиқариши ва саёҳат қилиш учун маълум қулайликлар яратиб бермоқда.
Саёҳатлар ҳаракат усулларига қараб пиёда юриш, тоғ, сув, чанғи, велосипед, автомобил, мотоцикл ва аралаш турларига бўлинади. Саёҳат қилиш ва унинг тартиблари 1982 йил 28 ноябрда тасдиқланган “Ҳаваскорлик туристик поход ва саёҳатларни ташкил қилиш ва ўтказиш қоидалари” га асосан ўтказилади. Бу талаблар ҳозирги кунда ҳам кенг қўлланмоқда. Ҳаваскорлик саёҳатларигаталабнинг ортиб бориши бир кунлик ва кўп кунлик походлар ўткзишни тақозо этмоқда. Шунга кўра кўп кунлик саёҳатлар И. ИИ. ИИИ. ИВ. В қийинчилик категорияларига (даражаларига) бўлинади. Қийинчилик даражалари походларнинг масофаси, тўсиқларнинг хусусияти ва сони, ҳар бир турнинг мазмунига қараб белгиланади. Улар ҳақида кейинги бобларда тегишли маълумотлар берилади.
Хулоса қилиб айтганда, мустақилликнинг шароитлари ҳамда имтиёзлари доирасида “Соғлом авлод” Давлат дастурида туризмдан мақсадли фой-даланиши лозим. Ўқувчи-ёшлар ва талабаларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, касб-ҳунар йўлидаги назарий билим ҳамда амалий малакаларини такомил-лаштиришда саёҳатлар муҳим аҳамиятга эга бўлган тарбиявий жараёндир.

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish