Бугунги кунда жаҳонда туризм масалаларига ҳар қачонгидан кўра катта аҳамият берилмоқда



Download 3,04 Mb.
bet7/38
Sana24.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#221255
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38
Bog'liq
Руши

2.3. Туризм турларининг таснифи
Жаҳон халқлари, айниқса мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) рес-публикаларида туризм турлари кенг оммалашган. Ўз йўналиши, харак-тери ва фаолият хусусиятларига кўра туризм сайр қилиш (экскурсия, саёҳат қилиш) ва пиёда юриш (поход) шаклларига ажратилади.
Сайр қилиш–кенг, оммага қулай бўлган пиёда, чанғида, велосипед, қайиқ ва бошқа воситалар ёрдамида юриб соғлиқни яхшилаш, организмни чиниқтириш мақсадида уюштириладиган қисқа муддатли оммабоп туризм шаклидир. Туризмнинг бу шаклида кекса–ю ёш иштирок этиши мумкин.
Экскурсия –жамоа бўлиб бирон объектга (музей, стадион, қурилиши, ўрмон ва ҳоказо) илмий қидирув ёки ўқув мақсадида, умумий маданий дам олиш учун ўтказиладиган тадбирлар ҳисобланади. Бундай тадбир аҳоли яшаб, ўқиб турган жойларга ёки бошқа шаҳарларга ҳам борганда уюштирилиши мумкин. Туризмнинг бу шакли асосан катта ёшдаги боғча болалари, мактаб ўқувчилари, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларининг талабалари орасида кенг тарқалган маданий, таълим-тарбиявий аҳамиятга эга бўлган тадбирдир.
Походлар – ташкилий равишда гуруҳ бўлиб пиёда, велосипед, чанғи, қайиқ ва шу каби воситалар ёрдамида жисмоний чиниқиш, ўлкани ўрганиш, ижтимоий-фойдали меҳнат қилиш мақсадида уюштирилади.
Туризмнинг турлари жуда хилма-хил бўлиб у амалда тобора ортиб бормоқда. Жисмоний тарбия нуқтаи назаридан олиб қаралганда, уларни тайёргарлик, ҳақиқий туристик ва оммавий тарғибот походларига ажратиш мумкин.
Тайёргарлик походлари поход ҳаракатлари ва организмни катта ва узоқ муддатли походларга тайёрлаш, уларда иштирок этишга ҳозирлашда асосий вазифаларини ўтайди. Тайёргарлик походлари жараёнига сайр қилиш, экскурсия элементларини киритиш зарур. Бу босқичнинг асосий мазмунида туристик қоидалар, поход турмуш шароити, юриш техникаси, махсус туристик фаолиятлар, йўлни аввалдан ўрганиш, разведка қилиш, дам олиш жойларини танлаш ва уни тайёрлаш, кечки дам олиш ва тунашни уюштириш, гулхан ёқиш ва шу каби соҳаларни ўрганиш ётади. Чидамлилик, кучлилик, тезлик ва бошқа жисмоний сифатларни ҳам ошириш мураккаб походларда иштирок этишни таъминлайди.
Ҳақиқий туристик походлар туризмнинг типик турларидан биридир. У кўп кун (бир неча кундан то бир ойгача) давом этиб, маршрут ва ҳаракат усулларининг хилма-хиллиги билан бошқаларидан тубдан фарқ қилади. Улар спорт клублар ёкимахсус туристик муассасаларда рўйхатдан ўтказилади, шунингдек мураккаб туристик походларни уюштириш учун юқорида кўрсатилган ташкилотлардан рухсат олинади. Бундай походларни жамоатчи-инструктор,тажрибали ва махсус тайёргарликка эга бўлган туристлар бошқаради ва раҳбарлик қилади.
Спорт походлари – бу асосан спортга тааллуқлидир; бундай ҳолларда мураккаб походларнинг қийинчилик даражалари, масофанинг узунлиги, табиий тўсиқларнинг қийинчилик даражалари, аҳоли яшайдиган жойларга етиб бориш тартиблари, синовли походлар сони ва бошқа шартлар қўйилган бўлади.

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish