Бугунги кунда жаҳонда туризм масалаларига ҳар қачонгидан кўра катта аҳамият берилмоқда


III-БОБ. САЁҲАТЛАРНИНГ УМУМИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 3,04 Mb.
bet9/38
Sana24.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#221255
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38
Bog'liq
Руши

III-БОБ. САЁҲАТЛАРНИНГ УМУМИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ.
3.1. Ўзбекистоннинг саёҳатбоп манзиллари.
Ўзбекистоннинг географик жиҳатдан жойлашиши ва иқлим шароити саёҳатларнинг деярли барча турлари учун қулайдир. Айниқса, тарихий-маданий обидаларга бой бўлган Самарқанд, Бухоро, Хива каби қадимий шаҳарлар, замонавий иншоотларга эга бўлган Тошкент шаҳри Республика аҳолисининг сайр-саёҳат манзиллари ҳисобланади. 2500-3000 йиллик тарихга эга бўлган Термиз, Қарши, Шаҳрисабз, Қўқон, Наманган, Нукус, Урганч каби шаҳарлар ҳам қадимий ёдгорликлари билан кўпчиликнинг диққат-эътиборини жалб этади. Сўнгги 40-50 йил ичида янгидан қад кўтарган Янгиер, Гулистон, Навоий, Зарафшон, Жиззах каби шаҳарлар ҳам замонавий маданий қурилиш бинолари, спорт иншоотлари, таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари ва уларнинг маҳсулотлари билан жаҳонга танилмоқда.
Республикамизнинг мустақиллиги туфайли ва шаҳарларнинг бугунги кўрк-жамоли кескин равишда ўзгариб бориши туфайли аҳоли ўз сайрларини юртимиз ҳудудларида ўтказмоқда.
Марказий Осиё республикалари ва бошқа мустақил давлатларнинг сай-ёҳлари Ўзбекистоннинг бугунги равнақи, истиқболи, чиройига ҳавас билан қарамоқда. Хорижий мамлакатлардан ташриф буюраётган меҳмонлар, ишби-лармонлар, сайёҳлар ва расмий вакиллар, раҳбарлар ҳам Тошкент, Самарқанд Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарларга сайр-саёҳат уюштирмоқдалар. Сайёҳларни фақат тарихий-маданий ёдгорликларгина эмас, балки осмонўпар, баланд архитектура қурилишлари, спорт комплекслари, йирик саноат ишлаб чиқариш корхоналари, шахсий фирмалар, қўшма корхоналар, савдо, тижорат масканлари, олий таълим муассасалари, шифохоналар, театр ва маданий истироҳат боғлари, улардаги анъанавий миллий байрамлар (“Наврўз”, “Мустақиллик куни”, кураш, теннис ва бошқа халқаро турнирлар, турли спорт мусобақалари) ҳам кўпроқ қизиқтирмоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири шундаки, оммавий тадбирларнинг ташкилий жиҳатлари, миллий хусусиятлари ҳамда таълим тарбия ва сиҳат-саломатлик йўлидаги фойдали ишлар диққатга сазовар бўлмоқда. Бунда Республика Президенти И.А. Каримов ва унинг сафдошлари катта фаолият кўрсатаётганлиги эътиборга лойиқдир.
Тошкент. Ўзбекистоннинг пойтахти сифатида Тошкент фақат Марказий Осиёдагина эмас, ҳатто барча қитъалардаги мамлакатларга ҳам танилди. Унинг аҳолиси 2 млн дан ошиқ бўлиб, 100 га яқин миллат ва элатларнинг вакиллари истиқомат қилади. Мустақиллик йиллари даврида (1991–2010) шаҳарнинг кўрки беқиёс даражада ўзгарди. Деярли барча ҳудудларда янги-янги кошонали бинолар қад кўтарди. Замонавий архитектура қурилишлари (банклар, савдо-тижорат мажмуалари, турли идоралар, элчихоналар ва ҳоказо) Тошкентнинг жамолини янгилади. Айниқса марказда қад кўтарган Консерватория биноси, шаҳар маъмурий идоралари, Темурийлар тарихи музейи, “Ўзбекистон”, “Жар” спорт мажмуалари саёҳатчиларнинг гавжум масканига айланди.
Жаҳондаги Ислом дини фозиллари ва уламолари Кўкалдош мадрасаси, Хастиимом намозгоҳи ва Ислом университетига ташриф буюрганда ўзбек миллатининг улуғлигига шаҳодат бўлмоқда.
Тошкентнинг қайси даҳаси ва мавзесига борманг кўп қаватли уйлардаги аҳолининг тинч-тотув яшаши, соғлом турмуш тарзини кечираётганининг гувоҳи бўласиз.
Театр, цирк, музейларда тинимсиз равишда одамлар оқимига дуч келасиз. Умумтаълим мактабларининг ўқувчилари, касб-ҳунар коллежлари ёшлари, олий таълим муассасалари талабалари ўқув даргоҳларида шодон кезиб, ўқиб илм олиб юрганлигига ҳавасингиз келади. Кенг кўчалар, хиёбонлардаги савдо дўконлари, ҳар қадамда учрайдиган деҳқон бозорларида одамлар зич, қадам ташлашга жой йўқ, деса бўлади.
“Мустақиллик” ва “Наврўз” байрамларида Халқлар Дўстлиги майдони (Алишер Навоий боғи), Мустақиллик майдонлари ва шаҳарнинг барча катта майдон–хиёбонларида байрамлар зўр тантана билан ўтказилмоқда. Янги ўқув йилининг бошланиши, ўзбек кураши, теннис, футбол ва бошқа спорт турлари бўйича ўтказилаётган расмий мусобақалар, халқаро турнирлар жараёнлари ҳам зўр тантана билан ташкил этилиб байрам тусини олмоқда.
Эътиборли томони яна шундаки, авваллари бошқа ном билан юритилган шоҳ кўчалар, маҳаллалар, таълим муассасалари эндиликда маҳаллий улуғ зотларнинг номига қўйилди. Масалан: Амир Темур кўчаси (Энгелс), Буюк Ипак йўли (Ш.Руставели), Ш.Рашидов кўчаси (Ленин) ва ҳоказо.
Китоб дўконлари ва расталари ҳамда алоқа тармоқларида давлат тили-даги китоблар, журналлар, газеталар ва турли ўқув қуроллари асосий маҳсу-лотларни ташкил этади. Хуллас Тошкент саёҳатчиларининг энг гўзал ва диққатга сазовар масканига айланмоқда.

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish