4.2. Пиёда юриш саёҳатларини ташкил қилиш
ва ўтказиш масалалари.
4.2.1. Ўқувчи-ёшлар ва талабаларнинг саёҳатлари.
Ўқувчи-ёшлар ва талабаларнинг пиёда юриш саёҳатлари асосан икки мақсадда, яъни “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестлари талабларини бажариш ҳамда атроф-муҳит билан танишиш учун ташкил этилади. Бу саёҳатлар бир кунлик ва тунаб келиш (2–3 кунлик) шаклида бўлиши мумкин. Шунингдек, ёзги таътил пайтларида (соғломлаштириш оромгоҳлари ва спорт масканлари) кўп кунлик (8–10 ва ундан ортиқ) пиёда юриш саёҳатлари уюштирилади. Бундай саёҳатлар таълим муассасалари жисмоний маданият жамоалари кенгашининг (ЖМЖ-спорт клуб) йиллик режалари асосида ташкил этилади. Қайси ўқув муассасаси туризм клуби ёки секцияси (тўгарак) расмий равишда ташкил этилган бўлса, уларнинг мустақил режалари ҳам бўлади.
Саёҳатларнинг қайси тури (пиёда юриш, тоғ туризми ва ҳоказо) ёки шакли (бир кунлик, тунаб келиш, кўп кунлик) бўлмасин уларни ташкил қилиш ва ўтказиш учун ягона талаблар қўйилади:
1. Ўқув муассасаси туризм тўгарагини (секция) ташкил этиш.
2. Жамоатчи фаолларни (инструктор-услубчи, ташкилотчи) тайёрлаш.
3. Туристик жиҳозларни жамғариш ёки ижарага олиш.
4. Тўгарак қатнашчиларини туризм билан назарий жиҳатдан қуроллан-тириш, уларни жисмонан тайёрлаш.
5. Топографик тушунчалар, биринчи тиббий ёрдам ва табиатни муҳофаза қилиш йўлларини ўргатиш.
6. Ўқув йили давомида дам олиш кунлари ёки таътил пайтларида яқин атрофларга қисқа сайр-саёҳатлар ўтказиш. Бунда чодирларни ўрнатиш, атроф -муҳитни кузатиш, юриш йўлларини чизмага (харита) тушириш, компас билан ишлаш каби амалий малакаларни ўргатиш, талаб этилади.
7. Барча талаблар бажарилиб, маълум кўникмалар хосил қилинади ва тиббий кўрикдан ўтилади. Сўнгра бир кунлик саёҳатни ташкил қилиш мумкин бўлади.
Таъкидлаш лозимки, республикамизнинг деярли барча ҳудудлари пиёда юриш саёҳатларига жуда қулай ҳисобланади. Яъни тоғ олди ва тоғли жойларда булоқлар, ирмоқлар, кичик дарёлар, сув омборлари мавжуд. Уларнинг атрофлари яшил ўтлоқ, дарахтзор, соя-салқин жойларга эга.
Фарғона водийсининг бутун атрофи тоғлар билан ўралган ва дарёлар, катта сой сувлари, ариқлар, каналлар билан таъминланган. Яъни саёҳатларнинг кўпчилик турларини ўтказиш имкониятлари бор.
Тошкент вилоятининг Хўжакент, Ғазалкент, Чирчиқ, Оҳангарон, Олма-лиқ, Пискент, Бекобод каби ҳудудлари ҳам тоғ, дарё шароитларига эга.
Шу сабабдан ҳам Шоҳимардон (Фарғона), Арслонбоб атрофи (Анди-жон),Учқўрғон,Чуст, Поп (Наманган),Чотқол, Чимён, Қурама, Чорвоқ (Тош-кент) тоғ оралиғи жойларида ўқувчиларнинг дам олиш оромгоҳлари ва тала-баларнинг соғломлаштириш-спорт масканлари (Хумсон, Кумушкон ва ҳоказо) узоқ вақтлардан буён фаолият кўрсатиб келади.
Сирдарё вилоятининг ўқувчи-ёшлари ва талабалари Сирдарё ва Дўстлик (собиқ Киров) канали соҳиллари, янги ўзлаштирилган жойлардаги (Оқ олтин, Бахт, Янгиер ва ҳоказо) каналларнинг ёқаларидаги соғломлаштирувчи ва дам олиш оромгоҳларида саёҳатларни ўтказиш имконларига эга. Баъзи мактаблар, коллежлар ва университет жамоалари саёҳатларни Тошкент ва Жиззах вилоятининг тоғли жойларида уюштиришлари амалда қўлланилмоқда.
Жиззах вилоятининг Зомин ўрмон хўжалиги, Бахмал ва Фориш туман-ларидаги қўриқхоналарда жойлашган ўқувчилар оромгоҳларида саёҳатларни ўтказишади. Жиззах Давлат педагогика институти жисмоний тарбия факул-тети талабалари билан ўқув машғулоти ва кўп кунлик пиёда юриш саёҳатла-рини Нурота тизма тоғлари (Учма, Осмонсой) ва Бахмал тоғларида ўтказиш бўйича анча тажрибаларга эга.
Самарқанд шаҳридаги ўқувчи-ёшлар ва талабаларнинг саёҳатлари Чўп-онота (Зарафшон соҳили), Оҳалик, Омонқўтон, Ургут, Миронкўл каби тоғли ўрмонларда ташкил этилади. Вилоятнинг Булунғур, Жомбой, Тойлоқ, Ургут, Самарқанд, Қўшробод, Пастдарғом каби туманларидаги тоғли жойларда саёҳат-боп масканлар жуда кўп.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг деярли кўпчилик ҳудудлари (Китоб, Шаҳрисабз, Денов, Сариосиё, Жарқўрғон ва ҳоказо) Боботоғ ҳамда Помир тоғларининг этаклари билан туташ бўлиб, саёҳатларни мақсадли ўтказиш учун жуда қулай ҳисобланади. У ерлардаги ўқувчиларнинг ёзги дам олиш оромгоҳлари, айниқса Амир Темур ғори атрофларидаги сайёҳлар масканидан кўп кунлик саёҳатларда фойдаланиш мумкин.
Юқорида баён этилган саёҳатларни ташкил этиш ва ўтказиш учун рас-мий рухсатномалардан фойдаланиш тавсия этилади:
1. Ўқув юрти раҳбарининг буйруғи.
2. Моддий-техник ва молиявий харажатларни ҳал этиш.
3. Жисмоний тарбия ўқитувчилари сафидан танлаб олиб, уларни туризм қоидалари билан малакасини ошириш (тайёрлаш).
4. Ўқувчи-ёшлар ва талабалар ўртасида туризмнинг моҳиятини тарғибот қилиш.
5. “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларининг талабларини бажа-ришга даъват этиш (тушунтириш).
6.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг туризмни ривож-лантириш тўғрисидаги қарори (1999 йил) ва шу соҳада кадрлар тайёрлашни амалга оширишдаги фаолиятлар ҳақида суҳбатлар ўтказиш.
7. Имконият даражасида туристлар клубини ёки секция (тўгарак) ташкил қилиш.
8. Саёҳатчилар музейини ташкил этиш. Бунда ўлкашунослик ва табиатни муҳофаза қилишга кенг ўрин бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |