Бугунги кунда жаҳонда туризм масалаларига ҳар қачонгидан кўра катта аҳамият берилмоқда


Бир кунлик ва кўп кунлик саёҳатларни



Download 3,04 Mb.
bet15/38
Sana24.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#221255
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38
Bog'liq
Руши

4.2.2. Бир кунлик ва кўп кунлик саёҳатларни
ташкил қилиш ва ўтказиш.
Яқин ўтмишда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ёзги дам олиш ва таътил пайтларида ўқувчи-ёшлар, талабалар ҳамда меҳнаткашларнинг турли хил саёҳатлари анча оммалашган эди. Ўша даврлардаги тажрибалар асосида ўқувчи-ёшлар, талабалар ва меҳнаткаш ишчи-ёшларнинг пиёда юриш ва бир кунлик ҳамда кўп кунлик (камида 7-8 ва ундан ортиқ кунлар) саёҳатларини ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Чунки, ўтган бобда изоҳланганидек, саёҳатлар саломатликни яхшилаш, жисмонан чиниқиш, руҳий дам олиш, ҳордиқ чиқариш, атроф-муҳитни ўрганишнинг муҳим омилларидан биридир.
Ўтган бўлимда саёҳат манзиллари, уларни ташкил этиш ҳақида баён этилди. Бир кунлик ва кўп кунлик саёҳатларни ташкил қилиш ва ўтказиш учун, саёҳат раҳбарлари барча қатнашчиларни юриш йўллари (маршрут) ва асосий бекатлар, саёҳат манзиллари билан таништириши зарур бўлади. Бу биринчидан саёҳатга қизиқишни уйғотса, иккинчидан тайёргарлик фаолиятларни мустақил равишда бажаришга даъват этади.
Саёҳатларга тайёргарлик тадбирларини баён этишдан аввал, энг хуш-манзарали масканлар ҳақида баъзи маълумотлар келтириш лозим топилди. Бунда М.А. Ҳошимов ва В.И.Кучерявихларнинг “Табиатнинг нодир сайргоҳ-лари”, 1991 йил ҳикояларидан баъзи бир намуналар келтирилди. Бу ҳикояларни келтиришдан мақсад шундаки сайр-саёҳат (экскурсия) қатнашчилари, айниқса пиёда юрувчи сайёҳлар туризм тарихи ва жойларнинг номлари билан янада чуқурроқ танишиши, ёшларнинг саёҳатларга қизиқишини уйғотишга хизмат қила олади. Яна эътиборли томони шундаки, Самарқанд атрофи бўйича халқаро маршрутлар кўплаб ишлаб чиқилган.
Олтин водий сайргоҳлари.
Зарафшон водийси “Олтин водий” деб аталади. Уни тилга олганда фақатгина дарё ёқасидаги қадим вақтлардан буён фойдаланилаётган олтин конларинигина эмас, балки дарё сувининг шарофати билан водий ёнбағир-ларида гуркираб ўсаётган боғу-роғларни, хушманзара жойларда жойлашган кўркам қишлоғу-шаҳарларни, гавжум бозорларида сайёҳ эътиборини ўзига тортган заъфарон узум-у ёқутранг анорни, олтиндек товланган анжир-у оқ биллури шафтолини тушунишган. Зарафшон ва Туркистон тоғлари оралиғида жойлашган бу олтин водий дарёси баланд чўққилардан,–2.795 метр баландликдан бошланади. Қўҳистон деб аталган бу тоғли ўлкада тор даралару баланд чўққилар мавжуд бўлиб, улар ёнида дарё шаршаралар ҳосил қилиб оқади. Шу сабабли дунёнинг кўпгина бурчакларидан келган сайёҳлар водийдаги бетакрор тоғ кўли Искандаркўл ва тик қояларни, қуюқ арчазорлару тоғ музликларини завқ билан томоша қилишади. Олтин водий ғарбга томон аста-секин пасайиб, Қизилқум саҳросига туташиб кетади ва бу жойда дарё икки ирмоқ - Гуджайли ҳамда Тайкирга бўлиниб, саҳрога сингиб кетади.
Бу гўзал водийда сайёҳларни тоғ ва текислик қишлоқлари, кичик шаҳарлар, табиатнинг нодир сайргоҳлари кутади. Азалдан шарқ ва ғарб оралиғида жойлашган водий бой қадимий тарихга эга. Бундаги ҳар бир шаҳар ва қишлоқ асрлар ҳақида ҳикоя қилади. Водий суғдлар элининг гуркираши, Искандар Зулқарнайн босқинчилари зулми, араблар истилоси, Чингизхон босқини, Темур ҳукмронлигини, Чор Россияси ва советлар мустамлакачилигини бошидан кечирди. Баланд тоғлар ўлкасидан саҳро ҳудудигача тушувчи дарё ёқасидаги қишлоқлар ҳар хил географик зоналарда жойлашгани учун, бир фаслнинг ўзида турли либосда бўлади.
Бу ердан сиз дарё юқорисига – тоғли Қўҳистонга саёҳат қилишингиз мумкин. Саёҳатингиз шаҳар ёнидаги қадимий Чўпонота тепалигидан бошланади. Юқорига борган сари Оҳалик, Омонқўтон қишлоқларини, Ургут каби чиройли шаҳарни, Қирғот ясси тоғини томоша қилиб, тоғлар ўлкаси Қўҳистонга ўтасиз. Қўҳистонда сизни Толар қабристони, Фан тоғлари, Тоғ кўллари ва олтин узук кўзидаги марварид – Искандаркўл кутади. Бу табиат мўъжизаларини томоша қилиб бўлгандан кейин Шаҳристон довонидан қўшни Сангзор водийсига тушиб, у жойдаги Уч ўчоқ, Бахмал, Ойқор сингари сайргоҳларда бўласиз. Бу жойлардан текислик йўллари билан Самарқандга қайтиб дам олгандан кейин, янги маршрутга чиқиб, қуруқликдаги орол Миёнқолни, тоғлардаги мўъжиза Кўксаройни, саҳро медалони Қарнобни ва текислик қишлоғи Тимни томоша қилишингиз мумкин.
Сержилва Самарқанд шаҳрининг шимоли-ғарбий қисмида тик қирғоқли Сиёб ариғидан кейин ўсимликлардан ҳоли тепаликлар бошланади. Темурийлар даврида бу жой Кўҳак тепалиги деб аталган.
“Кимда-ким гўзал Самарқандни бир назар билан кўрмоқчи бўлса, уни енгил амалга ошириш учун Кўҳакка чиқиши керак”, деб ёзганди ХИВ асрда бу жойни келиб кўрган араб сайёҳи Ибн Батута.
Икки аср ўтгандан кейин бу жой Чўпонота деб – шу ерда ўрта асрларда қурилган мачит номи билан атала бошлади. ХИХ аср охирларида тузилган рус хариталарида бу тепаликларга қатъий қилиб “Чўпонота баландлиги” деб ном қўйилди.
Ҳозир Чўпонота Самарқанд шаҳри майдонига кириб кетган.
Чўпонота тепаликлари ўзининг геологик келиб чиқиши билан ҳам бошқа майдонлардан ажралиб туради. Қадим вақтларда тектоник ҳаракатлар Зарафшон ҳавзаси тагидаги палеозой даврида пайдо бўлган кристаллик пойдевордан метаморфик йўл билан, яъни катта босим ва ҳарорат таъсирида ишланиб, пайдо бўлган сланец ва қизил қумтошларни юзага сиқиб чиқарди. Уларнинг ичига эса бирмунча кейин пайдо бўлган чўкинди жинслар – палеоген даври оҳактошлари ва гипслари, неоген қум-тошлари ва конгламератлари аралашиб кетди. Бу ёш қатламлар қадимий жинслар устига Чўпонотанинг бир қисми бўлган Лайлакхона тепалигида ер юзига чиқиб қолган ва ҳозир эса бу жойга шаҳарнинг янги истироҳат боғи қуриляпти.
Агар Зарафшон дарёси водийсининг ўртасида мана шу қояли тепалик бўлмаганда эди, унда бу қуруқлик ўртасидаги ҳосилдор Миёнкол оролини, Афросиёбнинг соз тупроқли тепаликларини, Сиёбнинг гўзал водийсини кўриш мумкин бўлмас эди.
Чўпонота тепаликларининг пайдо бўлиш тарихи ҳали тўлиқ ўрганиб чиқилгани йўқ, лекин унинг умумий ривожланиш йўналишини айтиб бериш мумкин.
Ўрта полеозой даврида ҳозирги тепаликлар ўрнида денгиз кўрфази бўлган. У шарқдан текислик билан чегараланиб, бу текисликда иссиқ ва нам тропик иқлим мавжуд бўлган. Секин оқувчи дарёлар кўрфазга лой ва қумларни оқизиб келиб йиққан ва улар маълум вақт ўтгандан кейин сланец ва қумтош қатламларига айланган. Кейинги геологик даврларда бу жой бир неча марта кўтарилган ва чўккан. 10-20 миллион йиллар олдин эса, бу жойда тепалик пайдо бўлган ва аста-секин ясси тоққа айланган. Зарафшон суви, нураш жараёни ва бошқа омиллар бу ясси тоғни аста-секин нуратиб, ҳозирги ҳолига олиб келган.
Чўпонотанинг мачит ва ретранслятор жойлашган юқори нуқтаси, Самарқанднинг ўртача баландлигидан атиги 100 метр юқоридир. Лекин бу арзимас кўринган фарқ шаҳар ва воҳа тарихида катта рол ўйнайди. Бу юқори нуқта кўп асрлар давомида душман келаётганини кузатувчи жой бўлган. Тепалик устида гулхан ёқиладиган жой ва навкарлар учунқоровулхона қурилиб, агар хавф-хатар пайдо бўлса, масалан, Самарқанд тарихида кўп бўлган кўчманчи қабилаларнинг шаҳар томон ҳаракати сезилса, навкарлар гулханга ўт қўйишган ва тутун шаҳар аҳолисини ғафлатда қолмасликка ундаган. Чўпонота ҳамма томонидан сув билан ўралганлиги ва ўтиш қийин бўлганлиги сабабли душман йўлига табиий тўсиқ сифатида фойдаланилган. Шунинг учун унинг стратегик аҳамияти жуда юқори бўлган. Айниқса, унинг қиялиги катта бўлиб, шарқий томони душман ишғол қилишиучун қийин жойга айлантирилган ва унинг тагида худди атайин қурилган сувли хандақдек Қорасув дарёчаси жойлашган.
Қадимий Чўпонота тепалиги 3000 йил ичида Самарқанд воҳасининг бошидан ўтган кўп тарихий воқеаларга гувоҳ бўлди. Бу жойдан Александр Македонский лашкарлари ўтган. Турклар, араблар, Чингизхон, Темур, Шай-бонийхон аскарлари бу жойда тўхтаб дам олган. Бир сўз билан айтганда Чўпонота тарихи Самарқанд тарихининг бир бўлагидир.
Чўпонота тепалигидаги мачитнинг қурилиши билан боғлиқ бир афсона мавжуд. Бу афсона кекса чўпоннинг ватанпарварлиги ҳақида ҳикоя қилади. Айтишларича номаълум сабабларга кўра навбатчи аскарлар душман келганини билмай қолишган ва ҳалок бўлишган. Душман отлиқлари шаҳар дарвозасига яқинлашиб қолганда улар олдидан чўпон чиқиб қолади. Кекса чўпон шаҳарга душман хавф солаётганини кўриб, подасини душман устига ҳайдайди. Пода билан йўли тўсилиб қолган душман шовқин билан ўзини билдириб қўяди ва шаҳар ҳимоячилари томонидан даф қилинади. Гўё шу вақтдан бошлаб, чўпоннинг бу жасорати учун тепаликнинг энг баланд жойига мачит қурилиб, у Чўпонота мачити деб атала бошланади. Унинг қурилишининг бошланиши ХИВ асрга тўғри келади дейилади. Лекин китобларда бу мачит ҳақидаги тарихий маълумотларнинг ХВИ асргача бўлган даври учрамайди.
Чўпонота тоғлари бир хил тоғ жинсларидан ташкил топганига қарамас-дан, фойдали маъданларга бой бўлиб, улар жуда қадим замонлардан буён ишлатилади.
Агар Омонқўтон тоғларида истиқомат қилган неандертал одамлар ўзларига керакли тош қуролларни яшаган жойларидан топишган бўлса, юқори палеолит даврида Самарқанд шаҳри ўрнида яшаган одамлар (уларнинг истиқомат ўрни шаҳар марказидаги парк-кўлдан топилган) ўзларига тош қуролларни Зарафшон дарёси бурилишларида ёки Чўпонота тепаликларидан топишган. Одам яшаган, ёши 30 минг йилдан кам бўлмаган бу жойдан чақ-моқтош ва қизил охра топилган. Бу қизил охра кони Лайлакхона тепалигида, кремнийли чақмоқтошлар эса бутун Чўпонота тепаликларида учрайди. Лекин улар қазиб олинган жой эҳтимол Қирча деб номланган жойда бўлса керак. Бу жой Сиёб ариғи соҳилида бўлиб, кристалл тоғ жинслари ер юзига яқин чиққан ва атрофида сув ҳамда ов кўп бўлган.
Юқорида таърифланган Лайлакхона тепалиги ўзининг тузилиши билан ҳам Чўпонота тепаликларининг қимматбаҳо “ғаладонидир”. Бу жойда палеоген даврида пайдо бўлган оҳактош ва гипслар, неоген даври кварцитлари, кулолчилик тупроғи ва конгломератлар бор. Бу материалларнинг бари ўтмишда қурилиш материаллари бўлиб хизмат қилган.
Соз тупроқ асосан кулолчиликда ишлатилиб, чинни ишлаб чиқаришда шу тупроқдан фойдаланишган. Қалинлиги 30-40 метрга етувчи соз тупроқдан ғишт ва пахса деворлар яратилган. Гипсни эса ганчга айлантирганлар. Тоза кварцли қум эса шиша ишлаб чиқаришда қўлланилган. Бу қумларни асримизнинг 30-йилларигача ковлаб олинган, унинг изиғорлар ҳозиргача сақаланиб қолган.
Тепанинг шарқий қисмида оҳактошлар очилиб қолган бу ердан эса оҳак олишда ишлатилган. Эҳтимол бу очиқ кон узоқ ўтмишда Самарқанд учун катта аҳамиятга эга бўлгандир. Шаҳарнинг бошқа томонидаги Оҳалик конидаги оҳак олувчи печлар Х-ХИ асрларда қурилиб, асосан, икки аср давомида қувват билан фойдаланиб келинган. Чўпонотадаги печлар эса асримизнинг эллигинчи йилларигача ишлаб турган. Шу кунларда Чўпонотада қумтош ва сланец кавлаб олувчи бир неча очиқ конлар бор. Олинган маҳсулотлар қурилишда кенг қўлланилиб келинмоқда.
Чўпонота Самарқандга келган барча олимларни қизиқтирган. Бу ерда биринчи илмий изланишлар 1869 йили А.П.Федченко томонидан ўтказилган. Кейинчалик бу ерда машҳур рус олимлари П.П.СеменовТян-Шанский, Н.М.Прижевалский, И.В.Обручев ва бошқалар илмий изланишлар олиб боришган. Бу олимлар томонидан ўша даврдаёқ бошқа турдаги нодир маъданлар белгилари борлиги айтиб берилган.
Чўпонота атрофи ўтмиш даврлардаёқ дам олиш ҳудудига айлантирилган. Бу жойлар фақат ҳозирги сайёҳларнигина ўзига жалб этмаган. Ўтмишдаги кўплаб сайёҳлар ва ўша давр аслзодаларининг кўплаб боғлари Чўпонота тепаликларида жойлашганлиги тарихдан маълум. Масалан, Бобур ўзининг хотираларида ёзган: “Самарқанд атрофларида чиройли майдонлар жойлашган. Улардан энг машҳурларидан бири–Конигил бўлиб, у Самарқанддан шарққа қараб чўзилади. Ариқча Конигилнинг ўртасидан оқади. Самарқанд султонлари бу жойни қўриқхона, деб эълон қилишган ва ҳар йили улар бу майдонга бир ёки икки ой чиқиб, шу жойда яшашган.
Конигил ҳозирда Чўпонота тепалигининг жанубий қисмида жойлашиб, Сиёбнинг бутун водийсини эгаллаган. Темур ва Улуғбек даврларида бутун Конигилдан хиёбон ўтиб, унингикки тарафида дарахтлар ўтказилган, пиёдалар юрувчи йўлкалар атрофида каналлар ва ҳовузлар қазилган. Навбатдаги ҳарбий юришдан қайтаётганда Амир Темур ҳам бу жойда бир неча кун тўхтаб ўтган. Бу хушманзара хиёбон ҳозирги Тайлоқ посёлкасигача чўзилган. Унинг атрофида қатор-қатор чойхоналар жойлашган ва у ерда сайиллар ўтказилган.
Чўпонота атрофларида ХIV-ХV асрларда амирларнинг кўплаб ёзги ором-гоҳлари қурилди. Бу оромгоҳлар тўғрисида Темурийлар замондошлари Шарафиддин, Ҳофизи Абру, Ибн Арабшоҳ, Бобурлар хабар беради. Буларнинг ичида энг гўзали Боғибаланд бўлиб, у Чўпонотадан ғарбда – Сиёбнинг ўнг қирғоғида жойлашган. Ундан бирмунча шарқроқда Боғимайдон жойлашиб, унинг чеккасида ёзлик қаср Чулустун ва кичик боғ “Боғча” жойлашган. Кейинроқ Боғибаланд олдида дарвеш Муҳаммад Тархон боғи пайдо бўлган.
Мутахассислар фикрига кўра ўша даврлардаги шаҳар ташқарисидаги боғлар ўйлаб қурилган ва тартибли бўлган. Уларни жойлаштиришда режалаштириш мавжуд бўлиб, ҳовузлар ва бинолар маълум қонуният асосида қурилган. Буларнинг ҳаммаси ўша даврдаги боғбонларнинг улкан ҳаётий тажрибасидан далолат беради.
Ҳозирги вақтда Конигил хиёбонларининг шон-шуҳрати қайта тиклан-моқда. Оби-раҳмат ариғининг икки тарафида дам олиш ҳудуди, профилакторий ва катта боғбарпо этилган. Чўпонота тепаликларининг бошқа қисмларини ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.
Чўпонота тепаликлари яшил бойлигини тиклаш бўйича биринчи изланишлар 1927 йилдан бошланган. Шу даврдаги ўлкашунослар фикрига кўра, бу тепаликларда қурғоқчиликка чидамли дарахтлар экиш мумкин экан.
Ҳозир Чўпонота ёнбағирларидаги яйдоқ ерларни кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ерларга экилган қайин дарахтлари шароитга тез мослашиб, ўрмон хўжалиги посёлкасини иссиқ, чанг ва шамолдан яхши ҳимоя қилмоқда. Лайлакхона тепалиги ёнбағри ва Оби-раҳмат ариғи ёнбағирлари яшил ўтлар билан қорежади. Бу тепаликлар ёнбағрида жойлашган 8-автоколонна майдонига экилган мевали дарахтлар ҳосилга кирганига ўн йилдан ошди. Чўпонота тепалигининг ғарбий ва шимолий ёнбағрига экилган кўчатлар кўкка бўй чўзди.
Ерларни суғоришнинг илғор усулларини қўллаш асрлар давомида қўл тегмаган жойларда хилма-хил мевалар, узум ҳамда полиз экинлари ҳосилини йиғиш имкониятини бермоқда. Тепаликлар ёнбағри бўйлаб келажакда чиройли кенг кўчалар, баланд иморатлар ва хиёбонлар тушади. Етти тепалик устида янги шаҳар барпо бўлади.


Оҳалик.
Самарқанд шаҳри жанубида жойлашган тоғли хушманзара Оҳалик қишлоғи шаҳар меҳмонлари ва самарқандликларнинг деярли ҳаммасига таниш. Тоғ ва дарё ёқасида, боғларнинг қалин соясида ёзги оромгоҳ ва дам олиш базалари, санаторийлар жойлашган. Дарё қирғоқлари ва тоғ ёнбағирлари бўйлаб улкан дам олиш ҳудуди деярли ўн километрга чўзилиб кетган.
Оҳалик қишлоғи Қоратепа тоғининг шимолий ёнбағридаги барча тоғ қишлоқлари каби узоқ ўтмишда-қадимий Суғд эли ўзининг пойтахти атрофини ўзлаштираётган даврда пайдо бўлган. Оҳаликнинг пайдо бўлиши тўғрисида тарихий маълумотлар бизгача етиб келмаган. Лекин бу тоғ воҳаси ичидаги икки қўрғон қолдиқларига қараб, бу майдонларни меҳнатсевар деҳқонлар Қушонлар даврининг бошидаёқ ўзлаштирганини, шаҳар атрофларида улкан сув омборлари ва каналлар қурганини тахмин қилиш мумкин.
Бу даврга қадар Оҳалик ўрнашган тоғ дарасидан чорвадорлар яйлов сифатида фойдаланган бўлиши, ундан олдинги–бронза даврида эса бу ерда овчилар яшаган бўлиши керак. Бу ҳақда Оҳалик майдонида топилган камоннинг чақмоқтошли ўқлари хабар беради.
Эҳтимол, бу ерлар узоқ вақт давомида Самарқанд олий табақаси учун дам олиш жойи бўлиб хизмат қилгандир. Чунки уларнинг шаҳар ташқарисидаги қасрлари дарё бўйида жойлашган бўлган. Бу ер истироҳатгоҳ бўлганлиги учун савдо-сотиқ ва косибчилик билан шуғулланмаганлар. Шу сабабли на араб географлари, на бошқа Зарафшон водийсини ўрганган олимлар ўзларининг хотираларида бу жойдаги косибчилик ҳақида эслашмайди. ХИХ асрда Самарқандда бўлган барча сайёҳлар Оҳаликда ҳам бўлишган. Булар қаторига Хаников, Вамбери, Федченко, Обручевни кўрсатишимиз мумкин. Қишлоқнинг Оҳалик деб номланишига айрим сабаблар бор.
Биринчидан, ИХ асрдан бошлаб, бу ердаги маҳаллий аҳоли тўлиқ оҳак қазиб олишга мутахассислашган бўлиб, бу ердаги оҳак ғамламаси ҳозиргача жуда улкандир. Оҳак кенгаяётган Самарқанд учун керак бўлиб илгаридан шаҳарни ана шу қурилиш материали билан таъминлаётган Чўпонота маҳсулоти етишмай қолган.
Оҳалик қишлоғининг номи ҳам шу даврда пайдо бўлиб, асли Оҳаклик, яъни “о”– “ой”, “хок” – “тупроқ”, яъни ойнинг оқ тупроғи маъносини англатган. Унинг ёнида жойлашган Оқбўйра қишлоғининг номи ҳам бу ердаги оҳак ғамламасидан хабар беради. Ҳақиқатан ҳам узоқдан бу жойга қарасангиз оқ тепаликларга биринчи кўзингиз тушади.
Иккинчидан, қурилаётган Самарқанд шу даврларда мустаҳкам ва чиройли қурилиш материалига эҳтиёж сезарди ва бу материллар Темурийлар даврида қурилаётган маҳобатли биноларга керак бўларди. Мармарни эса Нуротанинг Ғозғон ва Омонқўтоннинг Гурмак конларидан олиб келишарди. Улкан гранит бўлаклари эса яқиндаги тоғлардан олиб келинарди. Шу кунларда ҳам Оқбўйра қишлоғи яқинидаги тош конларида ярим йўнилган гранит блокларини кўриш мумкин.
Учинчидан, Амир Темур ва темурийлар даврида Қашқадарё водийсидаги Тарағай қишлоғига йўл Оҳалик орқали ўтган ва ундан Сангтўра довонига (1860 м) кенг карвон йўли мавжуд бўлган. Тарағай қишлоғи мутахассислари фикрича Темурнинг уруғи, барлос қабиласининг юрти бўлган.
Бу тоғ йўли инқилобгача Туркистонга контрабанда товарларини Шарқий Бухоро, Қарши, Шаҳрисабз, Шерободдан олиб келувчи яширин йўлга айланган.
Гражданлар уруши даврида бу тоғ йўли Қашқадарёдан келувчи душман тўдаларини тўсиб қўйиш учун ёпилади ва довонга, йўлнинг тор қисмларига соқчилар қўйилади. Ёз фасли кунларидан бирида душманларнинг кўп сонли тўдаси тўсиқларни ёриб ўтади. Оҳалик олдида бу тўда ва хитойлик командир Пау-Ти-Сан бошчилигидаги байналмилал жангчилар ўртасида бир неча соат давом этган жанг бўлиб, душман енгилади ва тоққа қараб қочади.
Оҳалик қишлоғининг доимий яшовчилари хилма-хил бўлиб, асосан ўзбеклар ва тожиклардан иборат. Қолган миллат вакиллари бу жойга Паргар ва Киштут қишлоғидан инқилобга қадар кўчиб келишган. Кейинчалик Ўрмитон қишлоғидан ҳам ўнлаб хонадонлар кўчиб келган.
Оҳалик қишлоғи атрофида ер майдонларининг камлиги сабабли қишлоқ аҳолиси вақти-вақти билан бошқа жойларга кўчишга мажбур бўлган. Шу йўл билан оҳаликлилардан иборат Оқати, Оқбўйра қишлоқлари вужудга келган.
Ҳозирга келиб Оҳалик майдони Самарқанд шаҳри учун энг қулай даволаш ва спорт-туристик марказдир. Ҳар йили бу оромгоҳда, лагерларда, санаторийларда, “Ёшлик” турбазасида ўн мингга яқин киши дам олади. Баҳор фаслида эса табиатнинг бу гўзал бурчагига юз минглаб Самарқандликлар ва шаҳар меҳмонлари дам олишга чиқади.
Оҳалик қишлоғи атрофида кўпгина табиат мўъжизалари мавжуд. Пас, тоғлик ҳудуддаоҳактошлар мавжуд бўлган жойларда ғорлар, эски штолнялар ва оҳак куйдиришда ишлатиладиган печлар учрайди. Тоғ жинслари ичида синчков сайёҳлар исланд шпати доналарини топиши мумкин.
Қоратепа тоғининг асосий қисмини ташкил этган гранитлар ва грано-диоритлар ичида графит, хрустал шодаларини учратиш мумкин. Тоғ бағрида эса қалай, волфрам, молибден ғамламалари бор.
Бу ҳудуднинг асосий сув манбайи бўлган Оқдарё водийси ҳам такрорланмас гўзалликка эга. Бу жойда олча, қайрағоч, бодом дарахтларидан ташкил топган боғлар кўп. Дарё ўзанининг тор жойларида шаршаралар мавжуд. Сайёҳлар учун Оқдарёдаги катта шаршара Бошсувтушар, айниқса гўзал бўлиб, у Афғон довонига чиқишда жойлашган.
Қишлоқ юқорисида – тоғнинг юқори қисмида (1700-2200 м) камдан-кам учраса-да табиий ҳолда ўсаётган арчалар сақланиб қолган. Айтишларига қараганда илгари уларнинг сони анча кўп бўлган. Бу ердаги арчалар сонининг камайишига асосий сабаб, уларнинг оҳак печларида ёқилғи сифатида ишлатилганидадир.
Тоққа чиқувчиларни бу ердаги қояли чўққилар ҳам жалб этади. Улар ичидаги Камқўтон чўққиси(2189 м) Қоратепа тоғидан баландлигига нисбатан иккинчи ўринда туради. Улкан чўққи ёнида кичкина, шаффоф сувли Қулбобо кўли жойлашган бўлиб, табиат томонидан тайёрланган табиий ўйиқча сув билан тўлдирилгандир. Камқўтондан кейин Кичкинасойни ярим ҳалқа шаклида гранит қоялар ўраб олган. Улар “Оҳалик тожи” дейилади ва 1900-2100 м баландликдаги Тошбақа, Қоратош, Досттўда каби номлар билан аталади. Бу чўққиларга кўтарилиш ҳатто спортчилар учун ҳам унчалик осон эмас.
Қишлоқ атрофидаги “тош ҳайкалларни” томоша қилиш ҳам анча мароқлидир. Бундай табиат мўъжизалари бу ерда анча. Оқтош массивида от, динозавр ва хаёлий ҳайвонларга ўхшаган тош бўлакларини кўриш мумкин. Булар ичида ҳажми жуда улкан тош бўлаклар ҳам учрайди. Буларга “Тошбақа”, “Шоҳтош”,”Сомонтош” ва “Игна” чўққиси киради.
Оҳаликдан қўшни водийларга кўп сонли сайёҳ сўқмоқлари ўтади. Бу сўқмоқлар тоғ чўққиси орқали Сангтўда, Афғон, Бешозор, Говхона довонлари орқали Амир Темур ғорига, Тарағайсойга, Алвасти кўлига ва Омонқўтонга ўтади. Сазвас довони орқали “иккимингинчи” чўққилар Камқўтон, Игна, Қизилтоққа кўтарилиши ёки Сазвасдарё водийсини кесиб ўтиб, Қоратепа қишлоғига бориш ёки Илонсойга тушиш ёки Ёнтоқ ясси тоғи орқали тўғри йўл билан Тераксойнинг юқорисига чиқиб, Қайнарбулоққа тушиш мумкин.
Оҳаликдан сўқмоқ йўл билан Миронкўлга, олти шаршара ўлкасига ёки Оқбўйрага ҳам ўтиш мумкин.
Лекин табиатнинг бу гўзал бурчагини томоша қилиш вақтида, унинг муҳофазасини ҳам ўйлашимиз керак. Бу жойдаги ҳамма нарса–гиёҳлар, булоқлар, тошлар ҳимоя талаб қилади. Дам олишга келувчиларнинг сони ошган сари, бу гўзал масканнинг табиатига зарар келтирилмоқда. Ўсимлик дунёси камаймоқда. Дам олишга борувчилар ўйлаб ўтирмай бойчечак, лола, ёввойи пиёз, доривор ўтларни билиб билмай юлишади. Буларнинг кўпчилиги эса Қизил китобга кирган ва йўқолиш арафасида турибди. Биз эса бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмаймиз.
Ҳайвонот дунёсининг аҳволи бундан яхши эмас. Кўп нодир ҳайвонлар браконерлар дастидан йўқолиб кетди. Дарёлардаги балиқлар ҳам йўқолиш арафасида турибди. Қушлар уяларини ташлаб одамлар кўзидан йўқолмоқда. Ҳозир Оҳалик атрофида бир вақтлар кўп бўлган ёввойи чўчқа, бўри ва бўрсиқнинг изини ҳам учратмайсиз. Қуён, тулки, жайралар ҳам камайиб кетди.
Табиатнинг бу гўзал инъоми Оҳаликни сақлаб қолиш учун вақт ўтмасдан уни давлат ҳимоясига олиш ва қўриқхона деб эълон қилиш керак. Бу жойда овнинг барча турини овлашни, мева ва ўтлар теришни тақиқлаш лозим. Йўқолган ҳайвон ва қушлар турларини қайта тиклашга уриниш ва ўрмон экиб мелиорация ишларини амалга ошириш керак.
Сайёҳлар ва ўлкашунослар бу жойда табиатнинг содиқ дўстларига айланишлари керак. Ҳозирча кичик-кичик участкаларда саёҳлар томонидан табиатни тиклашга бўлган уриниш бор. Бунинг учун улар маҳаллий материаллардан фойдаланишмоқда, яъни ёввойи дарахт ва чангалзорларнинг қалин қисмини қисман сийраклаштириб, шунга ўхшаш иқлимли кўчатни жойларга кўчириб ўтказмоқдалар. Мўъжиза рўй бериб, кечаги тақир жойларда инсон томонидан яратилган ўрмон шовулламоқда.

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish