Бухоро. Қадимий азм шаҳар Бухоро тарихий-маданий ёдгорликлари билан ўзига хос бўлган сайр-саёҳат манзилидир. Шаҳарнинг тарихи Самар-қанд, Термиз, Қарши, Хива, Урганч каби шаҳарлар билан боғлиқ равишда узоқ ўтмишдан дарак беради.
Абу Али ибн Сино, Имом ал Бухорий (Хўжа Исмоил) ва бошқа жуда кўп илм, табобат, ислом дини арбоблари Бухорода таҳсил олган, ҳаёт кечирган. 2500 йилдан ортиқ даврда шаҳарда турли қурилишлар, асосан масжид, мадраса, савдо марказлари, шоҳона уй-жойлар, қасрлар, қалъалар қад кўтарди. Уларнинг кўпчилик қисми ҳозирда сайр-саёҳат йўлида хизмат қилмоқда. Шаҳар борган сари кўркамлашиб туризм шаҳрига айланган.
Мустақиллик туфайли замонавий уй-жойлар, идораларнинг бинолари, маданият марказлари янгидан қад кўтарди. 2002 йил “Универсиада” ўтказилиши муносабати билан спорт мажмуалари бунёд этилди. “Бухоро” стадиони халқаро мусобақалар ўтказишга мослаштирилди.
Бухоронинг сайр-саёҳат соҳасидаги яна бир эътиборли томони шундаки, унда уч томонлама темир йўллар туташган. Яъни шарқдан Москва, Тошкент, Фарғона водийсидан келадиган поездлар, ғарбдан эса Туркманистон, Қора-қалпоғистон, Хоразм, Уч қудуқ поездлари, жанубдан эса Тожикистон, Термиз, Афғонистон поездлари Бухорода (Когон бекати) туташади ва кесиб ўтишади. Бу сайёҳлар саёҳат йўлининг энг қулайлигини таъминлайди.
Бухорога келган саёҳатчилар тарих музейида шаҳарнинг ўтмиши, хонликлар давридаги маданият, либослар, қуроллар, кейинги йиллардаги Ис-лом дини таълимоти, илм-фан, санъат, маърифат ва бошқа жуда кўп соҳалар-даги эришилган ютуқлар, мерослар билан танишишга муяссар бўладилар.
Хива–Урганч қадимги ва ҳозирги Хоразм воҳасининг энг қадимий маданий маркази сифатида унинг шуҳрати оламга кенг тарқалган. Тарихий манбаалар, қазилмаларининг гувоҳлик беришича Хоразм воҳаси 3 минг йиллик тарихга эга. Буни “Авесто” китобидаги (3минг йил аввал яратилган) диний қарашлар, урф-одатлар, қабилаларнинг бўлинишлари, саломатлик, шифокорлик, давлатни идора этиш, маънавий-маърифий тадбирлар ва ҳоказо мисолида тасаввур этиш мумкин.
Хоразм юртимизга Тўмарис, Жалолиддин Мангуберди каби қаҳрамонларни, улуғ адиблар Ҳ.Шерозий, Маҳмуд Паҳлавон, истеъдодли санъаткорлар Комилжон Отаниёзов, О. Отажонов, Коммуна Исмоилова ва бошқаларни туҳфа этган.
Хива ва Урганч шаҳарларидаги қалъалар, масжидлар, мақбаралар, савдо марказлари ва бошқа юзлаб тарихий ёдгорликлар минг йиллик тарихга эгадир. Археологлар, тадқиқотчилар (Пирмат Шермуҳамедов ва бошқа) ва тарихчиларнинг таъкидлашича Хоразм ва Қорақалпоғистон воҳаси қадимги даврларда ям-яшил боғлар, зилол сувларга бой бўлган. Шу сабабдан бу жойларда катта қалъалар, қўрғонлар кўп қурилган. Лекин улардан биронтаси ҳам сақланиб қолмаган. Чунки Эрон, Турк, Мўғул ва шу каби давлатларнинг босқинчилик урушлари барча жойларни вайронага айлантирган. Шунингдек, турли табиий офатлар, айниқса саҳро ва чўллардан эсган кучли бўрон, шамол, тўфонлар қум,тупроқ туз чиқиндиларини учириб келиб, бутун воҳани кўмиб ташлаган. Сўнгги 20-30 йил давомида олиб борилган археологик изланишлар натижасида 4-5 м. ва ундан ҳам баландроқ қум уюмлари (бархан) тагида ётган энг қадимги шаҳар ҳамда қўрғонларнинг деворлари, турли буюмлар, жанг қуролларини топишга муваффақ бўлинди.
Хива, Нукус ва Урганч шаҳарларнинг кўрки сўнгги 10-15 йил давомида анча ўзгарди. Янгидан қурилган касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мак-табларининг ўқув бинолари, маданий ва савдо марказлари, спорт иншоотлари шаҳарларнинг замонавий тус олишига ҳисса қўшмоқда. Жалолиддин Мангу-берди хотираси, Маъмун Академиясининг ташкил этилиши, “Авесто” кито-бининг ёзилишига 3 минг йил тўлиши, “Умид ниҳоллари” спорт мусобақала-рининг ўтказилиши, Маҳмуд Паҳлавон хотирасига бағишланган халқаро кураш турнирлари ва бошқа кўплаб оммавий-маданий тадбарларнинг ташкил қилиниши Хоразм ва Қорақалпоғистон воҳасининг шуҳратига шуҳрат қўшди. Бу тадбирлар асносида ўша юртларга ҳам сайр-саёҳат уюштиришни давр тақазо этади.
Ўзбекистоннинг сайр-саёҳатларга бой бўлган масканлари деярли барча вилоятларда мавжуд. Булардан Фарғона, Андижон, Наманган шаҳарлари ва шу каби кичик шаҳарларда (Қўқон, Марғилон, Асака, Чуст, Поп ва ҳоказо) ҳам тарихий ёдгорликлар жуда кўп.
Фарғона водийсида Ал Фарғоний, Бобораҳим Машраб, Муҳаммад Бобур, Ҳамза Ҳакимзода каби улуғ алломалар, давлат арбоблари, санъаткорларнинг ҳаёти билан боғлиқ зиёратгоҳ жойлар жуда кўп. Уларни фақат маҳаллий халқгина эмас, балки Республиканинг бошқа ҳудудларидаги ўқувчи-ёшлар, талабалар, меҳнаткашлар ҳам сайр қилиб, томоша қилсалар арзийди.
Оҳангарон, Олмалиқ, Бекобод (Тошкент вилояти), Сирдарё, Гулистон, Янгиер (Сирдарё вилояти), Зомин, Бўстон, Пахтакор, Жиззах, Фориш, Бахмал (Жиззах вилояти), Жомбой, Челак, Қўшробод, (Самарқанд вилояти), Хатирчи Навоий, Учқудуқ, Зарафшон (Навоий вилояти), Қизил тепа, Қора кўл, Когон (Бухоро вилояти), Китоб, Шаҳрисабз, Қарши (Қашқадарё вилояти), Денов, Термиз, Жарқўрғон (Сурхандарё вилояти) ва бу каби жуда кўп кичик шаҳар-лар, қўрғонлар ҳам баъзи бир тарихий ёдгорликлар, замонавий хотирлаш масканлари ҳамда обидаларга эга. Бундай масканларга ҳам аҳолининг сайр-саёҳатларини ташкил қилиш, уларни оммавий ахборот воситалари, телера-диоларда кенг тарғибот қилиш лозим. Бунинг негизида ёшлар ва меҳнаткаш оммани маънавий жиҳатдан тарбиялаш, она Ватанга садоқат ҳис-туйғуларини мустаҳкамлаш, ўтмиш тарихимизни ўрганиш билан авлод-аждодларимизга тасаннолар билдириш каби эзгу-ниятлар мавжуд бўлади.
Хулоса қилиб айтганда юртимизнинг ҳар бир бурчаги, бир қарич ери азиз ва мўътабардир. Уларни кўриш, ўрганиш ва эъзозлаш сайр-саёҳатларнинг муҳим қисмидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |