Бугунги кунда жаҳонда туризм масалаларига ҳар қачонгидан кўра катта аҳамият берилмоқда



Download 3,04 Mb.
bet13/38
Sana24.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#221255
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38
Bog'liq
Руши

IV-БОБ. ПИЁДА ЮРИШ САЁҲАТЛАРИ.
4.1. Соғломлаштирувчи оммавий пиёда юриш саёҳатларининг
тарбиявий аҳамияти.

Соғломлаштириш деганда фақат тиббий ёрдамгина (дорилар) тушунилмасдан, балки жисмоний тарбиянинг у ёки бу воситалари, айниқса пиёда юриш саёҳати (туризм) орқали амалга ошириладиган хилма-хил тадбирларни ҳам эътироф этиш лозим.


Ижтимоий турмуш шароити, айниқса меҳнат жараёнларида (ишга етиб бориш, меҳнат қилиш ва уйга қайтиш) пиёда юриш маълум даражада бажа-рилади. Бу амалий фаолиятларнинг ҳам сиҳат-сакломатликни сақлаш, уни яхшилаш борасида ўзига хос хусусиятлари мавжуддир. Лекин тоғли жойлар, дарё, кўл, сув омбори соҳиллари, яшил ўтлоқлар, соя-салқин жойларга бориб дам олиш, ҳордиқ чиқаришда пиёда юришнинг ўзгача гашти бўлади. Чунки, оила аъзолари ёки гуруҳ (ўқувчи-ёшлар, талабалар, меҳнаткашлар ва ҳоказо) бўлиб, керакли жиҳозлар, кийим-кечаклар, озиқ-овқатларни кўтариб, орқалаб юриш, камида 10–15 км масофани (бир кун давомида) пиёда ўтиш саёҳат-ларнинг пойдевори бўлиб ҳисобланади. Ҳар 30–45 дақиқада (саёҳатчиларнинг тайёргарлигига қараб ўзгариш мумкин) 3–5 дақиқа қисқа дам олиш (привал), ҳожатларни чиқариш, қатнашчиларнинг ўта толиқмаслигини таъминлайди. Йўлда кетатуриб атрофларни кузатиш, ўсимлик ва ҳайвонот оламини ўрганиш саёҳатчиларнинг табиат манзараларига бўлган қизиқишларини оширади. Паст-баланд, қир-адирлардан ўтиш, қиялик, сойликлардан тушиш, ариқ ва катта сувлардан сакраб, кечиб ўтиш жараёнлари амалий (жисмоний) ҳаракатларни кучайтиришни талаб этади. Тушки овқатланиш, дам олиш (катта привал) жараёнида атроф-муҳитни томоша қилиш, зилол сувларда чўмилиш саломатликни мустаҳкамлайди.
Кечки (тунаш) дам олиш пайтида овқат пишириш, чой қайнатиш, иси-тиш, кийимларни қуритиш (зарур бўлганда), гулҳан ёқиш учун ўтин ғамлаш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, давра қуриб биргаликда овқатланиш, гулхан атрофида суҳбат уюштириш, қўшиқлар айтиш, рақсларга тушиш қатнаш-чиларнинг кайфиятини кўтаради. Ғам-ташвишлар бир паст бўлса-да унутила-ди. Бу жараёнлар ижтимоий-тарбиявий хусусиятларни мужассамлаштирган ҳолда дўстлик, ўзаро ҳамкорлик, меҳрибонлик каби фазилатларни тарбиялашга хизмат қилади.
Табиат қўйнига уюштирилган пиёда юриш саёҳати мақсадли ва бел-гиланган режалар асосида турли фаолиятлар амалга оширилиши мумкин.
Ўқувчи-ёшлар ва талабалар бундай саёҳатларда қуйидаги тадбирларни бажаришлари мумкин бўлади, яъни:

1. Туризмни ўрганиш.


2. Табиат манзараларини томоша қилиш.
3. Жисмоний жиҳатдан чиниқиш.
4. Ўсимликлардан гербарийлар ясаш.
5. Турли ҳашаротларнинг (капалак, ниначи, чумоли, қўнғиз ва ҳоказо) тузилишини ўрганиш.
6. Паррандаларнинг (бургут, калхат, лочин, қарчиғай, каклик, қарғалар ва ҳоказо) турларини аниқлаш.
7. Ҳайвонот (чўчқа, кийик, олқар, тошбақа, юмронқозиқ, жайра, илон ва ҳоказо) олами билан танишиш.
8. Нодир тошларни (ярқироқ, рангли, турли шакллар ва ҳоказо) излаш ва йиғиш.
9. Қуриган шохлар, илдизлардаги турли шаклларни (одам, ҳайвонлар ва бошқаларга ўхшаш) топиш, уларни йиғиш.
10. Тупроқ таркиби, ранги ва функцияларини ўрганиш.
11. Дарахтларнинг турларига қараб уларнинг номларини аниқлаш.
12. Чорвадор ва ўрмон хўжалиги (табиатни қўриқлаш) ходимларининг ижтимоий турмуш шароитлари билан танишиш ва лозим бўлса уларга беминнат кўмаклашиш.
13. Саёҳат якунига бағишлаб гулхан уюштириш (кўп кунлик саёҳатлар-да). Бунда барча фаолиятларга баҳо бериш, келажакда яна саёҳатларни режалаштириш.
Юқорида баён этилган тадбирлардан маълумки, пиёда юриш саёҳатлари мазмун ва моҳият жиҳатдан қатнашчиларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашга хизмат қилади.
Катта ёшдаги кишилар меҳнат жамоалари асосида гуруҳ (10–15) киши бўлиб бир кунлик ёки тунаб келиш (2–3 кун) шарти билан пиёда юриш саё-ҳатларини ўтказишлари мумкин.
Бунда асосан қуйидаги фаолиятлар талаб этилади, яъни:
1. Мақсад ва вазифаларни аниқ белгилаш.
2. Жисмоний ҳолатига қараб юкларни (кийимлар, озиқ-овқатлар, жиҳ-озлар, керакли буюмлар ва ҳоказо) аниқлаш.
3. Йўналишнинг (маршрут) шароитига (тоғли, тоғ олди ёки сувлик соҳ-иллар) қараб юриш тезлиги (соатига 3-4 км) ва дам олиш (лаҳзалик тўхташ 5-10 дақиқа) меъёрларига эътибор бериш.
4. Тушки ва кечки дам олиш жойини белгилаш, уларга тайёргарлик кў-риш (ўтин йиғиш, овқат тайёрлаш ва ҳоказо).
5. Атроф-муҳитни кузатиш, қир-адир, сойликларга сайр қилиш, чўми-лиш, машқлар бажариш, тўп ўйинлари.
6. Давра суҳбатларида табиат манзаралари, қўриқхона, олган таъссу-ротлар ҳақида баҳслар қилиш.
7. Спиртли ичимликларининг зарарли хусусиятларини муҳокама қилиш, яъни унинг тоғ шароитларда юришдаги салбий томонларини (чарчаш, толи-қиш, ўзини нохуш сезиш, хансираш ва ҳоказо) ифода этиш.
8. Келгуси саёҳатларда даврани кенгайтириш режаларини тузиш.
Хулоса шундаки, пиёда юриш саёҳатлари оммавийликни талаб этувчи ва қатнашчиларни соғломлаштирувчи хусусиятга эгадир. Шу жиҳатдан ҳам пиёда юриш натижасида атроф-муҳитни томоша қилиш, изланиш ҳамда тадқиқот ишларини олиб бориш имкониятига эга бўлади.
Энг муҳими эса фаол ҳаракатларни бажариш йўлида турли тўсиқликлардан ўтиш, соф ҳаводан нафас олиш, қуёш нурларида тобланиш билан саломатлик мустаҳкамланади. Масофалар қатнашчиларнинг ёши, саломатлиги ва қизиқишларига қараб белгиланади ва қулай жойлар танлаб олинади.



Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish