Самарқанд шаҳарининг тарихи минг йилликлар билан боғланган. Мутахассис олимлар Самарқандни Римнинг тенгдоши деб юритадилар. Бунда бир ҳақиқатни эслашга тўғри келади. Александр Македонский эрадан аввалги 327 йилларда Самарқандни босиб олиш учун юриш қилади. Ўша даврда шаҳар ҳозирги Афросиёб қазилмалари тепаликларида жойлашган. Бу жойнинг ўша замонлар тақазосига мос равишда эканлиги стратегик (ҳимоя ва ҳужум) аҳамият касб этган. Яъни шаҳар жуда катта қалъани ташкил этган. Афросиёбнинг бутун айланаси чуқур жарликлар (50–60 м, чамаси) билан ўралиб, унинг шимолий-шарқ ва жануб томонларида кенг йўллар бўлган, яъни аҳолининг кириб-чиқиши, айниқса қадимги Буюк Ипак йўлининг бу жойдан ўтишига шарт-шароитлар яратган.
Қалъанинг мустаҳкамлиги туфайли Македонскийнинг аскарлари узоқ вақтлар шаҳар атрофини кезиб юришган. Кучлар тенг бўлмаганлиги сабабли ёвуз душманлар қалъанинг деворларини бузиб ташлашган ва шаҳарни вайрон қилишган. Шундай бўлса-да шаҳарни қайта тиклашга муваффақ бўлишган. Лекин Чингизхон (ХИИ аср) лашкарлари ҳам Афросиёбга бостириб кириб, ша-ҳарни вайрон қилишган.
Шундан кейинги даврларда (ХИВ–ХВИИИ асрлар) шаҳар қурилишлари Афросиёбнинг жануб томонидаги паст-баланд ва текислик жойларда (ҳозирги Самарқанд) давом эттирилган. Бунда асосан Амир Темур мақбараси (мов-золей), Регистон майдони, Бибихоним мадрасаси, Шоҳизинда зиёратгоҳи, Хўжа Аҳрор Вали масжиди ва бошқаларни жуда кўп тарихий обидалар мисолида кўриш мумкин. Улар қарийб 600–500 йиллардан буён қад кўтариб туриши билан жаҳон халқларининг эътиборини қозонган.
Самарқанднинг яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, буюк алломалар Абдураҳмон Жомий, Ҳазрати Алишер Навоий каби улуғ зотлар ижод қилган. Ислом дини шуҳратини оширишда Хўжа Ахрор Вали, Мотрудий каби шайхлар хизмат қилишган. Коинотни ўрганишда жаҳонга машҳур бўлган Мирзо Улуғбек Самарқандга 40 йил подшолик қилган. Уларнинг қолдирган улкан масжидлари, турли қурилиш бинолари шаҳарнинг кўркига кўрк қўшиб турибди.
Самарқанднинг қадимги тарихи ва ҳозирги равнақини ифода этувчи Ўзбекистон халқлари тарихи музейи, Афросиёб сайёҳлари учун хизмат қил-моқда. Университет, тиббиёт, савдо, архитектура, қишлоқ хўжалиги, чет тили ва шу каби институтлари, ўнлаб касб-ҳунар коллежларининг замонавий би-нолари, опера ва драма театрлари, турли хил идораларнинг бинолари, спорт комплекслар шаҳарнинг кўркига хусн қўшиб турибди.
Мустақиллик туфайли шаҳарнинг ички ва ташқи йўллари қайта қурилиб, автоуловлар ва пиёдалар учун қулайликлар яратилди. 1996 йилда Университет хиёбонининг бошланишида Амир Темур ҳайкали ўрнатилди.
Самарқанднинг тарихий-маданий ёдгорликлари ва замонавий бинолари боғ-роғлари, беҳисоб ноз-нематлар билан тўла бозорлари барчани мафтун этиши бежиз эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |