4.2.3. Меҳнаткашларнинг саёҳатлари.
Мамлакатимизнинг йирик шаҳарларидаги ишлаб чиқариш корхоналари хилма-хиллиги ва ўзига хос хусусиятлари билан фарқ қилади. Шу асосда сўнгги йилларда қўшма корхоналар ташкил этилиб, ишлаб чиқаришнинг салоҳияти ва меҳнаткашларнинг турмуш фаровонлиги яхшиланди. Уларнинг жисмоний маданият, спорт, туризм билан шуғулланишларига шарт-шароитлар яратилмоқда.
Спорт клублари таркибида қатор спорт тўгараклари (секция) ёки терма жамоалар ташкил этилиб, кўпчиликни ўзига бирлаштирмоқда. Улар таркибида алпинизм, тоғ туризми, авто туризм каби секцияларнинг мавжудлиги эътиборга моликдир.
Яна бир томони шундаки корхоналардаги касаба уюшмалар қўмита-ларининг раҳбарлиги ва ҳомийлигида тоғли жойларда дам олиш уйлари, соғ-ломлаштириш-спорт масканлари ҳам фаолият кўрсатмоқда.Уларнинг иш маз-мунида саёҳатлар ҳам ўрин эгаллаганлиги муҳим аҳамиятга эгадир.
Меҳнат жамоаларидаги кишиларни саёҳатларга жалб этиш асосан икки йўл билан амалга оширилмоқда.
1. Дам олиш уйлари, соғломлаштириш спорт масканларида ҳордиқ чи-қарувчи ва даволанувчилар учун кунлик саёҳатларни ўтказиш.
2. Тажрибали ва ҳаваскор саёҳатчиларнинг режали, бир кунлик, тунаб келиш ва кўп кунлик саёҳатларини уюштириш. Бу тадбирлар махсус тайёрлан-ган йўриқчилар томонидан ташкил этилиб, саёҳатлар мазмунли ва қизиқарли ташкил этилади. Тошкентдаги “Трактор”, “Тўқимачи”, Чирчиқдаги “Кимёгар”, Самарқанддаги “Кинап”, Навоийдаги “Конметаллургия” заводи спорт клублари бу соҳада намунали фаолият кўрсатмоқда.
Расул Ҳамзатовнинг “Чўлга учмаган бургут-бургут эмас, чўлдан ўлжа билан тоққа қайтмаган бургут-бургут эмас”,–деган фалсафий сатрларини саё-ҳатчиларга қиёслаш мумкин. Яъни йиллаб меҳнат қилган инсон сўлим гўша ва хушманзара жойларда ҳордиқ чиқармаса унинг қалбида ғамгинлик йиғилаве-ради. Ёки тоғли, сувли яшил манзараларда пиёда кезиб, ҳордиқ чиқармаган инсон кўнгли ғашликдан ҳоли бўлмайди. Саломатлигидан нолиб юрган, нимжон ёки хаста одамлар тоғнинг зилол сувлари, салқин соялари, оромбахш этувчи шабадаларнинг қадрини билмайди. Демоқчимизки, яхши имконият ва шарт-шароитларга эга бўлган зиёлилар, баъзи меҳнаткашлар табиат қўйнидан бебаҳра қолмоқдалар.
Пиёда юриш саёҳатларининг саломатликни яхшилашдаги фазилатлари ҳақида нақллар, мақоллар, оммабоп китоблар ниҳоят даражада кўп. Лекин уларни ўқимаган ёки ўқишга ҳафсаласи кам бўлган катта ва кичик ёшдаги меҳнаткашлар, зиёлилар, турли хил мутахассис эгалари кўпчиликни ташкил этади. Қолаверса оммавий ахборот воситалари, телерадиоларда саёҳатлар ва уларнинг умрни узайтириш, иш қобилиятини ошириш, жисмоний баркамол-ликни тарбиялашдаги моҳиятлари ҳақида тарғиботлар кам олиб борилмоқда.
Анашу сабабларга кўра барча меҳнат жамоаларида туризм секцияларини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
1. Туризмнинг мазмуни, мақсади ва ижтимоий-тарбиявий хусусиятлари ҳақида маърузалар, суҳбатлар, мулоқотлар олиб бориш.
2. Туризм билан доимий равишда шуғулланиб бораётганларни моддий тақдирлаш (мукофотлар, иш ҳақига қўшимчалар ва ҳоказо).
3. Туризм фаолларини (актив) махсус семинар машғулотларига тайёр-лаш, уларнинг малакасини ошириш, иш ҳақи тўлаш.
4. Туристик жиҳозларни ғамлаш, уларни ижараларга бериш билан маблағ тўплаш.
5. Туризм бўйича мусобақалар ўтказиш, ғолиблар ва фаол иштироқчи-ларни рағбатлантириб бориш.
6. Илғор тажрибаларни оммалаштириш, газет, радио ва телевидения-ларда уларни тарғибот қилиш.
Хулоса қилиб айтганда пиёда юриш саёҳатлари меҳнаткашларнинг севим-ли машғулоти ва иш қобилиятини оширишнинг асосий омили бўлиши керак.
Шу сабабдан бўлажак мутахассислар саёҳатлар ҳақидаги тушунчаларни кенгайтиришлари, ташкилий ишларни пухта билишлари лозим бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |