8.14. Тез бузилувчи юклар
Тез бузилувчи юклар таркиби ва уларни ташиш ҳусусиятлари. Ташишда ва сақлашда ташқи ҳаво намлигидан, юқори ва паст ҳарорат таъсиридан ҳимояни талаб қиладиган маҳсулотлар, тез бузилувчи юкларга киради. Темир йўлда ташишга рухсат бериладиган тез бузилувчи юкларни рўйхати ва теҳнологик қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган, уларни ташиш муддати, Юкларни ташиш қоидалари(Қоидалар) 31 бўлимида берилган. қоидаларнинг иловасида кўрсатилмаган тез бузилувчи маҳсулот «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТКда ва юк жўнатувчи-вазирлиги томонидан белгиланган шароитларда ва уларнинг рухсати билан ташилиши мумкин. Ҳамма ташилаётган тез бузилувчи юкларни катта қисмини қора мол маҳсулотлари (гўшт, сут, тухум, парранда ва бошқалар); ўсимлик махсулотлари (мева, сабзавот, қўзиқорин, (ягода); гўшт, сут, балиқ, мева ва сабзавотларни қайта ишланган маҳсулотлари (мол ёғи, калбасалар, сосискалар ва бошқалар)ташкил қилади.
Тайинланган манзилга тез бузилувчи юкларни тезлаштириб етказиш ва сифатини бутунлай сақлаш-темир йўл транспорт ишчиларининг асосий вазифаси, уларни истеъмолчиларга етказишдаги катта-хиссасидир. Ташилаётган тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини сақлаш шароитлари қуйидагилар;
-жўнатувчининг юкни жўнатишга тайёрлаши-технологик ва термик қайта ишлаши, ДАСТ ёки техник шароитларда кўрсатилган талабларга асосан (агарда кўзда тутилган бўлса) саралаш;
-вагонларнинг санитария ва термик қайта ишлашга мослиги, уларнинг тўлиқ созлиги;
-юкларни жойлаштириш ва ортиш қоидаларига қаттиқ риоя қилиш;
-йўлда вагонларга тўғри хизмат кўрсатиш;
-поездлар ҳаракатини тезлаштириш;
-тайинланган пунктга келган вагонларни қабул қилувчининг ўз вақтида тушириши.
Бу шароитларни бажарилмаслиги тез бузилувчи юкларни айнашига ёки сифатини ёмонлишишига олиб келиши мумкин.
Совутиш ва технологик қайта ишлашнинг турига қараб, тез бузилувчи юклар совутилган ва музлатилганларга бўлинади. Озиқ-овқат махсулотларини совутишдан, асосан уларни ташиш ва сақлаш муддатини узайтириш учун фойдаланилади. Совутишда био ва микрохимик жараёнлар ҳароратни пасайиши билан ушланиб қолади.
Маҳсулотларни сақланишини оширишда қўшимча воситалар сифатида газли муҳитда сақлаш, ултрабинафша нурлар билан нурлаш, катод нурлар ёрдамида ионлаш, ачишга қарши воситалар билан, баъзи бир ҳолларда антибиотиклар билан қайта ишланилади. Маҳсулотларни консервалаш-стериллаш (+1100 С), герметик идишда қиздириш (850), қуритиш, (посол) турлаш -ҳам биохимик ва микробиологик жараёнларнин ушлаб қолади.
Етказиб беришни тезлаштириш ҳар хил қайта ортиришларни камайтириш, механизациялаштириш, ортириш-тушириш фронтларини ривожлантириш, замонавий тараларни (идишларни) ҳар хил контейнерларни, махсус ҳаракатдаги таркибни кенг ишлатиш, ишлаб чиқариш жойидан истеъмол жойигача умумий совутиш занжирини ташкил қилиш-тез бузилувчи юкларни ташишни ривожлантириш асосий йўналишларидир.
Тез бузилувчи юклари ташишнинг алоҳида шароитларини, уларни ортиш, тушириш бекатларида ҳамда йўлда махсус хизматни талаб қилади. Бу жараёнларнинг умумий бошқарувини «ЎзТЙ» ДАТКнинг контейнер ташишлар ва тижорат ишлари бош бошқармасини совутиш хўжалигини ва тез бузилувчи юкларни ташиш шароитлари бўлими, хўжалик секторлари ёки бўлимлари, темир йўл бўлинмаларини бўлим ишчилари амалга оширадилар.
Рефрижератор ҳаракатдаги таркибни ишлатиш масалалари билан «ЎзТЙ» ДАТКнинг махсуслаштирилган бўлимлари ва вагон хўжалиги бошқармаси шуғулланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |