Донни ортиш ва туширишни комплекс механизациялаш. Донлар вагонларга элеваторларда ортилади, одатда узатувчи трубалар орқали, уларни оҳирида махсус тарқатувчилар жойлашган. Ўрта узатувчи труба донли тўсиқ тепасива вагон эшиги орасидаги бўшлиқлар, ён трубалари эса-люкларга ўрнатилади. Вагонга юкни ортиш учун 7-8 минут керак бўлади. Дон қабул қилиш пунктларида ҳар хил турдаги вагон ортиб туширувчилар элеваторларда ҳам, минорали механизациялашган донли омборхоналарда ҳам ишлаши мумкин.
Бошқа турдаги вагон ортувчиларнинг ишлайдиган мосламаси сифатида роторли, шнекли, парракли ва бошқа механизмлар ишлатилади.
Ўзи труба бўйлаб вагонга узатиладиган доннинг тезлигини тезлаштириш учун инжекторли пневматик қурилмалар ишлатилади. Ҳаво йўлга вентилятор орқали бериладиган инжектордаги ҳаво донга қўшимча тезликни узатади. Кўприкдан (памост) бошқариладиган ростловчини эгилувчан учини ёрдамида донни тузилиши вагоннни ҳоҳлаган жойига йўлнатириш мумкин. Донни текширишга қўл меҳнатини ишлатмасдан вагон тўлдирилади.
Механизациялаштириш ҳаракатдаги воситалари билан павилон турдаги дон омборхоналарда донни ортиш учун ҳаракатдаги лентали конвейерлар, механик ортувчилар, ҳар хил турда озиқланувчи (питатели) махсус ўзи юрадиган дон ортувчилар, ўзи юрадиган шнекли конвейерлар ва бошқалар.
Ёпиҳ вагонлардан донни тушириш учун турли механизациялаштириш воситалари ишлатилади.
ТР3 вагон туширувчи ўзи кранбалка бўйича ҳаракатланувчи аравачалар осилган скребкали конвейер. Оҳиргиси бўйлама йўналишда туширилаётган вагон томонига ва орқага ҳаракатланиши мумкин, шунингдек горизантал теккисликда айланиши мумкин. Уни бундай ҳаракатланиши куракли конвейерни туширилаётган вагонни ичига бемалол кириб-чиқишини таъминлайди.
Донни тушириш учун ҳар хил турдаги стационар ва ҳаракатланувчи пневматик қурилмалар ва туширувчилар кенг тарқалган. Ёпиқ вагонлардан донни тушириш жараёнини комплекс механизациялаштиришда инерцион-туширувчи машинаси ишлатилади. Баъзи бир дон қабул қилиш пунктларида вагонлардан донни тушириш учун ТМЛ-1 ва ТМЛ-2 механик кураклар ишлатилади.
Донни ортиш ва туширишда асосий эътибор чанг ҳосил қилинишини камайтиришга қаратиш керак, чунки чанг портлаши мумкин ва соғлиққа зарар. Ҳамма элеваторларда ва омборхоналарда чанг ҳосил бўладиган хоналарда уни йўқотиш учун аспирацион тармоқ қурилади. Дон билан юк жараёнларда банд бўлган ишчилар фақат чангга қарши кўзойнакларда ва респираторларда ишлаши керак.
Қурилмаларни электр ҳавфсизлигига, элект линияларини ишончли уланишини, электродвигателларни (искрение) олдини олишга эътибор бериш керак. Автомобил кўтаргичларда тушириладиган автомобил бензин баклар қалпоқ билан ишончли ёпилади. Очиқ олов билан фойдаланиш тақиқланади. Донларни қайта ортиш пунктлари ёнғингақарши сув йўли билан ва кўрсатилган мейёрларга асосланиб қурилмалар билан таъминланиши керак.