Юк вагонлари ва уларнинг тавсифномаси
Юк ташиш учун фойдаланиладиган вагонлар, аниқ эксплуатацион–иқтисодий талаблар, яъни уларни рационал қўллашни таъминлаш, ташийдиган юкларни сақлаш, ва минимал транспорт ҳаражатларини таъминлаши лозим. Юк вагонлари парки оддий: (ёпиқ вагонлар, очиқ вагонлар) махсус(цистерна, изотермик) ва бошқа турдаги вагонлардан иборат. Оддий (универсал) вагонларда барча юклар ташилиши мумкин, махсус вагонларда–фақат ўша юклар учун мўлжалланганлар.Шу қатори, вагонлар, гуруҳ юклар ташиш, ёки битта юк тури учун махсуслаштирилиши мумкин. Ёпиқ вагонлар қимматбаҳо, тўкиладиган, доналанган, атмосфера намлигидан сақловчи юклар учун мўлжалланган. Бу вагонлар оммавий одамлар ташиш учун ҳам мўлжалланган бўлиши мумкин.Ёпиқ вагонниниг асосий тури юк оғирлиги 64 т, кузов ҳажми 120 м2, 14 та ўқли. Ушбу вагоннинг эшиклари зич ёпилган бўлиб, тўкиладиган юклар тўсиқсиз ташилиши мумкин. Юк, вагон ташишда жойлашган, 4та юқори юк юкловчи люклар орқали, амалга ошади. Юк тушириш эшик олдида жойлашган, юк тушгандан кейин очиладиган, юк туширувчи люк орқали, амалга ошади. Юк юкловчи люк тўсиғи, блокланган эшик қулфи кўтарилганда очилади. Юк юкловчи люкнинг юқори қисми ёпувчи қурилмалар билан ускуналанган, уларни ташқаридан очишни иложи йўқ. Люк қопқоғини вагонни ичкарисидан махсус штанга орқали очишади. Бундан ташқари вагон металл қопқоқ билан ёпилган 4та ёнлама люкларга эга. Шамоллатиш усули билан ташиладиган юклар учун, ечилмайдиган метал панжаралар билан ускуналанган, одамлар ва иситиш усули билан ташиладиган юкларни ташиш учун, иситиш қувурлари учун мўлжалланган 2та ечиниш хоналари мавжуд. Кузов, одамларни ташиш учун, ичкаридан ечилмайдиган деворлар билан жиҳозланган. Темир йўл паркида 2та зич ёпилган эшиклардан иборат ёпиқ вагонлар мавжуд. Ушбу вагонлар катта габаритли, қимматбаҳо юкларни ташишга мўлжалланган. Платформалар катта оғирликдаги, узун ўлчовли юклар, контейнерлар ташишга мўлжалланган. Платформаларнинг асосий тури 4 ўқли, қисқа ёғоч устунлар билан бортларни қўшимча қоплашни талаб қилмайди. Юкларни махкамлаш учун, платформа 2та жуфт тик скобалар билан, 8та жуфт ёнлама скобалар, ва юкларни кўтариш учун ҳалқа билан жиҳозланган. Юкни ташиш пайтида унинг кенглиги платформа полидан кенгроқ бўлганлиги учун, бортлар орқага туширилиб, шу ҳолатда маҳсус илгакка илинадиган борт ҳалқалари, ромнинг ён балкаларига махкамланади. Енгил автомобилларни ташиш учун, махсус тўрт ярусли яхлит металл, 2 ярусли платформалар қўлланилади. Автомобилларни (турига қараб) бир ёки икки қаторга юклашади. Ярим очиқ вагонлар, қуйидаги юкларни ташиш учун мўлжалланган, яъни (кўмир қурилиш материаллари, фиюслар) шу қатори узун ўлчовли юклар (ёғоч, ёғоч, қувур, прокатлар). Ярим очиқ вагоннинг кузови юк юклаш ва юк тушириш учун, мўлжалланган. Кузов полининг ён деворларида юк туширувчи (4 ўқли ярим очиқ вагонларда ҳар бир ён томонда 7та люкдан) люклар мавжуд, улар орқали тўқилувчи юк ярим очиқ вагонниг ён эшиклари узун ўлчовли юкларни ташишда очилади. Кузов ён деворларининг ички томонида, ёғоч материалларини ташиш учун, 4 ўқли ярим очиқ вагонда 8та тиргагли ёғоч скоблар ва 3 қатор(юқори, ўрта, пастки) ленталар мавжуд. Охирги пайтлар темир йўлга 125т юк кўтарувчи 8 ўқли ярим очиқ вагонлар етказилмоқда. Ён эшикларсиз, юк туширувчи люкларсиз кузовли ярим очиқ вагонлар ишлаб чиқарилмоқда.Улардан юк тушириш, вагонни ағдариш билан амалга ошади. Цистерналар суюқ юкларни ташиш учун, 4 ўқли ва 8 ўқли қуришади. Сут, винони ташиш учун цистерна термослар мавжуд.Изотемик вагонлар, тез сифатини йўқотадиган, маълум ҳароратда сақланувчи(гўшт, балиқ, минерал сувлар, мевалар ва бошқалар) маҳсулотларни ташиш учун қўлланилади. Изотермик вагонлар, совутгич машиналар, ток билан иситгичлар (рефрижератор) вагон–музлатгичлар, уларда юклар совутилади, вагон–термослар каби бўлади. Тўкилувчи ва чанг чиқарадиган юкларни думпкарлар, хопперлар қўлланилади. Думкарларда, қисқа масофага, руда ва қурилиш материаллари, ташилади. Йирик тоннали контейнерларда, узун платформаларда, контейнерларни маҳкамлаш учун, ечилмайдиган махсус ускуналар билан жиҳозланган. Оғир юкли (400 т гача) ва габаритсиз юклар, кўп ўқли (6 дан 40 ўқгача) бўлган транспартёрларда ташишади. Махсус вагонлар, ташиладиган юкларни сақлаш, ташиш жараёнини комплекс механизациялаш, юк вагонларни тўхтаб қолишини камайтиради, вагонларни сиғим ва юк кўтаришини яхшилашга, ёрдам беради. Кейинги пайтларда ёпиқ вагонлар парки,цемент, минерал ўғитлар, тоғ жинсларини ташиш учун махсус хопперлар, тоғ жинсларини ташиш учун, (цистерна ёки бункер) вагон–самасваллар ун, каустик сода, кимёвий юкларни ташиш учун махсус цистеналар, шу қатори автомобилларни ташиш учун платформалар, йирик тоннали юклар учун, ёғоч материаллари учун ярим очиқ вагонлар қурилади, қайноқ агломерат, кўмир, кокс, торф ташиши учун очиқ хопперлар, енгил автомобилларни ташиш учун, икки ярусли вагонлар билан (4.1 расм) таъминланган.
Расм 4.1. Енгил автомобилларни ташувчи ёпиқ вагон
Юк парки вагонларининг фойдаланиш сифати қуйидаги кўрсаткичлар орқали ифодаланади, яъни: ўқлар сони, юк кўтариши, вагон тараси, кузов ҳажми, пол майдони, вагон узунлиги, вагоннинг ички кенглиги, таранинг техник кўрсаткичи. Вагоннинг юк кўтариш оғирлиги деб, уни белгиланган талабларни ва поезд ҳаракат хавфсизлигини таминлаган ҳолда, максимал юклашга айтилади. Юк парки вагонларининг эксплуатацион сифати вагоннинг юксиз оғирлиги (тара) билан ўлчанади, ушбу оғирлик вагон ромида ёзилади. Вагон тарасининг техник кўрсаткичи, ушбу вагоннинг юк кўтариш оғирлигининг Р тара q га нисбати ҳисобланади. Вагон кўрсатгичининг камлигига асосан вагон оғирлиги ҳам камаяди. Транспорт қилинадиган юк тара кўрсаткичи кўп вагонларда 0.34 дан 0.49 гача бўлади. Изотермик вагонлар учун бу кўрсатгич анча катта ҳисобланади (1.0 ва ундан каттароқ). Ташиладиган 1 т юкка тўғри келадиган тара оғирлигини, тара техник кўрсаткичи кўрсатмайди. Вагон қурилмасининг эксплуатацион сифатини, таранинг юк кўрсатгичи тўғри кўрсата олади. Вагонларни юк кўтариш имкониятини аниқ юклар ташиладиган пайтда аниқлаш мумкин.
Ҳаракат составини танлаш пайтида юк кўтаришни тўлиқ таъминлаш учун, ташиладиган юк турига мувофиқ, вагон ҳажми ва юк кўтариш массаси орасидаги боғлиқликларни, аниқлаш лозим. Вагоннинг солиштирма ҳажми, V тўлиқ ҳажмнинг юк кўтарма ҳажмиг муносабати ҳисобланади. Вагоннинг юк кўтариш унумдорлиги, ўша муносабатнинг сонли миқдорига боғлиқ.
Вагоннинг солиштирма юк кўтариши деб, кузовнинг 1 м2 геометрик ҳажмига тўғри келадиган, юк кўтариш оғирлик сонига айтилади.
Вагоннинг сиғими ва юк кўтариши, юк зичлигига тенг бўлган, солиштирма юк кўтаришида, қўллаш мумкин, яъни 1 м2 юкнинг миқдорига ва ҳар хил холатдаги намликда темир йўл бўйлаб ташишга боғлиқ.
Агар юк зичлиги вагоннинг юк кўтариш солиштирмасидан кам бўлса, вагон сиғими тўлиқ қўлланилади, катта зичликда эса, юк кўтариш ҳажми тўлиқ фойдаланилмайди. Очиқ турдаги вагон полининг солиштирма майдони F2 (платформа, ярим очиқ вагонлар)–бу пол майдонининг юк кўтаришга нисабати Р билан ўлчанади.
Вагоннинг пол солиштирма майдони қанча катта бўлса, унинг юк кўтариши шунча унумдор бўлади, бу ҳолат айниқса платформа учун қулай.
Do'stlaringiz bilan baham: |