Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат



Download 3,14 Mb.
bet33/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

Тара ва юкларни қадоқлаш

Юклар маҳсулотлар учун қўлланувчи амалдаги меъёр бўйича қадоқлаш турига кўра уч гуруҳга бўлинади:


1. тарада ташилаётган юклар;
2. тарасиз алоҳида қисмлари ҳимояланган ҳолда ташилаётган юклар;
3. тарасиз ташилаётган юклар.
Тара ва қадоқлаш материаллари жамламасидан иборат қадоқлаш ёки ортиш-тушириш ишларини осонлаштирувчи махсус воситалар ёрдамида транспортда ташиш мумкин.
Тара деб маҳсулотни ишлаб чиқариш ёки тайёрлаш жойидан уни истеъмол қилиш ва сақлаш жойигача сифат ва миқдори сақланган ҳолда транспортда етказиб бериш учун тайёр маҳсулот, ярим фабрикат ёки хом ашё жойлаштириладиган идишга айтилади. Таранинг истеъмолчи, қўшимча ва транспорт турлари фарқланади.
Истеъмолчи тараси- истеъмолчига етказиб бериш учун маҳсулот жойлаштириладиган тара (флаконлар, бутилкалар, қутилар, банкалар, пачкалар ва ҳ.к.).
Қўшимча тара (барьерли, гуруҳли) истеъмол тарасига қадоқланган маҳсулот учун қўлланади. Қўшимча тара маҳсулотни ташқи муҳитнинг иқлимий ва агрессив таъсиридан сақлаш учун қўлланади. Унга қутилар, ғилофлар, қоплар, картон яшиклар киради.
Транспорт тара истеъмол ва қўшимча тарага қадоқланган ва қадоқланмаган турли хил юкларни қадоқлаш учун қўлланилади. У юкни транспортда ташиш жараёнида механик шикастланишдан сақлайди. Транспорт тарага ёғоч, металл, картон, полимер яшиклар, бочкалар, барабанлар, флягалар, қоплар киради.
Конструкция қаттиқлиги, яъни бирламчи шаклни сақлаб қолиш қобилиятига кўра таралар қаттиқ, ярим қаттиқ ва юмшоққа тақсимланади.
қаттиқ тара металл, пластмасса, ёғоч, шиша, картон ва қоғоздан тайёрланади.
Ярим қаттиқ тара тайёрлашда пластмасса, қоғоз, айрим турдаги картон, полимердан фойдаланилади.
Юмшоқ тара мато, қоғоз, полимер ва аралаш материаллардан тайёрланади. Тара деганда контейнер, таглик (таглик), турли хил махсуслаштирилган транспорт воситаларини ўз ичига олмасада, уларнинг вазифасини бажаради. қадоқлашган ва ёрдамчи материаллар юкни шикастланишдан сақлаш мақсадида ўраш, зич тахлаш ва амортизациялаш учун хизмат қилади. Улар юкни истеъмол ва транспорт тарасига қадоқлаш, шунингдек, уни бевосита контейнерга жойлаштиришда қўлланилади. қадоқлаш ва ёрдамчи материалларга ёғоч, қоғоз, картон, пластик, пахта, мато, пенопласт каби материаллар киради.
Юкни шикастланиш ёки йўқолишда ҳимоялаш қадоқлаш воситаларини тўғри танлаш, ортиш ва тушириш, юк хусусиятини ҳисобга олган ҳолда сақлаш ва транспортда ташиш, турли хил ташқи муҳит омилларининг таъсирини назарда тутувчи комплекс тадбирларни қўллашдан иборат. Юкни ортиш-тушириш, транспортда ташиш ва сақлаш вақтида уч хил ташқи таъсир бўлади:

  • механик–урилиш, итарилиши, вибрация, статик юкланиш, ишқаланиш;

  • иқлимий–атмосфера ёғингарчиликлари, нам ҳаво, денгиз тумани, қуёш радиацияси, ўзгарувчан ҳарорат;

  • биологик–тирик организмлар, ҳашаротлар ва кемирувчилар таъсири.

Ушбу омилларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, зарур тара ёки қадоқлаш материалларини танлаш, турли хил иқлимий ҳудудлар учун қўллаш зарур.
Ҳимоя комплекси қуйидаги жараёнларнинг узвий кетма-кетлигидан иборат: консервация, қоғоз, мато ва бошқа материалларга ўраш, истеъмолчи, қўшимча ва транспорт тараларига қадоқлаш. Юк хусусиятига кўра ҳимоя комплексининг барча ёки айрим жараёнлари қўлланиши мумкин.
Қадоқлаш юкни ҳимоя қилиш билан бир вақтда: механизмлар ёрдамида ва қўлда ортиш-тушириш ва омбор ишларини бажаришда қулайликни; барча транспорт воситаларидан кенг фойдаланишни; таранинг чиройли ташқи кўриниши ва қадоқланган юкнинг товар кўринишини сақлаб қолишини таъминлаши зарур.
Механик ва атмосфера таъсиридан шикастланмайдиган, лекин шикастланиш ёки бузилишга мойил деталларга эга маҳсулотлар қисман ҳимояланган, очиқ ҳолда ташишга қабул қилинади. Бу лаклаш, мойлаш, сувга чидамли материалларга ўраш, ёғоч шитлар, қопқоқлар билан ҳимоялаш каби жараёнларни ўз ичига олади.
Тараси давлат стандартларида келтирилган техник талабларга тўла жавоб бергандагина, қадоқланган юклар ташишга қабул қилинади. Юк жўнатувчилар темир йўл, сув ва аралаш транспорт алоқасида юк ташишга тақдим этилганда, темир йўл ҳаракатдаги таркиби, автомобил транспорти ва пароходларда ташилганда, бутунлиги таъминланадиган тараларда жўнатилиши зарур. Бунда юк йўли ва манзил бекатига бориш давомидаги иқлимий шароитлар ҳисобга олиниши зарур. Тайёрланган тара пишиқлиги, бақувватлиги унга юкнинг жойлашиши ва турғунлиги учун юк жўнатувчи масъул ҳисобланади.
Тара ва ҳажми ва конструкцияси вагон ва сув транспорти сиғимидан унумли фойдаланиш имконини бериши зарур. Донали юк пакетларга жойлаштирилиши ёки йирик бирликларга (пачка, боғлам, ўрам) бирлаштирилиши керак.
Тара сифатини яхшилаш мақсадида ташиш жараёнида юкнинг бутунлигини таъминлаш, шунингдек материаллардан унумли фойдаланиш учун турли хил янги стандартлар киритилган.
Тара стандартлари умуммеъёрий, бунда умумий техник талаблар, конструктив элементлар ҳисоб-китоби киритилади (материалнинг қалинлиги, тури, конструкцияси ва ҳ.к.) ва маълум маҳсулот турини қадоқлаш учун таранинг аниқ турларига тақсимланади. Стандартнинг биринчи кўриниши иккинчи кўринишини ишлаб чиқиш учун қўлланилади. Энг кўп қўлланиладиган транспорт таралари қуйидагилардан иборат: турли хил яшиклар–зич доскали, қафасли, шитли, фанерли, гофр картонли ва ҳ.к.
Шимолий ва узоқ ҳудудларга ташилаётган юклар тараси ва қадоқланишига бўлган техник талаблар махсус ДАСТда акс эттирилган. ДАСТда алоҳида талаблар келтирилади: яшиклар пўлат ленталар билан пишиқланади, юк оралиқ қаторлари ажратилади, контейнер тагига 50 мм панжара ўрнатилади.




    1. Download 3,14 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish