Ташишни ҳужжатий расмийлаштириш
Юк ташишда жўнатувчи ва темир йўллар орасида ташиш шартномаси тузилади. Низомга мувофиқ темир йўл шартнома бўйича ўзига ишонилган юкни манзил бекатга етказиш ва қабул қилувчига топшириши, жўнатувчи эса ташиш учун белгиланган ҳақни тўлаши зарур. Ташиш шартномасининг мазмуни юк хатида келтирилади. Юк хати расмийлаштирилгач шартнома кучга киради. Юк қабул қилувчи жўнатиш бекатида тузилган шартномада иштирок этмаса ҳам, маълум талабларни бажариши зарур: юкни қабул қили шва олиб чиқиб кетиш ҳаракатлари, таркибни тозалаш, қўшимча тўловлар амалга ошириши, юзага келган зарарни тўлаш. шартнома бўйича юк қабул қилувчи юкни ўз вақтида ва сақланган ҳолда етказилишини талаб қилиши мумкин.
Юк жўнатиш бекати томонидан юк хати билан бирга қабул қилинган вақтдан шартнома кучга киради. Юк ташишга қабул қилинган кун юк хатига жўнатиш бекати томонидан календар штемпел қўйиш йўли билан белгиланади. Жўнатувчи юкни ташишга тақдим этаётганда ҳар бир жўнатма бўйича расмийлаштирилган ташиш ҳужжатларини жўнатиш бекатига топширади (юк хати, йўл ведомости, юк қабул қилингани ҳақида квитанция ва йўл ведомостининг корешоги). Бу 4 ҳужжатнинг бланки бундан кейин «ташиш ҳужжатлари» дейилади. Улар бир хил ҳажм ва графаларга эга бўлиб, нусҳа олувчи қоғоз орқали бир вақтнинг ўзида барча ҳужжатларни ёзув машинкасида тўлдириш имконини беради. Ташиш ҳужжатлари ЭҲМда ишлов беришга мослаштирилган ва матн ахборот билан бирга унинг кодли эквивалентига ҳам эга. Кодли ахборот учун ажратилган жойлар қалин рамка билан ажратилиб, асосан, икки вертикал устунда жойлаштирилади.
Юк хати–асосий ташиш ҳужжати бўлиб, юкни манзил бекатигача кузатиб боради. Юк хатини тўғри расмийлаштирилиши юкнинг бутунлиги ва етказиб бериш муддатига тасир этади. Юк хатининг расмийлаштирилиш аниқлиги ҳаракат хавфсизлиги, ташиш ҳисобларининг тўғрилигини таъминлайди. Шундай қилиб, юк хати хуқуқий ва ҳисобий аҳамиятга эга. Шунинг учун унинг графалари ёзув машинкасида хатосиз ва тузатишларсиз тўлдирилади. Маҳаллий ва тўғри йўналиш алоқаларда юк ташиш учун ГУ-27 ва ГУ-29-0 шаклидаги юк хатлари расмийлаштирилади.
Ташиш шартларининг хилма-хиллиги сабабли ва уларни расмийлаштиришда қулайлик ҳосил қилиш мақсадида, универсал контейнерларда, вагонларда юк ташиш учун махсус юк хатлари расмийлаштирилади.
Йўл ведомости–ҳисоб-молиявий аҳамиятга эга ҳужжат бўлиб, юкни етказиб бериш муддатлари, бир темир йўлдан иккинчисига ўтиш пукнтлари ва ҳ.к. ҳақидаги ахборот акс эттирилади. Йўл ведомости юк хати билан бирга юкни манзил бекатгача кузатиб боради. Манзил бекатда юк олувчи юкни қабул қилгани ҳақида имзо чекади. Топширилган юк ҳақидаги ҳисобот билан бирга юк ведомости ҳужжатларга ишлов бериш технологик маркази (ТМ)ларга, у ердан- ахборот ҳисоблаш марказлари (АҲМ)ларга юборилади. Йўл ведомостидан темир йўл бажарган ташиш ҳажми, улардан келиб тушадиган фойда, ҳисоблар тўғрилиги, юкларни етказиб бериш муддатларининг бажарилиши аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |