17-мавзу. ҚУрилиш – миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоfи



Download 27,31 Kb.
bet1/6
Sana14.06.2022
Hajmi27,31 Kb.
#671489
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
17-тема


17-МАВЗУ. ҚУРИЛИШ – МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ МУҲИМ ТАРМОFИ
Режа:
1. Қурилишнинг хусусиятлари ва миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли
2. Қурилишнинг ташкилий шакллари
3. Қурилишнинг моддий-техник базаси ва унинг тараққиёт истиқболлари


1.Қурилишнинг хусусиятлари ва миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли
Қурилиш - асосий моддий ишлаб чиқариш тармоқларидан биридир. У миллий иқтисодиётда учинчи (саноат ва қишлоқ хўжалигидан кейин) ўринда туради. Қурилиш маҳсулоти - барча турдаги ишлар бўйича тугалланган ва ишга туширишга тайёр бўлган ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш асосий фондлари, шунингдек, амалдаги корхоналарнинг кенгайтирилиши ва қайта таъмирланиши, уларда ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта жиҳозланишидир. Уй-жой муаммоларининг ечими батамом қурилиш зиммасига юклатилади.
Қурилиш ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва миллий иқтисодиётни комплекс юксалтиришда катта роль ўйнайди. Бу тармоқда жамғариш фондининг тахминан учдан икки қисми амалга оширилади, Мамлакат ялпи ижтимоий маҳсулотининг 10 фоизидан кўпроқ қисми яратилади. Қурилишнинг миллий хўжалик миқёсидаги аҳамияти ва етакчи роль ўйнашига яна бир сабаб шуки, у аҳолининг катта қисмини иш билан таъминлайди, фан-техника ва ижтимоий тараққиётнинг жадаллашишига, ижтимоий меҳнат унумдорлигининг ўсишига имкон яратади.
Қурилиш, моддий ишлаб чиқариш тармоғи сифатида, аввало ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг характери, яъни унинг кўчмаслиги, ўлчамлари катталиги, серқирра ва мураккаблиги билан боғлиқ ўзига хос хусусиятларга эгадир. Қурилиш маҳсулоти кўп меҳнат ва капитал сарф-ҳаражатларни талаб қилади, уни ишлаб чиқариш цикли узоқ муддатлидир, яъни уни ишлаб чиқаришга соат ёки дақиқа эмас, балки ҳатто 10, 20 кундан ҳам кўп вақт талаб қилинади. Шунингдек, қурилишда қўлланиладиган асбоб-ускуналар ва меҳнат предметлари ўзига хос турда ва таркибда бўлишидан ташқари, улар ҳаракатланувчи ҳам бўлади.
Ишлаб чиқариш циклига қараб қурилиш маҳсулотининг шакли ва тайёрлиги турлича бўлади.
Тайёр қурилиш маҳсулоти - бу қурилган ва буюртмачига белгиланган тартибда топширилган асосий фондлар ва ишлаб чиқариш қувватларидир (корхоналар, электростанциялар, шахталар, уйлар, мактаблар, шифохоналар ва бошқа ишлаб чиқариш ҳамда ноишлаб чиқариш объектлари). Қурилиш маҳсулоти ўзининг эксплуатация мақсадидан ташқари такрор ишлаб чиқариш функциясини ҳам бажаради ва халқ хўжалигининг асосий фондларини янгилаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Тугалланмаган қурилиш ва тугалланмаган қурилиш ишлаб чиқаришини тайёр қурилиш маҳсулоти билан адаштириб юбормаслик керак. Уларнинг ҳажми қурилиш-монтаж ташкилотларининг ва бутун тармоқ иқтисодиётининг фаолиятига катта таъсир кўрсатади.
Тугалланмаган қурилиш - бу тугалланмаган ва фойдаланишга топширилмаган қурилиш объектлари бўйича ўзлаштирилган капитал қўйилмаларнинг муайян бир санадаги ҳолати бўйича олинган ҳажмидир. Тугалланмаган қурилиш таркибида амалга оширилаётган, шунингдек, вақтинча ва батамом тўхтатиб қўйилган қурилишлар ва объектлар бўйича капитал қўйилмалар ҳисобга олинади. Тугалланмаган қурилиш ҳажмларининг ўзгариши қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

Download 27,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish