2017 йил бўйича
“Бошланғич таълим методикаси” кафедрасининг 2017-2018 ўқув йили учун илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳисоботида кафедра профессор-ўқитувчиларининг олиб борган илмий тадқиқот ишлари натижалари ҳамда уларнинг амалиётдаги татбиқлари, шу билан бирга, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашнинг самарадорлиги, кафедрада иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишлар ва уларнинг илмий фаолиятга жалб қилинганлиги ҳамда илмий тўгаракнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар келтирилган бўлиб, шунингдек, ўқув йилида кафедра аъзолари, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, ОЎМТВ нинг 2015 йил 19-октябрдаги 2720-сонли бўйруғи билан тасдиқланган янги вақт меъёрлари ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли меъёрий хужжатлари, давлат таълим стандартлари ҳамда юқори ташкилотларнинг бўйруқ ва кўрсатмалари асосида фаолият кўрсатиб, 2017-2018 ўқув йилида ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий, маънавий-маърифий ишлар юзасидан фаолият олиб борди. Ҳисоботда кафедранинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорлиги тўғрисида, кафедрада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлиги, кафедра профессор-ўқитувчиларининг халқаро ва республика илмий анжуманларида қатнашиши ҳамда ушбу йилда чоп қилинган илмий нашрлар рўйхати, кафедрада олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида эришилган энг муҳим илмий назарий ва амалий натижалар баён этилган.
Кафедрада 2018 йилда асосий штат бирлигида жами 25,25 штат бирлигида 26 нафар профессор-ўқитувчи фалият кўрсатади. Жумладан, 10 нафар фан номзоди, доцент, 3 нафар катта ўқитувчи, 13 нафар ассистент меҳнат қилмоқда.
Кафедра жамоаси Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йилни “Фаол тадбиркорлик,-инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш” йили деб эълон қилинганлиги ҳамда ҳозирги кунда энг долзарб вазифалардан бири бўлган ҳамда инновация асри вазифалардан келиб чиқиб кафедра бош мавзуси “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инновацион касбий тайёргарлигини ошириш муаммолари” мавзуси юзасидан тадқиқот ишларини олиб бордилар.
Унга доц. Ф.Шодиев, доц. Х.Назаров, доц. Ф.Бадриев, доц. М.Турсунова, доц. М.Нуриддиновалар раҳбарлик қилиб, кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари, мустақил тадқиқотчилар, бакалавриятнинг иқтидорли талабалари жалб қилинган.
Маълумки, кафедра профессор-ўқитувчилари кафедранинг бош мавзуси асосида ўз илмий-тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Барча тайёрланган ўқув қўлланма, монография, услубий қўлланма, рисола ва услубий тавсияномалар, илмий мақолаларда «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли меъёрий ҳужжатларида ва кафедранинг бош мавзуси асосидаги ғоялар ўз аксини топган.
2017-2018 ўқув йилида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 30 дан ортиқ илмий мақолалар, маҳаллий, республикаларида нашр қилинди. Илмий тадқиқот натижалари асосида 3 та монография, 3 та услубий ўқув қўлланма чоп этилган.
Илмий салоҳиятга эга бўлган доцентларнинг ўртача ёши 70, фан номзодларининг ўртача ёши 48 ни ташкил этади. Кафедра илмий салоҳияти 26% ни ташкил қилади.
Кафедрада илмий салоҳиятини ошириш учун докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиши ривожлантириш мақсадида 2018 йилда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, докторлик диссертация ишларини ниҳоясига етказиш учун кат. ўқит. М.Ҳазратқулов, кат. ўқит. З.Қурбоновларга муайян шарт – шароитлар яратилди.
Илмий салоҳиятни белгиланган режа асосида олиб боришини таъминлаш мақсадида мустақил тадқиқотчилик асосида докторлик диссертацияси устида илмий изланишлар олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, хусусан иқтидорли талабаларнинг фаолияти ва илмий-тадқиқот натижаларини мунтазам равишда илмий семинарларда, кафедра йиғилишлари ва факультет Илмий кенгашларида муҳокама этиб борилди.
Кафедра илмий кенгашининг қарорига биноан кафедрада тасдиқланган жадвал асосида, 2018 йилда илмий-тадқиқотчилик соҳасида эришилган ютуқлар ва илмий натижалар кафедра аъзолари, мустақил тадқиқотчилар жалб қилган ҳолда муҳокама этилди ҳамда бу соҳада келгуси йилда бажариладиган ишлар режалаштирилди.
Кафедрада мустақил тадқиқотчилик асосида илмий кадрлар тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан: ўқитувчи О.Имомқулова “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини инновацион технологиялар асосида математик тайёрлашнинг педагогик тизими”, Акрамова Л. “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик-математик тайёргарлигини такомиллаштириш”, Эшқобилова Г. “Мактабгача ва бошланғич таълимда математика ўқитишда узвийликни таъминлашни такомиллаштириш” Баймонов Ҳ “Математика дарсларида ўқувчиларни масалалар ечишга ўргатишда инновацион ҳоялардан фойдаланиш”, Холмуродов М. “Бошланғич синфларда математикадан такрорлаш дарсларини ташкил этишга компетенциявий ёндошувнинг илмий асослари” , Н. Шавазова “Ёзма нутқни ривожлантиришда инновацион технологиялардан фойдаланиш” мавзусида илмий тадқиқот изланишларини олиб бормоқдалар.
Жорий йилда кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича қуйидаги натижаларга эришилди:
Do'stlaringiz bilan baham: |