МОНОГРАФИЯ
1. Турсунова М. “Мадрасалар таълимида адабиёт ўқитиш усуллари Монография Тошкент, 2017. “Мумтоз сўз” нашриёти
2. Турсунова М. “Мадрасалар таълими тарихидан лавҳалар” Монография Тошкент, 2017. “Мумтоз сўз” нашриёти.
3. Рахимова Г. “Алишер Навоий шеъриятида шоир ҳасби ҳолининг бадиий талқини” Монография Тошкент, 2018. “Наврўз” нашриёти
Услубий ўқув қўлланма
1. Рахимова Г., Вафоева М. Она тили ва адабиёт (Махсус сиртқи талабалари учун) Услубий қўлланма 2017йил, Самарқанд
2. Қурбонов З. Сўз туркумларини ўргатишда инновацион педагогик технологиялардан фойдаланиш. Услубий қўлланма 2017 йил, 64-бет
3. Нарзикулов М. Даромаде ба адабиёти бачагона Услубий қўлланма 2017 йил
ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАР Республика илмий журнал
1. Ҳазратқулов М. Адабий мавзудаги иншолар устида ишлаш методикаси Халқ таълими журнали Т., 2017 йил 6сон
2. Вафоева М. Поэзияда фраземалардан фойдаланиш моҳорати Тил ва адабиёт таълими №7
3. Қурбонов З. Гипотактик қурилма шаклланишида прагматик актлар мавқеи СамДУ Ахборотнома журнали 2017йил №5
4. Қурбонов З. Гипотактик қурилма шаклланишида конгнитив-прагматик омиллар тушунчаси Педагогик моҳорат журнали Бухора, 2018, №2
2018 йил бўйича
“Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти” кафедрасининг 2019 йил учун илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳисоботида кафедра профессор-ўқитувчиларининг олиб борган илмий тадқиқот ишлари натижалари ҳамда уларнинг амалиётдаги татбиқлари, шу билан бирга, кафедрада давлат бюджети билан таъминланадиган илмий-тадқиқот ишларининг бажарилиши, халқаро илмий ҳамкорлик, инновация ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашнинг самарадорлиги, кафедрада иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишлар ва уларнинг илмий фаолиятга жалб қилинганлиги ҳамда илмий тўгаракнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.
Шунингдек, ҳисоботда кафедранинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорлиги тўғрисида, кафедрада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлиги, кафедра профессор-ўқитувчиларининг халқаро ва республика илмий анжуманларида қатнашиши ҳамда 2019 йилда чоп қилинган илмий нашрлар рўйхати, кафедрада олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида эришилган энг муҳим илмий назарий ва амалий натижалар баён этилган.
Ўзбекистон Республикасининг Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йилни “Фаол тадбиркорлик ва ижтимоий ривожланиш ” йили деб эълон қилинганлиги ҳамда ҳозирги кунда энг долзарб вазифалардан бири бўлган ҳамда инновация асри вазифалардан келиб чиқиб кафедра бош мавзуси “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инновацион касбий тайёргарлигини ошириш муаммолари” бўйича тадқиқот ишларини олиб бордилар.
Унга кафедра мудири доц. Ф. Шодиев, доц. Қ.Турсуновлар раҳбарлик қилиб, кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари, таянч докторант ва мустақил изланувчи (PhD)лар, ва бакалавриятнинг иқтидорли талабалари жалб қилинган.
Барча тайёрланган ўқув қўлланма, монография, услубий қўлланма, рисола ва услубий тавсияномалар, илмий мақолаларда «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли меъёрий ҳужжатларида ва кафедранинг бош мавзуси асосидаги ғоялар ўз аксини топган.
Кафедра 2019 йилда асосий штат бирлигида 11. штат бирлиги асосида 11 киши фаолият кўрсатади. Шундан асосий штатдагилардан 8 киши фан номзоди, доцент, 1 нафар катта ўқитувчи, 2 нафар ассистент.
Кафедрада илмий салоҳиятга эга бўлган доцентларнинг ўртача ёши 64, фан номзодларининг ўртача ёши 51 ни ташкил этади. Кафедра илмий салоҳияти 73 % ни ташкил қилади.
Кафедра 2019 йилда қуйидаги мавзуда илмий ишлар олиб борди:
Бош мавзу: Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инновацион касбий тайёргарлигини ошириш муаммолари
Муаммо бўйича раҳбар: доцент Шодиев Фахриддин Тешаевич
1-Мавзу: Китобхонликни шакллантириш методикаси.
Муаммо бўйича ижрочи: Шодиев Ф.
2-Мавзу: Бошланғич таълим ўқувчиларининг нутқий фаоллигини оширишнинг долзарб муаммолари
Муаммо бўйича ижрочи: ф.ф.н. Раҳимова Г.
3-Мавзу: Таълимга ижодий ёндашиш
Муаммо бўйича ижрочи: ф.ф.н. Вафоева М.
Кафедра аъзолари қуйидаги йўналишларда илмий ишлар олиб бордилар:
- Адабий таълимда иншони ташкил этишнинг илмий-методик тизимини такомиллаштириш;
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ижодий қобилиятни шакллантиришнинг дидактик асослари
- Тўсиқсизлик маъносидаги гипотактик қурилманинг деривацион тамойиллари;
- Таълим тизими жараёнида ўқувчиларни касбга йўналтиришнинг баъзи бир масалалари;
- Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини математика дарсларида ахборот технологиялар орқали ўқитишда интегратив ёндошув;
- Бошланғич синф математика дарсларида такрорлаш технологияларини лойиҳалаш;
Яхлит таълим жараёнида ўқувчиларни ўз-ўзини англаш ва ривожлантиришни таъминлашнинг педагогик шарт-шароитлари.
Бошланғич таълим методикаси кафедрасидаги барча профессор- ўқитувчиларининг йил давомидаги илмий ишлар режаси шахсий иш режасида кўрсатилган эди. Шу асосда профессор-ўқитувчилар илмий изланишлар билан шуғулланди.
Кафедрада мустақил тадқиқотчилик асосида илмий кадрлар тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан: М.Холмуродов (Мавзуси: “Математикадан такрорлаш технoлогияларни лойиҳалаш”), С.Норқулов (Мавзуси: “Мактабгача ва бошланғич таълимда математика ўқитишни такомиллаштириш”), Нарзиқулов М (Мавзуси: Ўзбекистон тожик поэзиясида ғазал жанри (таркиби, табиати, такомили), мавзусида илмий тадқиқот изланишларини олиб бормоқдалар.
Мустақил тадқиқотчиларимиз янги талабларга биноан ўз ишларини ислоҳ этишмокда.
Кафедра 2019 йилда асосий штат бирлигида 11. штат бирлиги асосида 11 киши фаолият кўрсатади. Шундан асосий штатдагилардан 8 киши фан номзоди, 1 нафар доцент, 1 нафар катта ўқитувчи, 2 нафар ассистент.
Кафедрада илмий салоҳиятга эга бўлган доцентларнинг ўртача ёши 64, фан номзодларининг ўртача ёши 51 ни ташкил этади. Кафедра илмий салоҳияти 73 % ни ташкил қилади.
Факультет декани, филология фанлари номзоди, профессор Ш.Махматмуродов масъул муҳаррирлигида “Бўлажак бошланғич синф ўқитувяиларининг инновацион касбий таййоргарлигини ошириш муаммолари” номли илмий мақолалар тўплами анъанавий тарзда чоп этилмоқда. Хусусан, 2019 йил 100 га яқин илмий мақолалар чоп этилди
Do'stlaringiz bilan baham: |