Якуний давлат аттестацияси (БМИ) натижалари таҳлили
5111700 – Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш таълим йўналиши бўйича 2016-2017 ўқув йилида 142 нафар талабалар БМИларини ҳимоя қилишган. Талабаларни Якуний аттестацияга киритиш институт ректорининг 2017 йил 2 июн БМ -64 сонли буйруғи билан тасдиқланган. БМИ ҳимоялари бўйича 86-100 баллга – 20 нафар (30%), 71-85 баллга – 32 нафар(48%) ва 55 -70% га 15 нафар (22%) битирувчи ҳимоя қилган. ЯДА ўқув жараёни жадвалида белгиланган муддатларда ўтказилган.
ДАК раиси ҳисоботи мавжуд.
Таҳлил қилинган диплом лойиҳа (иш)ларини барчасида титул ва топшириқ талаб даражасида расмийлаштирилган. Диплом лойиха (иш)ларида талаб бўйича лозим бўлган барча бўлимлар мавжуд, улар қўлёзма ёки компьютерда терилган шаклда расмийлаштирилган. Ташқи ва рахбар тақризлари мавжуд.
5111700 – Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш таълим йўналиши бўйича 2017-2018 ўқув йилида 148 нафар талабалар БМИларини ҳимоя қилишган. Талабаларни ҳимояга киритиш институт ректорининг 2018 йил 4 июун БМ-60 сонли буйруғи билан тасдиқланган.
БМИ ҳимоялари бўйича 86-100 баллга – 33 нафар(37 %), 71-85 баллга – 36 нафар(40%) ва 55 -70% га 20 нафар(23%) битирувчи ҳимоя қилган. ЯДА ўқув жараёни жадвалида белгиланган муддатларда ўтказилган.
Ушбу ўқув йилида битирувчи талабалардан 10 та (Ф.Махмудов, О.Қиёмова, Д.Абдухолиқова, М.Асламова, Д.Мухаммаджонов, Р.Урманцева, З.Маманова, Д.Махбубов, М.Тиркашева, Г.Тошниёзова) БМИ танлаб олиниб, тахлил қилинди. Таҳлил қилинган диплом лойиҳа (иш)ларини барчасида титул ва топшириқ талаб даражасида расмийлаштирилган. Диплом лойиха (иш)ларида талаб бўйича лозим бўлган барча бўлимлар мавжуд, улар қўлёзма ёки компьютерда терилган шаклда расмийлаштирилган. Ташқи ва рахбар тақризлари мавжуд.
Банд бўйича қисқача ҳолати ҳақида хулоса. ЯДА комиссияси аъзолари таркиби Низомга мос келади. Аттестация жараёнида таҳлил этилаётган ўқув йилларида ЯДА комиссия таркибига турдош олий таълим муассасаларидан, ФА илмий тадқиқот институтларидан, ҳамда ишлаб чиқаришдан мутахассислар жалб қилинган. Уларнинг мутахассислиги ва фаолият соҳаси бакалавриат йўналиши ва магистратура мутахассисликларига мос келади.
Муаммо ва камчиликлар.
2016-2017 ўқув йилида бакалавриат йўналиши БМИ ва магистратура мутахассисликлари магистрлик диссертация ҳимоялари учун ягона ДАК таркиби шакллантирилган.
2017-2018 ўқув йилида бакалавриат йўналиши БМИ ҳимоясига ишлаб чиқаришдан мутахассис жалб этилмаган.
Барча таҳлил қилинган БМИ ларда димплом ишини бажариш учун чоп этилган услубий қўлланмага хавола келтирилмаган.
БМИ лар бўйича:
2017-2018 ўқув йили:
Ички тақризлар келтирилмаган.
Айрим диплом лойиха (иш)ларида эски жиҳозлар танланган (Мақсудова М.).
2017-2018 ўқув йили:
Айрим диплом лойиха (иш)ларида (Рахмонова С.) хулоса адабиётлар рўйҳатидан кейин жойлаштирилган.
Айрим диплом лойиха (иш)ларида келтирилган схемаларнинг номи ёзилмаган.
Эксперт М.Абдумавлянова, ТКТИ доценти
Do'stlaringiz bilan baham: |