Илмий-тадқиқот ишларининг истъмолчилар талабларидан келиб чиқиб олиб борилаётганлиги 2016 йил бўйича “Бошланғич таълим методикаси” кафедрасининг 2016-2017 ўқув йили учун илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳисоботида кафедра профессор-ўқитувчиларининг олиб борган илмий тадқиқот ишлари натижалари ҳамда уларнинг амалиётдаги татбиқлари, шу билан бирга, кафедрада давлат бюджети билан таъминланадиган илмий-тадқиқот ишларининг бажарилиши, халқаро илмий ҳамкорлик, инновация ва чет эл фондларидан фойдаланиш, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашнинг самарадорлиги, кафедрада иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишлар ва уларнинг илмий фаолиятга жалб қилинганлиги ҳамда илмий тўгаракнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.
Кафедра 2017 йилда асосий штат бирлигида 26.25 штат бирлиги асосида 27киши фаолият кўрсатади. Шундан асосий штатдагилардан 9 киши фан номзоди, доцент, 4 нафар катта ўқитувчи, 14 нафар ассистент. Кафедра 2016-2017 йилда қуйидаги мавзуда илмий ишлар олиб борди:
Бош мавзу: Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инновацион касбий тайёргарлигини ошириш муаммолари Муаммо бўйича раҳбар: Филология фанлари номзоди Шодиев Фахриддин Тешаевич
1-Мавзу: Китобхонликни шакллантириш методикаси.
Муаммо бўйича ижрочи: Шодиев Ф.
2-Мавзу: Бошланғич таълимда сўз маънолари билан ишлашнинг долзарб муаммолари
Муаммо бўйича ижрочи: ф.ф.н. М.Вафоева
3-Мавзу: Таълимга ижодий ёндашиш
Муаммо бўйича ижрочи: к.ўқит. Ҳазратқулов М.
Кафедра аъзолари қуйидаги йўналишларда илмий ишлар олиб бордилар:
- Адабий таълимда иншони ташкил этишнинг илмий-методик тизимини такомиллаштириш;
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ижодий қобилиятни шакллантиришнинг дидактик асослари
- Тўсиқсизлик маъносидаги гипотактик қурилманинг деривацион тамойиллари;
- Таълим тизими жараёнида ўқувчиларни касбга йўналтиришнинг баъзи бир масалалари;
- Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини математика дарсларида ахборот технологиялар орқали ўқитишда интегратив ёндошув;
- Бошланғич синф математика дарсларида такрорлаш технологияларини лойиҳалаш;
Яхлит таълим жараёнида ўқувчиларни ўз-ўзини англаш ва ривожлантиришни таъминлашнинг педагогик шарт-шароитлари.
Бошланғич таълим методикаси кафедрасидаги барча профессор- ўқитувчиларининг йил давомидаги илмий ишлар режаси шахсий иш режасида кўрсатилган эди. Шу асосда профессор-ўқитувчилар илмий изланишлар билан шуғулланди.
Кафедрада мустақил илмий тадқиқотчилар изланиш олиб боришмокда
Хазратқулов М (Мавзуси: Адабий таълимда иншони ташкил этишнинг илмий-методик тизимини такомиллаштириш), М.Холмуродов (Мавзуси: Математикадан такрорлаш технoлогияларни лойиҳалаш), О.Имомқулова (Мавзуси: Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини инновацион технологиялар асосида математик тайёрлашнинг педагогик тизими), З.Қурбонов (Мавзуси: Тўсиқсизлик мaъносидаги гипотактик қурилманинг деривацион тамойиллари). Мустақил тадқиқотчиларимиз янги талабларга биноан ўз ишларини ислоҳ этишмокда.
Жорий йилда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан қуйидаги илмий, илмий-услубий ишлар чоп этилди: