2 Тўхтам ва суръатга
эътибор
бериб
парчани
ўқинг. Ҳар бир сўз шаклидаги морфемаларни адабий
талаффузга асосан аниқ айтишга интилинг. Диалог-
ларни алоҳида шахс сифатида,
алоҳида овоз билан
ўқинг.
«Амир Ҳусайннинг ишораси билан энди Шер Баҳ-
ром сўз олди:
— Мовароуннаҳр ҳукмдори фармони билан салта-
нат қўрғонига раҳна
солмоқчи бўлган ёғийнинг
уч
амири дорга тортилдилар!
Нақоралар чалинди.
Навкарлар
қўлига
кишан
солинган, учовининг бўйинларига
битта жела (учови
учун яхлит кишан) ташланган, абгор бўлган Йскан-
дар ўғлон,
Амир Ҳалид ва Амир
Юсуфхўжаларни
ҳайдаб дор тагига олиб бордилар. Кишанларни
ечиб,
желадан бошларини бўшатиб осишга ҳозирладилар.
149
www.ziyouz.com kutubxonasi
— Нега осишади, а? Қўйиб юборишса бўлмайди-
ми?— деди Жаҳон ўз-ўзига айтгандай қилиб.
— Ҳукмдорлар одам ўлдириб туришмаса, кўнгил-
лари ўрнига тушмайди-да, шунақами,
Шамсулмулк?
^
— сўради Қорасочбика.
— Анови кишандагиларга жазо бериш учун оса-
ётганлари йўқ,— деди Абубакр
Калава.— Мана
бу
майдондагиларга сабоқ бўлсин деб осишяпти. Бизлар-
га сабоқ бўлсин,— деб... Шунинг учун вақтнинг бема-
ҳаллигига қарамай, ҳаммани қувиб келишган-да...
— Ҳа... Сиз билан бизга сабоқ...— деди Мавлоно-
зода ҳам сал овоэини кўтариб, гўё Жаҳон
эшитсин
дегандай.— Яъни бошингни кўтарма, қарши чиқма...
Нақора садолари кучайди. Абубакр Калава
Do'stlaringiz bilan baham: |