441
Яна шуни таъкидлаб ўтмоғимиз лозимки инсоннинг ижтимоий макоми
бойлигининг кўрсатувчи эл-юртга тўй бериб ўзини кўз-кўз қилиш тушунчасини
«
Довруғи данғиллаб кетмок» ибораси
билан шакиллантирилган -Туғонбой
тўқсоба тўй қилиб, етти даҳа овулни чақириб, айтиб довруғи данғлаб кетти
[6.22] Овоза бўлиб кетмоқ (овозаси етти иқлимга етмоқ) маъносида
Суяги енгиллашмоқ-Ушбу ибора ҳар-хил семаларда дардан фориғ бўлиш,
хурсанд бўлиш маъноларини,
«Бойбўрининг хоними Кунбибиш, Бойсарининг
хотини Чилбирсочлар ўз-ўзидан суяги eнгиллашиб, кўнгли ѐришиб, кўзи
равшанлашиб, севинч қувончи ошиб ѐтарди» [7.45] Ушбу гапда
Кунбибишхоним ва Чилбирсочларнинг анча вақтлардан буйон фарзандсизлиги
ва вақтлар ўтиб хомиладор бўлиши ва бунинг оқибатида рухан ва жисман
хурсанд хушвакт бўлиши келтирилган. Достонда аѐл жинсига мансуб бўлган
шахснинг ҳомиладор бўлиш ва туғиши билан боғлиқ фразеалогик бирликлар
ҳам мавжуд бўлиб бахшилар томонидан лексик- семантик сўз ўйини
шакиллантирилган.
Юкли бўлмоқ - Ҳомиладор бўлиш семасида -
Орадан кунлар ойлар ўтиб,
бойбиччалар юкли бўлиб, қалби қувончга тўлиб, олти ой боқилган биядай
ирғалиб, вақти соатини кутиб ѐтарди [8.46] Ушбу ўриндадостон ижро этувчи
бахши ҳомиладор бўлиш
тушунчаси «юкли бўлиш» ибораси орқали
шакиллантирган. Юкли бўлмок ибораси Шавкат Рахматуллаевнинг 1978 йилда
ўкитувчи нашриѐтида нашр этилган «Ўзбек тилининг изоҳли фразеалогик
луғати»га киритилмаган Ўзбек халк достони бўлган ―Алпомиш‖ достонида
шунга ўхшаш иборалар талайгина бўлиб халқнинг жонли мулоқат тарзида
фразелогик бирлик сифатида шакилланиб улгурган
Бадиий асарларда ва жонли мулоқат услуби
булган шеваларда юкли
бўлмоқ фразеалогик бирлигининг синонимлари:
Иккиқат бўлмоқ, Оғироѐқ
бўлмоқ, Бўйида бўлмоқ, гумонаси бўлмоқ, қорнида бор, юзида доғ пайдо бўлган
бундан ташқари: сурхондарѐ деалектига хос бўлган
“раис бўлмоқ, тарвуз
ютмоқ, бош қоронғу бўлмоқ” кабилар халқнинг жонли оғзаки нутқида
фразеалогик тамойил сифатида бирикмага айланган. Яни шуни таъкидлаб
ўтмоғимиз жойизки достонда
бош қоронғу, юзида доғ бор, гумондор, гумонаси
бор, юки бор иборалари боладан нишона маъноларини билдиради. «Алпомиш»
достонида аѐл жинсига мансуб шахснинг туғиш, фарзандли бўлиш,
тушунчаларини «Кўзи ѐримоқ
»– семасида шакиллантирилган. Шавкат
Рахматуллаев ўзбек тилида фразеалогиянинг изоҳли луғатида «кўзи ѐрмок»
иборасини «
туғиш» деб таҳлил килган. Туғмоқ бу тушунча ўрнида
кўзи ѐримоқ,
енгиллашиб олмоқ, қутилиб олмоқ, бўшаб олмоқ, болали бўлмоқ, пайдо бўлмоқ,
дунѐга келмоқ, она бўлмоқ ва шу кабилар
. «Бойсарининг хотини Чилбирсочлар
ҳам кўзи ѐриб қизли бўлди. [8.18] Яна шуни таъкидлаб ўтмоғимиз лозимки
Сурхондарѐ деалектига хос бўлган
“кўзи ѐримоқ “ иборасига хос бўлган
“Бўбакламоқ, баччаламоқ” каъби диалекталогик синоним қаторлари, агар
оилада қиз фарзанд тугилса
“қирқ эчкили бўлмоқ” иборалари мавжуд бўлган.
Сурхондарѐ диалектига хос бўлган
“қирқ эчкили бўлмоқ” ибораси достонларда
ва кундалик халқ тилида жуда кўп қўлланилиб турмушга бериладиган қиз учун
қалин маъносида қўлланилиб келинади. Умуман олганда туғмок
сузи факат
442
инсонга, кейнчалик хайвонга нисбатан ҳам (истиора усулида) қўлланилган.
Тилнинг кийнги тараққиѐтида туғмок тушунчаси инсонга нисбатан
кўзи ѐримок,
қутилиб олмок ва х.к.; ҳайвонга нисбатан
болаламок, (
қўзиламок, бузоқламок
каби) эвфимик воситалар билан алмаштирилиб қулланилган (А.Омонтурдиев 13
б)
Умуман олганда «Алпомиш» достонида фразеалогик бирликлар талайгина
бўлиб биз буларни услубий семантик жиҳатдан хусусиятларига кура қуйдагича
таҳлил килишни лозим топдик
Боши осмонга етмоқ- хурсанд бўлиш семасида
боши осмонга етмок
ибораси ўзбек тилининг фразеалогик изохли луғатида хурсандчиликнинг
даражаланган шакилида ниҳоятда хурсанд маъносида келтирилган ушбу
ибораниниг синонимлари достонларда «қўйи мингтага етмок», «терисига
сиғмай кетмок» калабашини (дупписини-бош кийимни) осмонга отмоқ ва х.к.
Умуман достонда инсоннинг таъна аъзоси бўлган ―
бош‖ билан боғлиқ кўплаб
соматик иборалар мавжуд
: Бош егмок, бошига кўтармок, бош қўшмок, бошини
бирлаштирмоқ, бош тортмоқ, бош олиб кетмоқ ва х к
-Укасига тушини айтиб иккови ҳам боши осмонга етиб, Оллоҳга минг
шукр айтиб, бобосининг руҳини шод етди[9.24]
Do'stlaringiz bilan baham: