Бошланғич таълим кафедраси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

Кўнгилни очмоқ -хурсанд қилиш шод қилиш семасида.
Бошинг тошдан ўзинг ѐғоч 
Тез айланиб кўнглимни оч 
Тезланиб ѐйгин қулоч 
Чўйкаларим эшиб қоч  [13. 47]  
Яна шуни таъкидлаб ўтмоғомиз жойизки, «кўнгил» компонентига мос 
равишда. «Юрак» компонентли фразеалогик бирликлар ҳам талайгина бўлиб 
булар бадиий матннинг ўзига хос услубий эмоциясини юзага келтирган. 
Маълумки «юрак» сўзи умутуркий сўз бўлиб «ўзбек тилининг изоҳли луғати» 
да унинг уч хил услубий шакилини кўрсатган. 
Анат: Одам ва ҳайвонлар кўкрак қафаси ичида жойлашган қон айланиш 
сестемасидаги инсон таьна аьзоси 
Кўчма: Кишиларнинг ҳис сезги, руҳи кечинмаларининг рамзий маркази. 
Қўрқмаслик, жасорат шаклидаги рамз. 
«Алпомиш» 
достонида 
юқорида 
айтиб 
ўтганимиздек 
“кўнгил‖ 
компонентли иборалар ичида феъл иборалар нисбатан кўпчиликни ташкил 
этади. Кўнгил очмоқ, кўнгил тортмоқ, кўнгли бузилмоқ, кўнгли қолмоқ, кўнгилга 
келтирмоқ, кўнглида бўлмоқ ва ҳокозо. «Кўнгил» компонентли сифат иборалар 
ҳам достонда талайгина: Кўнгли қон, кўнгли қора, кўнгли пок, кўнгли тинч, 
кўнгли тоза, кўнгли дарѐ ва х.к.
Инсоннинг дунѐни билишда, ўхшатиш қиѐслаш бениҳоя катта ўрин тутади. 
Ана шу жараѐнлар таснифида ибораларнинг ўзига хос хусусият формалари бор. 
Фразеалогик бирликлар турғун сўз боғламаси бўлиб образ асосига қурилади. 
Бизга маълумки кўпгина сўз боғламаларини сўзловчи нутқ жараѐнида кетма-кет 
ўзи тузади, фольклор фразеалогиясида ушбу жараѐнлар бахшилар томонидан 
амалга оширилади. Достонларимиздаги ҳар бир сўз, ҳар бир мисра, ҳар бир 
образ ва мотив чуқур таҳлил қилинган ва қиѐсий ўрганилгандагина унинг 
юксак бадиият намунаси эканлигига амин бўламиз
Жаҳон 
тилшунослигида 
лисоний 
бирликларнинг 
бадиий-эстетик 
вазифаларини 
ўрганувчи 
лингвопоэтика 
соҳаси 
кўплаб 
тилшунос 
олимларининг эътиборини тортган. Жумладан достонларнинг мифалогик 
хусусиятлари, фразелогик қатламлари, қўлланилиш меъорлари, матндаги 
вазифалари ўрганилган. Дунѐ халқлари эпоси тили ва поэтикаси, улардаги 
лингвомаданий мифалогик ва тематик фразеалогик бирикмаларнинг поэтик 
табияти ва бадиий эстетик вазифаларини очиб берувчи тадқиқотлар ўтказилиб 
илмий натижалар олинган. Дунѐ лингвофолъклористикасида йирик эпик 
асарларнинг лисоний хусусиятлари бўйича қатор, уствор йўналишларда 


444 
тадқиқотлар олиб борилмоқда, эпос лексикасини ўрганиш орқали тилнинг 
этномаданият билан боғлиқлигини фольклор тилидаги фразеалогик бирликлар 
билан тўйинганлигини; бахши – ижодкорларнинг бадиий матн яратишдаги 
маҳоратини очиб бериш, достонлар тилидаги таҳлилини амалга ошириш 
паремиалогик ва фразеалогик бирликларнинг лексик-семантик ҳамда 
психолингвестик хусусиятларини аниқлашдек долзарб вазифалар турибди 
Жаҳонда ўзбек халқ достонларининг лисоний ва бадиий хусуиятларини 
аниқлаш бўйича қатор ишлар амалга ошириган Жумладан: Л. М. Пенъковский 
―Алпомиш ‖ достонини бадиий жиҳатдан тўлалигича рус тилига таржима 
қилган.
Ўзбек тилшунослигида достонларда мавжуд бўлган фразеалогик 
бирликларни ўрганиш, таҳлил қилиш тилшуносларимиз зиммасидаги уствор 
вазифалардан бири эди Ш.Раҳматуллаевнинг тадқиқотлари ўзбек 
фразеологиясининг шаклланиши ва ривожида алоҳида қимматга эга. Олимнинг 
ўзбек тили ибораларини тўплаб, «Ўзбек тилининг фразеологик луғати»ни 
яратгани ўзбек фразеологиясида янгилик бўлди. Луғат 1978 ва 1992 йилларда 
нашр этилгани боис уни янгилаш, таркибини бойитиш эҳтиѐжи туғилди. 
Хусусан, кейинги йиллар бадиий адабиѐтларда қўлланган фразеалогик 
бирликларни тўплаш, системалаштириш ва ўларни таҳлил этиш, луғатдан ўрин 
олмаган фразеалогик бирликларни аниқлаш, фразеалогик бирликларнинг янги 
маънолари, вариантлари, синонимларини кўрсатиб улар таркибини бойитиш 
фразеология соҳаси ривожида улкан ҳисса бўлиши тайин. Масалан, кавакдан 
кўз ясамоқ (Ойбек), кўзига тупроқ тўлмоқ (Т.Мурод), кўзини тупуклаб 
ўтирмаслик (Н.Норқобилов), қўли интизор (Ойбек), қўли синиқ (З.Қуролбой 
қизи), икки қўли бир тепа (Н.Норқобилов), юрагини пармаламоқ (С.Аҳмад), 
юраги қотиб қолмоқ (Ойбек), юраги музламоқ (О.Ёқубов), юраги силқилламоқ 
(А.Суюн) кукайи кесилмок (Алпомиш ) каби бир қатор луғатларда қайд 
этилмаган янги фразеалогик бирликларнинг таҳлилини куриб чикиш бугунги 
тилшуносликнинг долзарб вазифаларидан бири.
Ўзбек тилшунослигида халқ достонлари тилининг лисоний ва бадиий-
эстетик хусусиятларини аниқлаш, бахшининг фольклор бирликлардан, 
иборалардан оқилона фойдаланишдаги поэтик маҳоратини асослаш мавзунинг 
долзарблигини белгилайди. Шу маънода Фозил Йўлдош ўғли, Абдуназар 
бахши, Чорша бахши, Умир бахшилар томонидан ижро этилган 
―Алпомиш‖достони вариантларида, достон лексикаси, луғавий қатламларини 
очиб бериш, уларнинг вазифавий хусусиятларини аниқлаш, достонларнинг 
тилига хос фонетик, лексик, Грамматик бирликларнинг қўлланилиш 
даражасини аниқлаш структур-семантик хусусиятларини асослаш-лингвопетик 
таҳлилини амалга ошириш ва ўз навбатида бундан дунѐ илм фанини хабардор 
этиш заруриятини юзага келтиради 
Алпомиш достони халқимиз орасида жуда кенг тарқалган ва асрлар 
давомида бахшилар томонидан куйлаб келинган, шу билан бирга у туркий 
халқларнинг муштарак достони ҳамдир. Хулоса шулки, бугунги кунда ушбу 
достонни лингвокультуралогик ва лингвопоэтик жиҳатдан ўрганиш таҳлил 
қилиш, достонда мавжуд бўлган фразеалогик бирликларннг лисоний қийматини 


445 
очиш, миллий маданий этнографик маъзмунини тавсифлаш тадқиқотнинг 
муҳим аҳамиятини касб этади. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish