Бошланғич таълим кафедраси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet239/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

истиқболлар юзага кела бошлади
69
.
Низомийдан сўнг Амир Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий ва Алишер 
Навоий каби ижодкорлар шуҳрат қозонди. Бу силсила таркибида Хожу 
Кирмонийнинг ҳам муборак номи мавжуд.
Хожу Кирмоний – Абулато Камолиддин Маҳмуд Ибн Али 1290-йилда 
Кирмон шаҳрида туғилган ва 1354-йилда Шерозда вафот етган. Хусрав 
Деҳлавийдан кейин хамсачилик анъанасини давом эттирган ва ишқий-ахлоқий, 
тасаввуфий мавзуларда достонлар яратган. Аслида Эроннинг Кирмон шаҳридан 
бўлган адиб яратган беш достон ―Хамсаи Хожу‖ деб шуҳрат қозонган. Хожу 
Кирмоний ―Халлоқ ул-маоний‖ ва ―Малик ул-фузало‖ номлари билан ҳам 
эътироф этилган
70

Хожу Кирмоний туғилган куни, йили ва оиласи ҳақидаги айрим 
маълумотларни ўзининг ― Гул ва Наврўз‖ асарида келтириб ўтади
71
. Аммо 
унинг вафоти санаси ҳақида ихтилофлар мавжуд. Тожик олими Б.Раҳматовнинг 
кўрсатишича, ―Давлатшоҳ Самарқандий ҳамда ―Тароиқ-ул ҳақоиқ‖ асари 
муаллифи Муҳаммад Маъсум Шерозийлар 742/ 1342-йил дея кўрсатишса, 
―Райҳонату-л-адаб‖ асари муаллифи Мирзо Муҳаммадали Мударрис 753/ 1352-
йил дея фикр билдиради. Мунозарали фикрлардан яна бири Шоирнинг асл 
исми ҳақида бўлиб, ―Майхона‖ асарида Афзалуддин дейилса, бошқа 
манбаларда эса Камолуддин дея келтирилган. Аммо бу фикрларни исботловчи 
бошқа маълумотлар мавжуд эмас‖
72

69
Қаранг: Алиев Г.Ю. Темы и сюжеты Низами в литературах народов Востока. – Москва, Наука, 1985, с.9 . 
70
Айний. К. XII-XIV асрларда форс-тожик адабиѐти. Душанбе; 1983. саҳ.2 
71
Хожу Кирмоний . Хамса. Таҳия ва тавзеҳи Б.Раҳматов, О.Оқилов, Ш.Олимова. – Хўжанд. Хуросон 
нашриѐти, 2018 саҳ. 3-4. 
72
Қаранг: Хожу Кирмоний . Хамса. Таҳия ва тавзеҳи Б.Раҳматов, О.Оқилов, Ш.Олимова. – Хўжанд. Хуросон 
нашриѐти, 2018 саҳ.5. 


460 
Шоир кўп вақтини ўзи туғилган шаҳар Кирмонда ўтказиш билан бирга 
Исфахон, Шероз, Табриз, Озарбайжон, Шом, Рай , Дамашқ, Ироқ, Қоҳира 
сингари шаҳар ва мамлакатларга ҳам саѐҳат қилган. Саѐҳатлари давомида кӯп 
вақтини илм ӯрганишга сарфлаган.
Хожу Кирмонийнинг шахсияти икки жиҳатдан намоѐн бўлади. Баъзи 
тадқиқотчилар Кирмонийни ―Муршидия‖ ва ―Козаруния‖ фирқалари вакиллари 
Шайх Абулхасан Козаруний ҳамда Шайх Аминуддин Балѐнийларнинг энг яқин 
муриди дея эътироф этишса, иккинчи гуруҳ вакиллари султон Абусаидхон 
Элхоннинг маддоҳ шоирлари қаторига қўшадилар.
Шуни таъкидлаш лозимки, муҳим адабий ва илмий манбаларда адиб 
орифлар қаторида тан олинган. Хамсада Жунайд, Шиблий, Боязид Бастомий, 
Ҳасан Басрий, Ҳабиб Ажамий, Роюияи Адвия, Иброҳим Адҳам сингари 
тасаввуф алломалари ҳақидаги ҳикоятлар бежиз келтирилмаган. Буларнинг 
барчаси адибнинг тасаввуф алломаларининг бу борадаги назарий ва амалий 
қарашларидан пухта хабардорлигининг жуда ѐрқин далиллари бўла олади. 
Келтирилган ҳикоятларнинг бадиий-эстетик жиҳатларини гапирмаганда ҳам, 
улар камида адибнинг мана шу буюк шахсларга бўлган чексиз ҳурмат ва 
эҳтиромнинг натижаси эди. 
Буларнинг барчаси охир-оқибатда адибнинг ўзини ҳам мана ушбу 
ғояларнинг буюк давомчиси ва уларнинг бадиий тарғиботчиси даражасига 
кўтарган бўлса ажаб эмас. Хожу Кирмоний ҳам мутасаввиф шоирлар қаторида 
эътироф этилади
73

У Абдураззоқ Кошоний, Маҳмуд Қайсарий, Авҳадуддин Мароғий, 
Рукниддин Шерозий, Шайх Сафиюддин Ардабилий каби буюк шахслар билан 
бир даврда яшаб ўтганини бир қатор тазкирачилар таъкидлаб ўтганлар
74
. Шоир 
ҳам бу буюк шахслар билан ҳамсуҳбат бӯлгани ойдинлашади.
Кирмоний алоҳида хурмат қиладиган ва номига ҳамд-у сано айтадиган 
шахслар орасида Шайх Абуисхоқ Козаруний ҳам бор. ―Хамса»да, хусусан,‖Гул 
ва Наврўз‖ достонида бу шайхга алоҳида бағишловнинг учраши тасодифий 
эмас. Айниқса: 
Ман он дам сар ба гардун баркашидам, 
Ки худро хоки он даргоҳ дидам. –
Сингари мисраларнинг битилиши Хожу Кирмонийнинг бу буюк алломага 
ихлосманд шогирд бўлганидан. Улар орасидаги деярли икки юз йиллик айирма 
эса устоз-шогирд ўртасидаги увайсийлик ришталарининг мавжудлигини 
кўрсатиб туради.
Хожу Кирмонийнинг ўз фарзанди Абусаид Мужируддин Али ҳақидаги 
қайдлари ҳам диққатга сазовордир. Уларни ўзига хос бадиий ўгитномалар 
дейиш мумкин. Ушбу қайдлар адибнинг ―Камолнома‖ достонидан ўрин олган
75


Аллахвердиева Захра. Вопросы тематики и структуры в «Хамсе» Хаджу Кирмани.– // Cyberleninka.ru 
74
Давлатшоҳи Самарқандӣ. Тазкирату-ш-шуаро.-С.238; Абдулғанихони Ғанӣ. Тазкирату-ш-шуаро. Алигарҳ, 
1916.-С.50;Шералихони Лудӣ. Миръоту-л-хаѐл/ Ба эҳтимоми Ҳамид Ҳасанӣ ва Беҳрӯз Сафарзода.- Теҳрон: 
Равзана,1377.-С.40. 
75
Хожу Кирмоний . ―Хамсаи Хожу‖. Хўжанд. Хуросон нашриѐти.,2018 258-261-бет


461 
Адиб фарзандга мурожаат этар экан, уни ―кўзимнинг нури‖, ―кўнгил 
боғининг гули‖ дея таърифлайди: 
Нури чашми ман, эй гузидаписар, 
Дуури дуржи ман, эй суутудагуҳар
76

Адиб фарзандига ―ба дониш баровари номе‖ (номингни билим билан 
чиқарсанг эди‖) деб тилак билдиради. Зеро, адибнинг талқинида: 
Чашми мардум ба мардуми боз аст, 
Кори олам ба илм бар соз аст. (258) 
...Пайрави ақл бошу илм омўз, 
Роҳати халқ хоҳу рўх афрўз. 
Хирад андўз, то касе бошй, 
В-ар надорй хирад, хасе бошй. 
Дар ҳунар кўш, агар саре дорй, 
Ки расй аз ҳунар ба ҳушѐрй. 
(Халқнинг кўзи одамийлик билан очилади, 
Оламнинг ишлари илм билангина баркамол бўлади). 
Ақлга эргашгину, ҳунар ўрган, 
Эл роҳатин ўйлаю, руҳингни юксалтир. 
Одам бўлсанг, ақлу тафаккурингни бойитгин, 
Агар ақлинг бўлмаса, хас бўлганинг яхшироқдир. 
Агар бош (ақл)инг бўлса, ҳунар ўрганишга интилгин,
Зеро, ҳунар сени ҳушѐрликка етказади). 
Хожу Кирмоний фарзандига ―Ҳамаро нек бину бад машумор‖ (―Ҳаммани 
яхши деб билгину ѐмон демагин‖) дея уқтирар экан, бечораларга, ѐрдамга 
муҳтожларга қўлдан келгунча қайишиш, ѐрдам беришнинг инсоний бурч 
эканини ҳам эслатиб ўтади: 
Ёри ў шав, ки ҳеч ѐраш нест, 
Ғами ў хўр, ки ғамгусораш нест. 
(Ҳеч бир ѐри бўлмаганнинг ѐри, 
Ғамхўри йўқ кимсанинг ғамгусори бўл). 
Бундай ҳаѐтий панд ва ўгитлар силсиласида фарзанднинг камтар ва 
камсуқум бўлишга ундаш ҳам табиий ва самимий тарзда жаранглайди: 
Ҳар кй дар роҳи дин нагардад хок, 
Накунад обу оташ ўро пок.
(Дин йўлида кимки бўлмаса тупроқ, 
Суву олов уни пок этолмас ҳеч чоқ). 
Хожу Кирмоний ҳаѐти ва ижоди билан илк танишув уни бизнинг кўз 
ўнгимизда мана шундай гўзал ва бетакрор фикр-мушоҳадалар эгаси сифатида 
намоѐн этади. Шунинг учун ҳам бу буюк аллома-шоирнинг ижоди келгусида 
янада кенгроқ ва жиддийроқ тадқиқ этилиши адабиѐтшунослигимиз олдидаги 
жиддий масалалардан бири бўлиб қолаверади.
76
С.258 


462 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish