ЭР-ХОТИН НИЗОЛАРИ АЖРАЛИШНИНГ МУҲИМ
ОМИЛИ СИФАТИДА
Ғаффорова Дилфуза - ТерДУ магистранти
Оила ҳар бир халқнинг, миллатнинг давомийлигини сақловчи,
миллий, қадриятларнинг ривожини таъминловчи, маънавий ва жисмоний
баркамол авлодни дунѐга келтириб тарбияловчи муқаддас макондир. Ушбу
мўъжаз макон жамият деб аталмиш буюк бир маконнинг пойдеворини ташкил
этади. Жамиятнинг, давлатнинг фаровонлиги, гуллаб-яшнаши айнан шу
пойдевор мустаҳкамлигига боғлиқдир.
Ажралиш муаммоси ҳозирги замон инсоният жамиятининг энг муҳим
ижтимоий муаммоларидан бири ҳисобланади. Ажралиш нафақат
оиланинг таназзулга учраши балки, жамиятдаги турли нохушликларга
олиб келувчи ижтимоий ходисадир. Ўзбекистонда ҳам ажралиш
муаммосини ўрганишга кенг илмий жамоатчилик эътибори қаратиб
келинмоқда. Бу муаммони турли соҳа мутахассислари юристлар
демографлар, иқтисодчилар, социологлар, психологлар ўрганмоқдалар.
Оилашуносларнинг
эътибори
бу
ҳодиса
сабаблари,
омиллари,
мотивларини ўрганиш, уларни бартараф этиш, ажралишларнинг салбий
асоратларини камайтириш масалаларига қаратилган. Чунки, оилаларнинг
бузилиши туфайли нафақат шу ажралишган эр-хотин ва унинг фарзандлари,
балки жамият ҳам кўп зарар кўради. Ажралишлар кўплаб нохуш ҳодисалар
жумладан, нотўлиқ оилалар сонининг ортиши, болалар ва ўсмирлар ўртасида
қонунбузарликнинг кўпайиши, педагогик назоратсиз қолган болалар сонининг
ортиши, ѐлғизлик, собиқ эр-хотинлар ва қариндошларнинг ўзаро муносабатлари
ѐмонлашуви кабиларнинг юзага келишига сабаб бўлиши ҳаѐтий жараѐнларда
намоѐн бўлмоқда.
Албатта, ажралиш ўз-ўзидан юз бермайди. Ажралишни келтириб чиқарувчи
асосий сабаблар сифатида оилавий низолар, фарзандсизлик, хиѐнат кабиларни
кўрсатиш мумкин. Айниқса оиланинг асосий субъектлари хисобланган эр-хотин
ўртасидаги низолар ажралишларнинг асосини ташкил этади. Оилавий ҳаѐтда рўй
бериш эҳтимоли нисбатан юқори бўлган низоларнинг энг асосийси бўлмиш
эр-хотин ўртасидаги низоларнинг хилма хил хусусиятлари мавжуд. Психологик
адабиѐтларда эр-хотин ўртасидаги низолар шартли равишда «конструктив-
бириктирувчи»
ва
«деструктив-ажратувчи»
низоларга
фарқланади.
Бириктирувчи низоларнинг юзага келишига асос бўлган муаммолар ва
уларнинг ҳал қилиниши ҳам эрнинг, ҳам хотиннинг, бутун оиланинг
манфаатларига қаратилган бўлади. Агар улар ҳал этилса, бунинг оқибатида
оиланинг умумий манфаатларига оид муаммолар ўз ечимини топади ва оила
аста секин мустаҳкамланиб боради.
Ажратувчи низоларнинг юзага келишига асос бўлган муаммо ва унинг
ечими эр-хотинлардан бирининг манфаатига қаратилган бўлади. Бундай
низоларда бир томон манфаатининг ҳал этилиши кўпинча, иккинчи томон
манфаатининг бой берилиши ҳисобига амалга ошади.
Ажралишларни тадқиқ этишда асосий этиборталаб жиҳат – бу ажралиш
465
ниятини билдириб, расмий ташкилотларга мурожаат қилувчи ажралиш
ташаббускори ким эканлигида намоѐн бўлади Шарқ оилаларида айниқса, ўзбек
оилаларида ажралиш ташаббускори кўпроқ эркаклар бўладилар десак, бу
замонавий статистик таҳлилларга мос келмаслиги мумкин. Зеро, хозирги кунда
ўзбек аѐллари ичида ҳам ажралиш ташаббускорлари ортаѐтганлигини
кузатишимиз мумкин. Агар эр-хотин ўртасидаги низоларга арзигулик сабаб
бўлиб, оилани сақлаб қолишга тўсқинлик қилувчи жиддий муаммолар бўлса,
албатта бу холатни тушуниб қабул қилиш мумкин. Аммо, арзимас сабабларни
важ қилиб, аслида иззатталаблик, беҳурматлик, худбинлик, турмуш юритишда
нўноқлик, олифтачилик, сохта замонавийлик каби иллатлар туфайли бўладиган
ажратувчи низоларнинг жамиятимизда учраб тургани аянчлидир. Худди шундай
оилалар ўз шахсий манфаатларини муқаддас аталмиш оила манфаатларидан
устун қўйиш, фарзандлари бўла туриб уларнинг келажаги, тақдирини
ўйламаслик, ―сохта севги‖сини қадрсизланган ҳис қилиб, ҳиссиѐтларга эрк
берган холда ақл бовар қилмайдиган муаммолар гирдобига ўзларини ўзлари
мубтало қиладилар.
Ажралий
оқибатларининг
ҳар
бири
жамият
муаммоси.
Агар
ажралишларнинг аѐл ва эркакка кўрсатадиган асосий таъсирларини санайдиган
бўлсак, улар қуйидагича бўлади: -жамиятда нотўлиқ оилалар сони кўпаяди; -
оилалараро адоват юзага келади; - бир жинснинг иккинчи жинсга нисбатан
нафрати пайдо бўлади; - фоҳишабозлик ортади; - тери таносил
касалликларининг ортиши кузатилади; - шахснинг ижтимоий фаллиги сусаяди.
Эркак учун ѐлғизлик ҳиссининг ортиши, гиҳҳвандлик ва ичкиликбозликка
берилиш, турли касалликлар олиб келса, аѐллар учун ѐлгизлик ҳиссининг
ортиши, қайта оила қуриш имкониятининг чекланганлиги, неврозлар,
стресслар, турли хасталиклар, ўз жонига қасд қилиш кабиларни олиб келади.
Эр-хотин ўзаро келишмовчиликларида «характеримиз тўғри келмади»,
«ўзга
шахснинг
аралашуви»,
«қўполлик»,
«моддий
қийинчилик»,
«ичкиликбозликка берилиш», «яшаш шароитининг ноқулайлиги», «ота-
оналарнинг ноўрин аралашуви» каби қандайдир ҳамма учун стандарт бўлиб
қолган сабабларни кўрсатишга ҳаракат қилишади. Таҳлил қилиб кўрилганда эса,
вазиятга қараб бундай кўрсаткичлар баъзиларда сабаб, баъзилар учун эса
баҳона вазифасини ўтайди. Ажралишларнинг сабабларини аниқлаш мақсадида
ўтказилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, ўзбек оилаларида ажралишларнинг
мотивлари сифатида кўрсатилган таъсирлардан асосийлари, юқорида қайд
этилганидек, «турмуш ўртоғининг қўполлиги», «бир-бирига нисбатан
бефарқлиги» кабилар кўрсатилади. Аслида муаммонинг ечими унинг сабабини
кўрсатиш билан ҳал этилмайди.
Ажралиш нажиасида миллионлаб одамлар знг аввало, фарзандлар,
аѐллар, қолаверса эркаклар ва хатто ажралишганларнинг яқинлари ҳам
«маънавий жароҳат» оладилар. Буларнинг барчаси ўзбек оиласида ажралиш
масаласига жиддийроқ эътибор бериш лозимлигини ва унинг олдини олиш,
салбий асоратларни камайтириш чора-тадбирларини илмий асосланган ҳолда
ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатади.
Маълумки, муаммони ечимидан кўра унинг олдини олиш энг енгил ва
466
яхши чора хисобланади. Бу борада оила қуриш бўсағасидаги ѐшларга оила
қуришда тўғри йўналишлар бериш, мақбул йўл қўрсатиш муҳимлигини олиб
ажралишларнинг олдини олиш бўйича қуйидаларни тавсия қиламиз.
1. Турмуш ўртоғи танлашда шошилмаслик ва адашмаслик.
2. Ажралиш энг сўнгги чора. У фақат сизнинг эмас, балки
яқинларингиз такдирига ҳам салбий таъсир кўрсатишини унутманг.
3. Имкониятингиздан келиб чиқиб-шу соҳа мутахассиси бўлган
психолог билан маслаҳатлашинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |