Бошқариш”, “назорат қилиш” маъноларига эга, “space


Банк пластик карта маблағларини ўзлаштиришнинг бошқа кўринишлари



Download 5,06 Mb.
bet5/15
Sana07.04.2022
Hajmi5,06 Mb.
#534799
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Қўлланма кибер

Банк пластик карта маблағларини ўзлаштиришнинг бошқа кўринишлари:
катта миқдорда пул маблағи ўтказилиши тўғрисида сохта хабар юбориб, фуқароларда катта қизиқиш уйғотиш орқали уларнинг банк пластик карталаридаги маблағларини қўлга киритиш (бунда банк пластик картасини код-паролларини эгаллашни назарда тутилмайди).
Мисол учун: эҳтимолий жабрланувчининг мобиль телефони ёки компьютер қурилмасига “Поступил перевод 18 500 000 сум” номли хабар келиб тушади.
Ушбу хабарни кўрган фойдаланувчи хабарни очиб кўрса, унда “Сизнинг картангизга 123 326 763 сўм пул ўтказмаси амалга оширилмоқда. Маблағ юборилиши учун сизнинг розилигингиз зарур. Бунинг учун шахсий кабинетга ўтишингиз сўралади” мазмунидаги маълумотларни ўқийди. Натижада, ўтказмани якунлаш учун “Перейти в личний кабинет” пунктига киради.



Пул тушганлиги ҳақида
смс хабар




Хабарни мазмуни ва шахсий кибинетга йўналтириш

Жўнатмани қабул қилувчининг Ф.И.Ш ва маблағ тушадиган банк пластик карта рақамлари тўғрисида маълумотлар киритилгандан сўнг, пул ўтказмасини амалга оширишни якунлаш мақсадида, комиссия харажатлари сифатида 43 000 сўм тўлов қилинишини талаб қилинади. Акс ҳолда, ўтказма қайтариб юборилиши тўғрисида огохлантирилади.


“Оплатить комиссию и получить перевод” матнига кирилганда, “Банк картаси билан тўлаш” пункти очилади ва жабрланувчи банк пластик картаси рақамлари, амал қилиш муддатини киритиб, 43000 сўм пулни ўтказиб беради. Бироқ, келишилган ўтказма юборилмайди ва фуқаро фирибгарлик қурбонига айланади.
“Оплатить комиссию и получить перевод” матнига кирилиб, “Банк картаси билан тўлаш” пунктининг кўриниши

Ўз навбатида, фирибгарлик билан ўзлаштирилган маблағлар тушган банк пластик карталари банкомат ёки тўлов тизимларига йўналтириш орқали легаллаштириб келинмоқда.
Юқоридаги механизм асосида фуқароларнинг пул маблағларини ўзлаштирилиб келинаётганлиги билан боғлиқ ҳолат бўйича ИИВ Киберхавфсизлик маркази томонидан тезкор тадбирлар олиб борилмоқда.
Хусусан, бугунги кунга қадар 11 000 нафарга яқин жабрланувчилардан жами 2 млрд сўмга яқин пул маблағлари ноқонуний равишда қўлга киритилганлиги тўғрисида тезкор маълумотлар олинган.
Нигериялик хати” ёки “Скам-419”

2 011 йилда Яқин Шарқ, 2014 йилда Украинадаги воқеалар ижобий фойдаланишни кўзлаган “нигериялик” хакерлар ўзларини Украинада миллиардлаб маблағи қолиб кетган сиёсатчи, санциялар таъсирига тушган россиялик тадбиркор деб таништириб, жабрланувчиларга мерос ёки унинг улушини юбориш учун бож, солиқ, авиачипта, меҳмонхона ва бошқа харажатлари учун пул ундириб келганлар.


Ушбу турдаги киберфирибгарлик дастлаб, 2000 йилларда Нигерия давлати фуқаролари томонидан электрон почта орқали, кейинчалик ижтимоий тармоқлар ёрдамида содир этилганлиги аниқланган ва Нигерия давлатининг Жиноят кодекси 419-моддасига кўра жиноий жавобгарликка тортилган. Шу сабабли, ушбу ҳаракат “Нигерия хатлари” ёки “Скам-419” номи билан юритилади.
Ушбу киберфирибгарликнинг яна бир кўринишида, фирибгар ўзини банк ходими ёки миллионер бойнинг вафот этганлигини эшитган расмий шахс (банк ходими) сифатида таништириб, унинг меросини фамилиядоши бўлган жабрланувчига етказиб беришда ёрдам кўрсатишни таклиф қилади.
Бунинг эвазига нотариус харажати, давлат божи, почта тўловлари ва берилган порани ўрнини қоплаш учун маблағ юборилишини талаб қилинади.
Пандемия шароитида “Нигерия хатлари” ҳам ўзига хос янги фирибгарлик услублари орқали алдов услубларини қўллаб, фуқароларни маблағларини ноқонуний қўлга киритишга уринмоқдалар.
Мисол учун: 2020 йил октябрь ойида Андижон вилояти, Шахрихон туманида яшовчи 1980 й.т. Толиб Касимов коронавирус билан касалланиб, уй карантинида бўлган вақтида Фейсбук ижтимоий тармоғида ўзини АҚШ армияси Афғонистонда хизмат олиб бораётган харбий хизматчиси сифатида таништирган аёл (Abigail Pen Emeson) билан танишади. Ўзаро ёзишмаларида АҚШлик аёл унинг молиявий аҳволи оғирлигини билиб, унга 35 минг АҚШ доллари миқдорида пул маблағини ёрдам сифатида юборишини айтган.
Орадан вақт ўтиб, Т.Касимовга ўзини АҚШлик аёлнинг Москва (Россия)дан пул жўнатма юборувчи вакили, куръерлик хизматлари кўрсатувчи ("SWIFT WORLD CARGO") компания ходими Денис Джонатан деб таништирган шахс қўнғироқ қилиб, жўнатмани юбориш учун етказиб бериш хизматига 1000 АҚШ доллари, самолётда юбориш учун 4000 АҚШ доллари, Москва аэропорти божхона хизмати талабига кўра, 35 минг АҚШ долларини легализация сертификати учун 4850 АҚШ доллари, ҳужжатлаштириш харажатлари учун 2000 АҚШ доллари, жами 11850 АҚШ доллари (банк комиссия хизмати учун15 фоиз, яъни 1778 АҚШ доллари ҳам тўлайди) ўтказиб берилишига эришади.
Барча “харажатлар қопланган”дан сўнг, 2020 йил 5 декабрь куни жўнатма, яъни 35 минг АҚШ доллари етказиб берилиши хабари берилади. Келишилган муддатда жўнатма етиб келмагандан сўнг, Т.Касимовга куреърлик компаниясининг Туркияда жойлашган бош офисига 1000 АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга оширилиши кераклиги тўғрисида хабар келади ва унинг жўнатмасини яна бир бошқа куръер Майкл Андре исмли шахс етказиб берилишини ваъда қилади. Шундагина Т.Касимов фирибгарлар томонидан алданганлигини тушуниб етади ва бу тўғрисида ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилади.


Ўзини АҚШлик харбий хизматчи деб таништирган (“Abigail Pen Emeson” исмли) аёлнинг шахсий ҳужжати ва 35 минг АҚШ доллари жойлаштирилган жўнатманинг кўриниши




Жўнатмани самолёт орқали юбориш учун тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҳужжат нусҳаси



Download 5,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish