Ip адрес (манзил) Ip adress (ўқилиши (ай-пи адрес) инглизча Internet protocol) - қурилманинг тармоқдаги такрорланмас виртуал адресидир.
Интернет ва локал тармоғидаги қурилмалар бир-бири билан Ip протоколи орқали бир-бирини Ip адресларига маълумот жўнатиш орқали алоқа қилади. Бу алоқанинг ўзига хос қонун-қоидалари бор ва шу қонун-қоида асосида бир Ip манзил иккинчи Ip адресга хабар (пакет) жўнатади ва шу қонун қоида протокол дейилади.
Бу такрорланмас Ip манзил қурилмада эмас, балки тармоқ интерфейсида бўлади.
ИП адресларнинг хозирда икки авлоди мавжуд.
1. Ipv4 (Интернет протоколининг тўртинчи авлоди).
2. Ipv6 (Интернет протоколининг олтинчи авлоди).
Ipv4 адрес 32 битдан ташкил топган бўлади. Битлар иккилик саноқ тизимида 0 ва 1 ларни ифодалайди. Демак Ip манзил 32 та 0 ва 1 ларнинг кетма-кетлигидан ташкил топган бўлади. Иккилик кўринишда 11111111 11111111 11111111 00000000 кўринишида ёзилади.
Ipv6 - янги авлод ҳисобланиб, Ipv4 дан фарқли равишда кенг имкониятга эга. Ipv6 128 бит дан ташкил топган бўлади. Ipv6 нинг кўриниши қуйидагича fе80:0:0:0:200:f8ff: fе21:67cf. Манзиллар икки нуқта билан ажратилади. Бу Ip манзиллар facebook.cом ва шунга ўхшаш машҳур сайтларга ўрнатилган.
Шунингдек, Ip манзилларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
1.Статик
2.Динамик
Статик Ip манзиллар фойдаланувчига ўзгармас Ip манзил беради. Масалан сайт ёки бирон-бир сервер ва ҳакозолар бўйича.
Динамик Ip манзиллар эса ўзгарувчан Ip манзиллар дегани. Бу Ip манзилларни бошқа компьютерники билан бир хил бўлиб қолишидан ҳимоялайди. Чуқурроқ ёндошадиган бўлсак, масалан интернет провайдерининг 4000 та фойдаланувчиси бор, лекин реал вақтда 1000та фойдаланувчи ишлайди. Демак, улар учун 1000 та Ip манзил етади ва бу тармоқ администраторининг вазифасини енгиллаштиради.
Динамик Ip манзил бир маротаба берилади ва компьютер тармоққа қайта кирганда унга янги Ip манзил берилади. Бу дегани, тармоққа уланган ҳар бир компьютер, қайта уланишни амалга оширганда, ҳар гал ҳар хил Ip манзил олади.
Қандай қилиб Ip манзилни аниқлаймиз? К омпютерда (Windows тизимида): 1. Windows тугмаси + R -> cmd, орқали "Командная строка" ойнасини очамиз.
2. “Ipconfig” буйруғини терамиз ва Еnter тугмасини босамиз.
3. Ҳосил бўлган рўйҳатда, компьютерда нечта тармоқ модули бўлса ҳар бирининг адресини кўришимиз мумкин, унинг учун модул номидан кейин "Адрес Ipv4 адрес” ёки “Адрес Ipv6" деган қаторни топамиз. Шу қаторда Ip адрес жойлашганлигини кўришимиз мумкин.
ГЛОССАРИЙ