1
Бино ва
иншоатлар
200000
15
30000
25
50000
60
120000
2
Машина ва
асбоб-ускуналар
600000
100
600000
-
-
-
-
3
Юк ташиш
транспортлари
300000
10
30000
30
90000
60
180000
4
Автобуслар
150000
20
30000
40
60000
40
60000
5
Бошқа асосий
воситалар
400000
5
20000
80
320000
15
60000
Жами
1650000
710000
520000
420000
Юқорида келтирилган тақсимот асосида аниқланган
амортизация
харажатлари мос равишдаги қурилиш объектлари таннархига киритилади ва
2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётига очилган аналитик счётларда акс
эттирилади.
МАВЗУГА ОИД ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Қурилиш машиналари ва ускуналари
Транспорт воситалари
Капитал инвестиция
Кўтариш крани иши ҳақида билдирги
Қурилиш машинаси йўл варақаси
Қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги
Қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги-наряд
Бажарилган ишлар (хизматлар) тўғрисида маълумотнома
Қурилиш
машиналарини
сақлаш
ва
эксплуатация
қилиш
харажатлари
Қурилиш машиналари ва механизмларига ҳисобланган эскириш
(амортизация) суммаси
Текшириш учун саволлар:
1
Қурилиш ташкилотларида асосий воситаларнинг таснифи?
2. Асосий воситаларнинг бошланғич қийматининг ҳисоб-китоби?
3. Капитал инвестициялар деганда нимани тушунасиз?
4. Қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатация қилиш
харажатлари ўз ичига қандай моддаларни олади?
5. Қурилиш машиналари ва механизмларига ҳисобланган эскириш
нечта усулга амалга оширилади?
3-МАВЗУ: Қурилиш материалларини ҳисобга олиш хусусиятлари
Режа:
1.Қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган материалларнинг таснифи,
тавсифи ва баҳоланиши.
2.Қурилиш ташкилотларида материаллар ҳаракатини ҳужжатлаштириш
ва уларнинг омбор ҳисоби.
3.Қурилишга сарфланган материаллар тўғрисида ҳисоботни тузиш ва унга
ишлов бериш тартиби.
4.Қурилиш ташкилотларида материалларнинг синтетик ва аналитик
ҳисоби
5.Қурилиш ташкилотларида материаллар инвентаризацияси хусусиятлари
ва уни натижаларининг ҳисоби
1.Қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган материалларнинг таснифи,
тавсифи ва баҳоланиши.
Қурилиш, қурилиш-монтаж ва бошқа ишларни белгиланган муддатларда
тугатилиши ва буюртмачиларга топширилишида муҳим
омиллардан бири
бўлиб қурилиш ташкилотларида турли хилдаги ҳамда тегишли миқдордаги
материалларнинг мавжудлиги ҳисобланади. Уларга қурилиш
материаллари,
ёқилғи, мойлаш материаллари, хўжалик инвентарлари ва бошқалар киради.
Қурилиш ташкилотларининг моддий таъминот бўлимлари материалларни
ўз вақтида ва керакли миқдорда
келиб тушишини таъминлашлари, моддий
жавобгар шахслар эса уларнинг бутлигини ва сифатини бузмасдан сақлашлари
ҳамда қурилиш майдончаларига талаб қилинган муддатларда ва миқдорларда
етказиб беришлари лозим.
Қурилиш ташкилоти бухгалтериясига материалларнинг ҳолати ва ҳаракати
устидан узликсиз назоратни олиб бориш, уларни тўғри ва ўз вақтида тегишли
ҳужжатлар билан расмийлаштирилганлигини
таъминлаш, бу бойликларнинг
синтетик ва аналитик ҳисобини юритиш, улар тўғрисидаги
ахборотларни
фойдаланувчиларга ўз вақтида бериш каби муҳим вазифалар юклатилади.
Қурилиш ташкилотларида фойдаланиладиган материалларни турли
белгилари бўйича таснифлаш ва тавсифлаш мумкин. Материаллар ҳисобини
тўғри
юритишда, айниқса, уларни қуйидаги белгилари бўйича таснифлаш
муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: