Бош мия катта ярим шарлари пустлоғИ


Пўстлоқдаги ва пўстлоқ остидаги нерв структураларининг



Download 0,86 Mb.
bet13/18
Sana22.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#100276
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
yarim

Пўстлоқдаги ва пўстлоқ остидаги нерв структураларининг ҳалқасимон ўзаро таъсири


Катта ярим шарлар пўстлоғининг сенсор зоналари билан таламуснинг специфик ядролари ўртасидаги икки томонлама боғланишлар.
Ярим шарлар пўстлоғининг аксари соҳалари таламуснинг специфик ядроларига икки томонлама — афферент ва эфферент йўллар орқали боғланган. Афферент импульслар кўтарилувчи йўллар орқали перифериядан катта ярим шарлар пўстлоғининг сенсор зоналарига киради. Бу зоналарнинг ҳужайралари эса ўз навбатида таламуснинг ўша специфик ядроларига тушувчи толалар юборади. Таламус ядролари орқали ярим шарлар пўстлоғига афферент сигналлар ўтишини ўзгартира оладиган импульслар шу тушувчи толалар орқали келади. Рецепторларнинг таъсирланишига жавобан таламусда юзага чиқарилган потенциаллар локал совутишда тормозланади, бундай совутиш ярим шарлар пўстлоғининг сенсор зонасидаги тегишли қисмларнинг функционал активлигини йўқотади. Муайян афферент системанинг пўстлоқдаги проекциясини ишламайдиган қилиб қўйиш натижасида ўша проекцияга таламус ядролари орқали кирувчи афферент сигналлар ўтмай қолиши шундан гувоҳлик беради. Катта ярим шарлар пўстлоғининг чекли бир қисми совутилганда бошқа афферент системалардан таламус ядролари орқали сигналлар келиши бузилмайди. Шундай қилиб, катта ярим шарлар пўстлоғи ўзига келувчи афферент импульсларни гўё фильтрлаб, уларнинг оқимига таъсир этади: Тушувчи, кортикофугал импульслар таламуснинг носпецифик ядроларига ҳам, специфик ядроларига ҳам, шунингдек тиззасимон таналарга ва узунчоқ миядаги Голль ҳамда Бурдах ядроларига ҳам таъсир эта олишини кўрсатувчи маълумотлар яқинда олинди. Катта ярим шарлар пўстлоғи шу туфайли сенсор трактлардан афферент сигналлар ўтишини бошқара олади: шу пайтда муҳимроқ бўлган ахборотни ўтказади, иккинчи даражали ахборотни ўтказмай туради. «Диққатэътиборни ташкил этиш», яъни муайян таъсиротларни идрок қилишга жалб этиш механизмларидан бири шундан иборат бўлса керак.
Ярим шарлар пўстлоғининг ҳужайралари билан таламус ҳужайралари ўртасида икки томонлама боғланишлар борлигидан ҳалқасимон ўзаро таъсир қарор топади. Таламокортикал ҳалқа орқали импульсларнинг айланиб юриши (циркуляция) — таъсирот изларини катта ярим шарлар пўстлоғида ушлаб турувчи муҳим механизмлардан бири, деб фараз қиЛишади. Масалан, катта ярим шарлар пўстлоғининг юзасига қисқа, аммо етарлича кучли стимул берилганда ярим шарлар пўстлоғи билан таламус ўртасида потенциалларнинг паст частотали тебранишлари узоқ вақт айланиб юриши кўрсатиб берилди.
Катта ярим шарлар пўстлоғи билан ретикуляр формация ўртасидаги икки томонлама боғланишлар. Ярим шарлар пўстлоғи билан мия стволининг ретикуляр формацияси ўртасида мураккаб ўзаро таъсир мавжуд: ретикуляр формация катта ярим шарлар пўстлоғининг тонусини оширади, катта ярим шарлар пўстлоғи эса ретикуляр формацияга тушувчи — қўзғатувчи ва тормозловчи импульслар юбориб, ретикуляр формациянинг қўзғалувчанлигини ошира ёки камайтира олади. Катта ярим шарлар пўстлоғи ретикуляр структураларга кўпинча тормозловчи таъсир кўрсатади. Ретикуляр формация ярим шарлар пўстлоғига активлаштирувчи таъсирини кучайтириб, ярим шарлар пўстлоғининг қарама-қарши — тормозловчи таъсир этадиган механизмини ишга солади, бу механизм кортикоретикуляр қайтар алоқа воситасида ретикуляр формацияни тормозлаб туради. Мия механизмларининг активлиги шундай ўзўзидан бошқарилиш туфайли доимо бир даражада туради.
Ярим шарлар пўстлоғи билан ретикуляр формация ўртасида импульсларнинг айланиб юриши туфайли миянинг тетик ҳолати муттасил бир хилда туради. Фармакологик препаратлар юбориш йўли билан ўша ҳалқасимон ўзаро таъсир бузилганда кўтарилувчи — активлаштирувчи таъсирлар тўхтаб, мия наркотик уйқу ҳолатига (625бет) киради.



Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish