Бош мия катта ярим шарлари пустлоғИ


Одам ҳаракатларини ўрганиш методикаси



Download 0,86 Mb.
bet15/18
Sana22.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#100276
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
yarim

Одам ҳаракатларини ўрганиш методикаси
Одам юрганда, югурганда,. сакраганда, шунингдек ишлаб туриб ҳар хил ҳаракатларни бажарганда гавданинг айрим қисмлари бир-бирига нисбатан шундай тез суриладики, уларни моментал фотография ёки кинематографияни татбиқ этмасдан туриб батафсил кузатиб бўлмайди.
Ҳаракатлар кинога олинганда кетмакет келувчи кадрлардан ҳар бири гавданинг фақат айрим позасини қайд қилади, бу ҳол бутун ҳаракат актининг қандай ўтишини анализ қилишни қийинлаштиради. Шу сабабли кинематография билан бир қаторда ҳаракатларни қайд қилишнинг циклография усули ҳам ишлаб чиқилди. Циклографияда ҳаракатдаги (ёки қўлоёғидан бирини қимирлатаётган) кишининг кетмакет келувчи позалари битта фотографик пластинкада қайд қилинади. Текширилувчи кишига шу мақсадда хира қора матодан тикилган костюм кийгизилади. Гавдасининг бўғимларга тегишли жойларига ва бошқа баъзи нуқталарига кичкина электр лампочкалар маҳкамлаб қўйилади. Текширилаётган кишининг қимирлаши ёки сурилиши фотопластинкада из қолдиради. Айни вақтда ёниб турган ҳар бир лампочкага пластинкада чизиқ шаклидаги тегишли ёруглик траекторияси мос келади.
Гавданинг айрим қисмларидаги ҳаракатлар тезлигини аниқлаш учун фотокамера олдига бир ёки бир неча тешикли айланма диск ўрнатилади. Диск фотокамера объективи олдида бир маромдаги тезлик билан айланиб, лампочкаларнинг ёруғлик траекторияларини бир-биридан бирдай вақт интервали билан ажралган айрим нуқталарга бўлиб ташлайди.
Циклограммани Н. А. Бернштейн методида ишлаб чиқиб, одам гавдаси ва аирим қисмларининг фазо ҳамда вақтдаги ҳаракатларини мукаммал анализ қилиш мумкин. Бу эса гавда ва айрим қисмларининг ҳақиқий ва нисбий силжишларини аниқлаш билан бир қаторда бу силжишларнинг узунасига, шунингдек тикка тушувчи чизиқлар бўйича тезлигини ва тезланишини аниқлашга ҳам имкон беради.
Циклография методининг камчилиги шуки, олинадиган маълумотларни ишлаб чиқиш кўп вақт ва меҳнатни талаб қилади. Шу сабабли ҳаракатнинг бутун бир манзарасини берадиган циклография методи билан бир қаторда юриш ва бошқа ҳаракат актларини ўрганиш учун ҳаракатнинг айрим элементларини (масалан, тизза, тирсак ва бошқа бўғимлардаги бурчак силжишларини; меҳнат ҳаракатларида иш асбобига сарф қилинадиган кучни; қадамнинг узунлигини ҳамда фазаларининг давомийлигини ва шу кабиларни) қайд қиладиган турли.методикалар ҳам қўлланилади.
Ҳаракат актини юзага чиқаришда турли мускулларйинг иштирок этишини ўрганмоқ учун уларнинг электр активлиги текширилади, яъни электромиография методи қўлланилади. Ажратиб олувчи электродлар шу мақсадда одам терисининг тегишли мускул устидаги қисмига қўйилади. Кўп каналли электромиографлардан фойдаланиб, бир неча мускулнинг электр активлиги бир вақтда қайд қилинади.
Юриш
Скелет, тана ва қўлоёқ мускулларининг мураккаб координацияланган фаолияти туфайли одам Юради. Бу КООРДИМЦИЯ б(М2Да СеКИНаста, бир ёшидан бошлаб вужудга келади ва кейинги тараққиёт процессида автоматлашиб қолади.
Вояга етган одам юрган вақтда оёқларининг кетмакет қандай ҳаракатланиши 250расмда кўрсатилган. Одам юрган вақтда навбаг билан гоҳ ўнг оёғига, гоҳ чап оёғига таянади (бир таянчли давр). Таянган ўнг оёқ гавдани кўтариб турган пайтда бўш чап оёқ олдинга узатилади. Олдинга узатилган чап оёқ товони ерга теккан вақтда ўнг оёқ ҳали ердан узилмай тана бир неча вақтгача иккала оёққа таяниб туради (икки таянчли давр). Сўнгра гавда вазни бутунлай олдиндаги чап оёққа тушади, бу оёқ энди таянч бўлиб қолади. Таянч бўлиб қолган чап оёқ товонидан учигача юмалоқланиб, танани олдинга қараб юргизади, айни вақтда ўнг оёқ эса олдинга узатилиб, гавда вазнини ўз зиммасига олиш учун товонини ерга тегизади. Юриш акти айрим компонентларининг жуда аниқ такрорланиши билан фарқ Қилади, бу компонентлардан ҳар бири ўзининг аввалги қадамдаги аниқ копиясидан иборат.
Юриш актида одам қўллари ҳам актив қатнашади: ўнг оёқ олдинга узатилганда ўнг қўл орқага ҳаракатланади, чап қўл эса олдинга узатилади. Чап оёқ олдинга узатилганда эса, аксинча, чап қўл орқага қараб, ўнг қўл олдинга қараб ҳаракатланади. Бошқача айтганда, одам юрганда қўлоёқлари қарама-қарши йўналишда ҳаракатланади.
Эркин оёқнинг айрим звенолари (сон, болдир ва панжа)нинг ҳаракати фақат мускулларнинг қисқаришигагина боғлиқ бўлиб қолмай, инерцияга ҳам боғлиқ. Звено танага қанча яқин бўлса, инерцияси ўшанча камроқ бўлиб, танага ўшанча эртароқ эргаша олади. Масалан, эркин оёқ сони ҳаммадан эртароқ олдинга сурилади, чунки у чаноққа ҳаммадан кўра яқин. Болдир чаноқдан узоқ бўлгани учун кейинда қолади, шу сабабли оёқ тиззадан букилади. Худди шунингдек, оёқ панжасининг болдирдан кейинда қолиши сабабли оёқ болдирпанжа бўғимидан букилади.
Одам юрганда мускулларнинг кетмакет ишга тортилишини ва қисқаришларининг аниқ координациясини марказий нерв системасига асосан бош мия ярим шарлари пўстлоғи таъминлайди. Юриш акти нерв механизми жиҳатидан автоматлашган занжирли рефлексдир, бу рефлексда афферент импульсация ҳаракатнинг аввалги ҳар бир элементига ҳамрох бўлиб, навбатдаги элементнинг бошланиши учун сигнал бўлиб хизмат қилади.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish