Қўшимча мотор соҳа. Кўшимча мотор соҳа катта ярим шарларнинг медиал соҳасида бўлиб, диаметри 1—2 см дан ошмайди. Гавданинг ҳамма қисмидаги мускуллар вакиллиги шу зонада эканлиги унинг турли қисмларига таъсир этиб кўриб аниқланади.
Қўшимча мотор соҳага таъсир этилганда поза ўзгаради, айни вақтда оёқ ва тананинг икки томонлама ҳаракатлари рўй беради. Кўпинча шу соҳага стимул берилганда ҳар хил вегетатив реакциялар келиб чиқади — қорачиқлар кенглиги ўзгаради, юрак уриши тезлашади ва ҳоказо. Қўшимча мотор зона одам позасини бошқаришда ёрдамчи роль ўйнайди, деб фараз қилишади (одам позасини мотор ва премотор зоналар бошқаради).
Мия пўстлоғининг кўз ҳаракатларини бошқарадиган қисмлари. 19 ва 8майдонларнинг турли нуқталарига таъсир этилганда иккала кўзнинг координацияланган ҳаракатлари рўй беради. Ярим шарлар пўстлоғининг энса бўлагидаги 19майдондан бошланувчи йўллар миястволига тўппатўғри бориб, кўзнинг қаралаётган нарсага тикилишини таъминлаши кўрсатиб берилди. Энса бўлагидаги 19майдонга қарама-қарши ўлароқ, пешона бўлагидаги 8майдон кўзнинг ихтиёрий ҳаракатларига алоқадор.
Лимбик система функциялари
Белбоғ пушта (гиппокамп пуштасига ўтади), асли гиппокамп, тишли фасция, гумбаз ва бодомсимон ядро лимбик системага киради (249расм). Бу тузилмаларниш ҳаммаси ярим шарлар пўстлоғининг
249 - расм. Одам миясида пўстлоқ остидаги тузилмаларнинг лимбик система билан асосий боғланишлар схемаси (У. Пенфилддан). Катта ярим шарнинг ички юзаси кўрсатилган. 1, 2, 3 — таламус ядролари; 4 — мамилляр тана; 5 — гипоталамус; 6 — ҳидлов пиёзи атрофидаги соҳа; 7— бодомсимон ядро; 8 — ҳидлов пиёзи; 9— мия стволи; 10 — гиппокамп; 11 — илмоқсимон пушта.
тепа, кўрув, чакка, эшитув ва бошқа соҳалари билан кўп томонляма боғланганлигидан, афферент таъсиротларни синтез қилиш процессларида лимбик система муҳим роль ўйнайди. Бир қанча экспериментал маълумотлар (таъсир этиб, потенциалларни ажратиб олиш тажрибалари) ва клиник кузатишлар шундан гувоҳлик берадики, ҳайвон ёки одамнинг бирон таъсиротга ижобий ёки салбий муносабатини изҳор қиладиган эмоционал реакцияларида лимбик система ва айниқса гиппокамп бевосита қатнашади. Бу реакцияларда ретикуляр формация ва бодомсимон ядролар жуда муҳим роль ўйнайди, улар билан гиппокамп ўртасида икки томонлама нерв алоқалари кўп. Юқорида айтилган тузилмаларнинг ҳаммаси биргалашиб ишлаб, қидириш, жинсий, ҳимояланиш ва бошқа мураккаб биологик реакцияларнинг бошқарилишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |