Бош мия катта ярим шарлари пустлоғИ


ҲАРАКАТ РЕАКЦИЯЛАРИНИНГ КАТТА ЯРИМ ШАРЛАР ПЎСТЛОҒИДА



Download 0,86 Mb.
bet14/18
Sana22.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#100276
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
yarim

ҲАРАКАТ РЕАКЦИЯЛАРИНИНГ КАТТА ЯРИМ ШАРЛАР ПЎСТЛОҒИДА КОНТРОЛЬ ҚИЛИНИШИ (КОРТИКАЛ КОНТРОЛЬ)
Одам ва юксак даражадаги ҳайвонлар бош миясининг катта ярим шарлар пўстлоғи бутун организмдаги барча ҳаракат актларини бошқариб туради. Вояга етган сут эмизувчи ҳайвонларнинг аксарисида ҳаракатлар (масалан, юриш, югуриш) ярим шарлар пўстлоғининг иштирокидан ташқари юзага чиқа олади ва ярим шарлар пўстлоғи олиб ташлангандан кейин (548бет) сақланиб қолади, маймунларда ва айниқса одамда ҳаракатлар катта ярим шарлар пўстлоғининг муқаррар иштирокида юзага чиқади. Функцияларнинг кортикализация феномени шунда намоён бўлади. Одам катта ярим шарлар пўстлоғининг мотор зонаси ҳатто озгина зарарланганда (масалан, тромбозда ёки қон қуйилганда) ҳам гавданинг қарама-қарши томонида тўла ҳаракат фалажи келиб чиқади.
Ҳаракат актларини катта ярим шарлар пўстлоғи шунинг учун контроль қила оладики, пўстлоқнинг мотор, премотор,ва бошқа зоналаридаги нейронлар орқа мияга (унинг оралиқ ва мотор нейронларига) ҳам, экстракортикоспинал системанинг ядроларига (тарғил тана, қизил ядро, •қора субстанция ва ҳоказо) ҳам эфферент импульслар юборади. Ҳар бир муайян пайтда гавда рецепторлари — кўрув, вестибуляр, бўғиммускул, тактил (туйиш) рецепторларидан катта ярим шарлар пўстлоғига афферент импульслар келиб, бажарилаётган ҳаракатнинг бориши (йўналиши, кучи, амплитудаси ва шунга ўхшашлар) ва унинг натижалари ҳақида ахборот етказиб бериши кортикаль контролнинг муқаррар зарур шартидир.
Шундай қилиб, ярим шарлар пўстлоғи билан ҳаракат аппарати ўртасида доиравий ўзаро таъсир мавжуд: ярим шарлар пўстлоғи ҳаракатни юзага чиқарувчи афферент импульсларни юборади ва ҳаракат натижасида келиб чиқадиган қайтар афферент импульсларни олиб туради. Шу тариқа ҳаракат унинг юзага чиқадиган шароитига (ўзгарувчан шароитга) аниқ мосланади ва ҳаракат реакцияси олинадиган натижаларга қараб йўлйўлакай қайта қурилади.
Катта ярим шарлар пўстлоғи бошқарадиган ҳаракат реакцияларининг характерли хусусияти шуки, улар индивидуал ҳаёт тажрибаси натижасида, машқ қилиш процессида (619бет) вужудга келади.
Муайян ҳаракатлар йиғиндиейни кўп марта такрорлаш, яъни машқ қилиш уларнинг автоматлашувига сабаб бўлади, шунта кўра ҳаракатлар аниқроқ, зарур даражада чаққон, куч ва амплитудаси шу ҳаракат актини бажаришда ҳал қилинадиган вазифага мувофиқ бўлиб қолади. Ортиқча ҳаракатлар машқ қилиш процессида барҳам топади.
Одамнинг юриши, югуриши, тикка туриши ва меҳнат процессида бажарадиган кўп ҳаракатлари автоматлашган ҳаракат актлари ҳисобланади.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish