Катта ярим шарлар пўстлоғининг мотор зоналари
Юқорида кўрсатилганидек (549бет), катта ярим шарлар пўстлоғида марказий нерв системасининг пастроқдаги бўлимларига — пўстлоқ остидаги ядроларга, мия стволига, орқа мияга аксони борадиган нерв ҳужайралари мавжуд. Бу нейронларнинг кўпчилик қисми олдинги марказий пуштада, Роланд эгатидан олдинда тўпланган. Бу соҳа мотор зона деб аталди. Ана шу зонани ҳосил қилган ҳужайраларнинг характерли хусусияти шуки, Бецнинг гигант пирамидал ҳужайралари бор, бу ҳужайраларнинг узун ўсиқлари пирамидал йўл таркибида орқа миянинг оралиқ ва ҳаракатлантирувчи нейронларига етиб боради.
Одамда мотор зонанинг фазода жойлашуви 246 ва 248расмларда кўрсатилган. Ҳаракатлантирувчи нуқталар (яъни ярим шарлар пўстлоғинипг таъсирланиб, муайян мускулларни ҳаракатга келтирадиган нуқталари) пўстлоққа бир текис жойлашмаганлиги расмдан кўриниб турибди. Бу нуқталарнинг олдинги марказий пуштада жойлашиши сенсор вакилликнинг орқадаги марказий пуштада жойлашишига мос келади (247расм).
Оёқнинг ҳаракат нуқталари бошқа ҳамма нуқталардан юқорироқда; бу нуқталардан пастда тана мускулларини ҳаракатлантирувчи нуқталар, улардан пастроқда қўлни ҳаракатлантирувчи нуқталар, ҳаммадан пастда эса бош мускулларини ҳаракатлантирувчи нуқталар жойлашган. Тушувчи ҳаракатлантирувчи йўллар кесишгани учун юқорида айтилган ҳамма нуқталарнинг таъсирланиши гавданинг қарама-қарши томонидаги мускулларни қисқартиради.
Сенсор зона каби, мотор зонада ҳам қўл панжаси, юз, лаб, тил мускулларининг вакиллиги кўпроқ майдонни, тана ва оёқ мускулларининг вакиллиги эса камроқ майдонни эгаллайди. Гавданинг шу қисмидаги ҳаракатларнинг аниқ ва нозик бошқарилиши катта ярим шарлар пўстлоғининг мотор зонасидаги ҳаракатлантирувчи нуқталарнинг эгаллаган майдонига мос келади.Одам катта ярим шарлар пўстлоғининг мотор зонасига қўл бармоқларини ҳаракатлантирувчи нуқта соҳасидан электр токи билан таъсир этилса, бир қанча ҳолларда айрим мускуллар ва ҳатто айрим мотор бирликлар қисқаради. Бунга қарама-қарши ўлароқ, ҳамма мускулларни ҳаракатлантирувчи нуқталар таъсирланса", 30—50 синергист мускул бир йўла қисқаради.
Олдинги ва орқадаги марказий пушталарни ажратиб турадиган Роланд эгати мотор зона билан сенсор зонанинг фақат шартли чегараси
ҳисобланади. Гистологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, мотор зонада бир талай сезувчи элементлар бор; худди шунингдек, сенсор ҳужайрада гигант пирамидал ҳужайралар топилади.
Пенфилднинг маълумотларига қараганда, одамнинг олдинги марказий пуштасига электр токи билан таъсир этилганда 25% ҳолларда ҳаракат билан бир қаторда ёки ҳаракат ўрнида сезгилар келиб чиқади. Орқадаги марказий пуштага шунга ўхшаш таъсир этилса, 20% ҳолларда сезги ўрнига ёки сезги билан бир вақтда ҳаракат ҳам юзага чиқади. Мотор зона билан сенсор зонанинг бир-бирини қоплаши одамдан кўра ҳайвонларда кўп
2 48расм. Одам катта ярим шарлар пўст Р°Қ кўринади. Пўстлоғининг мотор зонасида ҳаракат нуқта Ярим шарлар пустлоғидаги ларининг жойлашуви (У. Пенфилд билан Шу икки зонанинг функционал яқинлигини назарда тутиб, улар Расмуссендан). / — бармоқлар; 2 —тўпиқ; 3 — тизза; 4 — сон; 5 —тана; 6 — елка; 7 — тирсак; 8—кафт усти; 11— ном қўл панжаси; 10 — қўл жимжилоғи; сиз бармоқ; 12 ўрта бармоқ; 13 — ишора бар умумий ном билан
моқ; 14 бош бармоқ; 15 бўйин; 16 қош; И. П. ПаВЛОВ П — қовоқ ва кўз соққаси; 18 — юз; 19 — лаблар; 20 — жар; 21 — тил; 22 ҳиқилдоқ. Гавда қисм кинестетик анализатор харакатларининг катталиги расмда ҳаракат вакиллигигамос келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |