Болаларни мактабга ақлий ва ижтимоий психологик тайёргарлигинининг психологик томонлари


Мактаб таълимига психологик тайёрликнинг шаклланиши



Download 170,58 Kb.
bet6/13
Sana11.04.2022
Hajmi170,58 Kb.
#541975
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2 5474405331691899775

1.3.Мактаб таълимига психологик тайёрликнинг шаклланиши
Боланинг мактабга қабулқилиниши билан унинг хаётида бутунлай янги босқич бошланади. Бу босқичга эса бола етарлича тайёрланган бўлиши лозим. Аввалом бор, бола унга фақат янги хуқуқларни берибгина қолмай, балки анча мўраккаб вазифаларни ҳам юкловчи жиддий фаолиятни бажаришга тайёр бўлиши керак. Мактаб боласи ўқитувчининг барча топшириқларини систематик равишда бажариши, айни вақтда хохлаш- хохламаслигидан қатъий назар ўзини мактаб қоидалари талабларига мос тарзда тўтиши зарўр.
6-7 ёшга етган болаларнинг кўпчилиги мактаб боласи холатига, бола бўлишга интиладилар. Бирок улар доим ҳам бола холатини етарлича тассавурқила олмайдилар. Баъзида уларни фақат боланинг ташқикўриниши, портфелга эга бўлишлик, каттадек ўзини хис қилиш, бахо олиш қизиқтириши мумкин. Аслида эса билишга бўлган қизиқишлари етарлича тараққий этган, янги билимлар эгаллашга интилувчи болаларгина болалик холатига хақиқий тайёр хисобланадилар. Шундагина бола ўзининг мактабдаги
мажбўриятларига жиддий муносабатда бўла олади. Лекин бола бўлиш хохиши ҳамда ўқишга жиддий муносабатда бўлишнинг ўзи етарли эмас. Бўлардан ташқари яна бола ўзини дарсда диққат-эътиборли бўлишга мажбўр этиши, қонун-қоидаларни ўрганиши, қийин масалани қунт билан ечиши керак. Бошқача қилиб айтганда, бўлғуси бола ўз хулк-атвори, хатти-Ҳаракатини ихтиёрий равишда бошқариши, билиш фаолиятини ўқув масалаларини ечишга қаратиши зарур.
Мактабга қадамқўйиши билан бола умумий иш билан машғулбўлган тенгдошлар группасига киради. Бу группа Боғчадаги тенгдошлар группасидан тубдан фарк қилади. Мактаб болаларининг ўзаро муносабатлари Боғчадагига қараганда бошқача асосда кўрилади - синфда боланинг ўрни бошқача кўрсаткичлар, аввало ўқишдаги муваффақият билан белгиланади. Бундай шароитларда жамоавийга кириш учун бола бошқа болалар билан ўзаро муносабат ўрнатишнинг ўзига хос усулларига эга бўлиши керак, ўртоқлик хисси яхши ривожланган бўлиши зарўр.
Мактабга психологик тайёр бўлишлик - бу боланинг аввалга психик ривожланиши, оилада ва боғчада олиб борилган таълим-тарбия системасининг натижасидир. Муваффақиятли ўқиш учун зарўрбўлган хислатлар дарҳол вужудга келмайди, балки аста-секинлик билан, боланинг туғилган вақтидан бошлаб шаклланади. Бу хислатларнинг шаклланишида фаолиятнинг ўйин, расм чизиш, ясаш-кўриш каби тўрлари катта акамиятга эга. Айнан шу фаолият тўрларида хулк-атвор, хатти- ҳаракатнинг ижтимоий мотивлари вужудга келади, идрок ва тафаккур шаклланади ҳамда у катталарнинг доимий ракбарлиги остида амалга оширилади, чунки катталар ўсиб келаётган авлодга ижтимоий хулк-атвор тажрибасини берадилар, зарур билимлар ва кўникмалар хосил қиладилар.
Демак, боланинг мактабдаги ўқишга тайёрлиги шахснинг ижтимоий етуклик босқичларидан биридир. Лекин ижтимоий онтогенезнинг бундай босқичига бола ўз-ўзидан кутарилмайди. Унинг бу босқичга кутарилишига Боғча ва оиладаги бутун таълим-тарбия иши ёрдам беради. Бола 7 ёшга етганда жисмоний жихатдан анча ўсади, ўзини идора қилишга ўрганади, хулк-атвор қоидаларини ўзлаштира бошлайди. Хотира ва тасаввури ривожланади, кўпгина шеър ва хикояларни ёддан билади. Унинг нутқи маълум даражада ривожланиб, сўз запаслари кўпаяди. Натижада у ўзўртоқлари ва катталар билан эркин сухбат қила оладиган бўлади.
Мактабгача тарбия ёш даврининг охирларига келиб, болаларда турлиҳаракатлар ривожланади. Бола ручка, қалам, кайчи каби предметлардан фойдаланиш малакасини эгаллай бошлайди.
Ўйин ва Боғчадаги дидактик машғулотлар жараёнида болаларнинг акл - идроки, хотира ва тафаккури ўсади. Булар ўз навбатида, боланинг мактабда ўкий олиши учун психологик замин тайёрлайди.Мактабга тайёрлик муаммосини хал қилишда 2 та нуқтаи-назарни ажратиб кўрсатиши мумкин: педагогик, психологик.
1 - қараш тарафдорлари боланинг мактабга тайёрлигини уларда ўқув малакалари: хисоблаш, ўқиш, ёзишни шаклланганлиги билан белгилайдилар. Ушбу нуқтаи-назар болаларни ушбу мезонлар бўйича танлаш имконини беради. Бунда қандай дастур асосида ўқитилишлигиҳақидаги масала ҳалқилинмайди.
Психологик қараш асосида мактабга тайёрликни боланинг умумий психик ривожланиш кўрсаткичларини Аниқлаш мезони ётади. Бунда мактабга тайёрлик боланинг психик етуклик даражасини Аниқлаш орқали белгиланади. Психик етуклик эмоционал, интеллектуал, ижтимоий сохаларнинг ривожланиш даражаси сифатида қаралади.
Эмоционал етуклик сохаси - эмоционал барқарорликда намоён бўлади.
Интелектуал соха - идрокнинг дифференциациям (перцептив етуклик), ихтиёрий равишда диққатни тўплаш, аналитик таффакур, мантиқий эсда олиб қолиш, вокеликка онгли (реал) муносабатда бўлиш, янги билимлар олишга қизиқиш, оғзаки нутқка эга бўлиш, символларни тушуниш ва кўллаш қобилияти, кўрув-Ҳаракат кординацияси ривожланишида ифодаланади.
Ижтимоий етуклик - бошқа болалар билан мулоқатда бўлиш эхтиёжи, болалар гурухига қизиқиш ва анъаналарга буйсуниши, мактаб таълими вазиятларида бола ролини бажара олиш қобилиятларида намоён бўлади.
Мактабгача ёш даврида вужудга келадиган психологикянгиланишлар.
Бу даврда болаларда аввало билиш сохалари сўнгра эса эмоционал мотивацион йўналиш бўйича ички шахсий хаёт бошланади. У ёки бу йўналишдаги ривожлашин образлиликдан то символлиликгача бўлган босқичларни ўтайди. Образлилик деганда болаларнинг турли образларни яратиш, уларни ўзгартириш ва уларни эркин Ҳаракатга солиш, символлилик деганда эса белгилар системаси (математик, лингвистик, мантиқий ва бошқалар) билан ишлаш малакаси тушунилади. Мактабгача ёш даврда ижодкорлик жараёни бошланади. Ижодкорлик лаёқоти асосан болаларнинг конструкторлик ўйинларда, техник ва бадиий ижодларида намаён бўлади. Бу даврда махсус лаёқотлар кўртакларнинг бирламчи ривожланиши кўзга ташлана бошлайди. Билиш жараёнларида ички ва ташқи Ҳаракатларнинг синтези юзага келади. Бирон бир нарсани идрок қилиш жараёнида бу синтез перцентив Ҳаракатларда, диққатда ички ва ташқи Ҳаракатлар ва холатлар режасини бошқариш ва назорат этишда, хотирада эса материални эсда сақлабқолиш ва эсга тушўришнинг ички ва ташқи тузилмасини боғлай олишда кўринади. Тафаккурда эса амалий масалалар ишининг усулларини битта умумий жараёнга бирлаштириш сифатида яққол номоён бўлади.Шунинг асосида инсоний интелект шаклланади ва ривожланади.Мактабгача даврда тасаввур, тафаккур ва нутқ умумлашади.Бу эса бу ёшдаги болаларда тафаккурқилиш омили сифатида ички нутқ юзага келаётганидан далолат хисобланади. Билиш жараёнларнинг синтези боланинг ўз она тилисини тўлиқ эгаллаши асосида ётади.Бу даврда нутқнинг шаклланиш жараёни якунлана бошлайди.Нутқ асосидаги тарбия жараёнида болада элементар ахлоқий норма ва қоидалар эгаланилади.Бу норма ва қоидалар бола ахлоқини бошқаради.
Бола ва атрофидаги кишилар орасида хилма хил муносабатлар юзага келиб, бу муносабатлар асосида турли хил мотивлар ётади.Бўларнинг ҳаммаси боланинг индивидуаллигини ташкил этиб, унинг бошқа болалардан нафақат интелекти балки ахлоқий мотивацион жихатдан фаркланадиган шахсга айлантиради. Мактабгача ёшдаги болалар шахси ривожининг чўққиси бўлиб, уларнинг ўз шахсий сифатлари, лаёқатлари, муваффақият ва муваффақиятсизликларини англаш, ўз-ўзини англаш хиссининг юзага келгани хисобланади.

Download 170,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish