Ижтимоий муҳитнинг шахс шаклланишига таъсири
Инсон шахсининг таркиб топишини ўрганиш давомида юзага келган социогенетик концепция фанда экспериментларнинг ривожланиши билан боғликдир. Маълумки, ХVII асрнинг охири ва ХVIII асрнинг бошларида табиий фанлар жадал сўръатлар билан ривожлана бошлади, ўша пайтда ҳамманинг диққат - эътибори муъжизакор тажрибага қаратилган эди. Бу ходиса инсон шахсининг таркиб топиши масаласига ҳам таъсир қилмай қолмади.
Социогенетик концепция намояндалари инсоннинг бутун тараққиёти, шу жумладан, шахсий хусусиятларнинг таркиб топиши, асосан, тажрибага боғлиқдир. Бу назарияда шахсда руй берадиган ўзгаришларни жамиятнинг тузилиши, ижтимоийлашиш усуллари, атрофидаги одамлар билан ўзаро муносабат воситалари асосида тушунтирилади. Бу таълимотга кўра инсон биологик тур сифатида туғилиб, хаётдаги ижтимоий шарт-шароитларнинг бевосита таъсири остида шахсга айланади.
Чунончи, англиялик олим Джон Локк дунёга келган янги чақалок боланинг рўхини «топ-тоза тахтага»ўхшатади. Унинг фикрича, боланинг «топ-тоза тахта» тарзидаги рухига нималарни ёзиш мутлақо катта одамлар ихтиёрларидадир. Шунинг учун боланинг қандайодам бўлиб етишиши, яъни унда қандай шахсий фазилатларнинг таркиб топиши бола хаётдан оладиган тажрибага, ўзгалар билан мулоқот жараёнида оладиган хаётий тушунча ва тасаввурларига боғликдир, деб таъкидлайди. Ҳар иккала йуналишнинг намояндалари, ўз манфаатларининг ташқи жихатдан бир-бирига қарама-қарши бўлишига қарамай, инсоннинг психик хусусиятларини ё наслий, биологик омиллар таъсири остида ёки ўзгармас мўхит таъсирида аввалдан белгиланган ва ўзгармас нарса, деб эътироф этадилар.
Умуман Л.С.Виготскийнинг ёш даврларини табақалаш назарияси илмий- тарихий аҳамиятга эга, унинг ривожланишни амалга оширувчи инқирозлартўғрисидаги мулохазали ва олға сўрган ғоялари хозирги куннинг талабларига мосдир.
Д.Б.Эльконин ўзтадқиқотида ролли ўйиннинг сюжети билан бир қаторда, унинг мазмуни ҳам мавжуд эканини ёзади. Унинг фикрича, ўйинда бола катталар фаолиятининг асосий жихатини Аниқрок акс эттириши ўйиннинг мазмунини ташқилқилади.
А.П.Усованинг тадқиқотларида таъкидланишича, ролли ўйин ишти- рокчиларининг сафи ёш улғайишига қараб, жинсий тафовутларга биноан кенгайиб боради:
а) уч ёшли болалар 2-3 тадан гурухга бирлашиб, 3-5дақиқа бирга ўйнай оладилар;
б) 4-5 ёшлилар гурухи 2-5 иштирокчидан иборат бўлиб, уларнинг ҳамкорликдаги фаолияти 40-50дақиқа давом этади, ўйин давомида қатнашчилар сони ортиб ҳам боради;
в) 6-7 ёшли болаларда ролли ўйинни гурух ёки жамоа бўлиб бирга уйнаш истаги вужудга келади, натижада аввал роллар таксимланади, ўйиннинг қоидалари ва шартлари тушунтирилади (ўйин давомида болалар бир- бирларининг ҳаракатини қаттиқ назорат қиладилар).
Энг содда психик жараёндан энг мўраккаб психик жараёнгача ҳаммасининг энг мўхим жихатларини шакллантиришда ўйинлар катта рольўйнайди.
Етти ёшга тўлиш даври болаликнинг тугалланиши даврига тўғри келади. Худди ана шу даврдан бошлаб болаларда ўз-ўзини англаш таркиб топа
бошлайди. Шунинг учун болаларнинг етти ёшга тўлган давридан бошлаб тизимли равишда ўқишга бориши мақсадга мувофикдир. К.Д.Ушинскийнинг фикрича, боланинг мактабдаги ўқиш фаолиятига тайёрлиги айрим психик жараёнларнинг тараққиёт даражаси билан эмас, балки бола шахсининг умумий тараққиёт даражаси билан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |