Аннотация Курсни тугатиш ишида болаларни мактабга ақлий ва ижтимоий психологик тайёргарлигинининг психологик томонлари, болаларни психик ва ижтимоий тараққиёти тўғрисидаги психологик таҳлиллар. мактабгача ёш даврининг психологик хусусиятлари, мактаб таълимига психологик тайёрликнинг шаклланиши,болаларнинг мактабга тайёргалигида мактаб ва оила ҳамкорлигининг ошириш йўллари, болаларнинг мактабга ақлий ва психологик тайёрлик даражасини аниқлаш усулларини атрофлича баён этилган.
Болаларни мактабга ақлий ва ижтимоий психологик тайёргарлигинининг психологик томонлари. Мундарижа.
Кириш.
I Боб.Болаларнинг психик ва ижтимоий тараққиётини ўрганилганлик даражаси.
1.1 Болаларни психик ва ижтимоий тараққиёти тўғрисидаги психологик таҳлиллар.
1.2 Мактабгача ёш даврининг психологик хусусиятлари.
1.3. Мактаб таълимига психологик тайёрликнинг шаклланиши.
II Боб. Болаларни мактабга ақлий ва ижтимоий тайёргарлигининг ўзига хослиги.
2.1 Болаларни мактабга ақлий ва психологик тайёрлашнинг шарт-шароитлари.
2.2 Болаларнинг мактабга тайёргалигида мактаб ва оила ҳамкорлигининг ошириш йўллари.
2.3 Болаларнинг мактабга ақлий ва психологик тайёрлик даражасини аниқлаш усуллари.
Хулоса ва тавсиялар
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Кириш. Мавзунинг долзарблиги.Таълим-тарбия соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланишлар, ўқув-моддий негизни такомиллаштириш, капитал қuрилиш, реконструкция ҳамда маънавий-маърифий йўналишлардаги олиб борилаётган ишлар мамлакатимизда баркамол авлод таълими ва тарбиясида энг долзарб, устувор масалалардан бири эканлигини ҳисобга олганда педагог кадрлар малакасини оширишнинг замонавий талаблар даражасида бўлиши қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлиги яққол кўринади.
Республикамиздаги мактабгача таълим муассасаларининг моддий негизини мустаҳкамлаш ва бойитиш, ўқув-услубий ишларни такомиллаштириш, модернизация қилиш бўйича кенг кўламли амалга оширилган ишлар натижасида муассасаларга барча зарuр шароитлар яратиб берилди. Ушбу ишлардан кўзда тутилган асосий мақсадга эришишнинг энг зарuр шартларидан бири эса педагог кадрларнинг юқори касбий тайёргарликка эга бўлишларини таъминлаш билан боғлиқдир.
Бу вазифани амалга оширишда педагог кадрлар малакасини ошириш тизими фаолиятининг сифати ва самарадорлиги замонавий даражада бўлиши алоҳида ўрин тутади.
Ҳозирда ушбу тизимни, хусусан, унинг мазмунини такомиллаштириш йўналишида жиддий ишлар олиб борилмоқда. Шу ишларнинг мантиқий давоми сифатида мактабгача таълим мазмунини замонавий талабларга мослаштириб бориш соҳасидаги мавжуд илғор тажрибаларни ва иш усулларини ўрганиш, илмий таҳлил қилиш, умумлаштириш ҳамда ушбу соҳа раҳбар ва педагог кадрларига етказиш мақсад қилиб олинган.
Ўзбекистан Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев бу тизимга алохида эътибор қаратмокда. Шу масалага доир бир неча йиғилиш ўтказилди, тарихий қарорлар қабул қилинмокда.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рахбарлигида 2017 йил 16 август куни бўлиб ўтган йигилишда мактабгача таълим тизимини таркибий жихатдан тубдан ислох қилиш, мазкўр муассасаларга болаларни тўла қамраб олиш буйича мўхим вазифалар қўйилган эди. Бу борадаги тахлиллар натижасида қисқа вақтда учта йирик хужжат — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-3261-сонли Қарори, 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5198-сонли Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги - фаолиятини ташқил этиш тўғрисида”ги ПК-3305-сонли Қарори имзоланган.
Мазкур сохани такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган дастурда мактабгача таълим сохаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини сифатида, бу жараёнда мактабгача таълим муассасаларининг болалар хуқуқий саводхонлигини шакллантиришдаги ўрни ҳамда, республикада таълим-тарбия тизими ва баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг асосий устувор йуналиши эканлиги таъкидланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-2707-сонли Қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, бола хуқуқдарига оид меъёрий-хуқуқий хужжатлар асосида таълим сохасида бир қатор ислохотлар амалга оширилмоқда.
Мактабгача таълим муассасаларида бола ривожланишининг асосий йўналишлари бўйича машғулотлар сифати ва самарадорлигини ошириб бориш бўйича илғор тажрибалар, ўзига хос ёндашувлар ижодкор педагоглар томонидан амалда қўлланмоқда, шунингдек, илмий тадқиқотлар натижалари асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда. Улар асосида мактабгача ёшдаги болалар ривожланиши бўйича таянч режа ва дастўрларни такомиллаштириб бориш назарда тутилади.
Режалаштирилган фаолиятимизнинг самараси сифатида авваламбор, тизим педагогларининг салоҳиятига алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Бу борадаги ишларнинг амалдаги исботини мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган Давлат талаблари асосида кўрсларнинг ўқув-мавзу режа ва дастўрлари ишлаб чиқилганлиги ва унинг такомиллаштирилганлиги, кўрс машғулотлари мазмунига тегишли ўзгартиришлар киритилаётганлигида кўришимиз мумкин.