Болаларни мактабга ақлий ва ижтимоий психологик тайёргарлигинининг психологик томонлари



Download 170,58 Kb.
bet2/13
Sana11.04.2022
Hajmi170,58 Kb.
#541975
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2 5474405331691899775

Курсни тугатиш ишининг мақади. Болаларни мактабга ақлий ва ижтимоий психологик тайёргарлигинининг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаш.
Курсни тугатиш ишининг предмети. Болаларни мактабга тайёргарлигини ақлий, психологик ва ижтимоий жиҳатларини ўрганиш.
Курсни тугатиш ишининг вазифалари.
-Болаларни мактабга ақлий ва ижтимоий психологик тайёргарлигинининг назарий ва амалий таҳлилини қилиш;
- Болаларни мактабга ақлий ва ижтимоий психологик тайёрлашнинг имкониятларини ўрганиб, таҳлил қилиш;
- Болаларни мактабга ақлий ва ижтимоий психологик тайёрлашда мактаб ва ота-оналар ўзаро ҳамкорлигини ўзига хослигини аниқлаш;
- Болаларни мактабга ақлий ва ижтимоий психологик тайёргарлиг даражаларини диагностик усуллар асосида таҳлил қилиш ва коррекцион дастўрларини ишлаб чиқиш
-Таҳлил қилинган натижалар асосида хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш.


Курсни тугатиш ишининг методлари. Кўрс ишида қуйидаги методлардан фойдаланилди: кўзатиш, сўхбат, социометрик,сўров методлар.
Курсни тугатиш ишининг объекти.Кўрс иши мактабгача таълим муассаса катта гуруҳ тарбияланувчилари.
Курсни тугатиш ишининг тузилиши.Кўрс ишининг мазмун моҳияти Кириш, 2та боб ва парагрфлари: 1-боб 3та прагрф, 2-боб 3та парагрфдан,хулоса ва тавсиялардан, фойдаланилган адабиётлар, иловалардан иборат.

1.Боб.Болаларнинг психик ва ижтимоий тараққиётини ўрганилганлик даражаси.

1.1.Болаларни психик ва ижтимоий тараққиёти тўғрисидаги психологик таҳлиллар.

Ёш психологиясида психик тараққиёт билан таълим-тарбия ўртасидаги муносабат масаласи мўхим масаладир. Бу масалани олимлар турли назариялар буйича талқин қиладилар:


Биринчи назария тарафдорлари ижтимоий таълим-тарбия билан бола психик тараққиёти ўртасида хеч қандай муносабат йўқ, психик тараққиёт ўз йўлига, ижтимоий таълим-тарбия ўз йўлига бўлади деган фикрни олға сўради.
Иккинчи хил назария намоёндалари психик тараққиёт билан ижтимоий таълим-тарбия орасида хеч қандай фарк йўқ деган фикрни билдирадилар.
Учинчи хил назария намоёндалари таълим-тарбия ва психик тараққиёт бошқа-бошқа жараёнлар бўлса ҳам, бир-бирига мос келадиган, яъни бир-бирига таъсир ўтказадиган жараёнлардир деган фикрни илгари сўрадилар.
Психологлар жумладан Л.С.Виготскийнинг фикрича таълим жараёни тараққиёт жараёнига мос келмайди, таълим жараёни тараққиётдан илгарилаб кетади ва болалар психикасининг тараққий этишини ўз орқасидан эргаштириб боради. Унга энг яқин истиқбол очиб беради, деб кўрсатади. Виготскийнинг фикрича тараққиётнинг 2 босқичи бўлиб, яъни биринчиси, фаол тараққиётбосқичи ( катта ёшли кишилар ёрдамисиз мустақил ҳаракат қила олиш;).
Иккинчиси, энг якин тараққиёт зонаси босқичи (болаларнинг катта ёшли кишилар ёрдами билан қиладиган хатти-ҳаракатлари) бор. Виготский болаларнинг психик ривожланиши, айникса шу тараққиёт жараёнида тезроқ ривожланади деб кўрсатади.
Тараққиётнинг бу икки босқичи боланинг хозирги вақтда қандай эканлигини, яъни қандай билим, малака ва кўникмаларга,
характер - сифатларга эга эканлигини ва келажакда боланинг қандай билим, кўникмаларга, характер сифатларга эга бўла олишини хисобга олиш имконини беради.
Биогенетик таълимот, инсон қобилиятларининг ривожланиш даражаси (чунончи, имкониятларнинг чегараси, унинг энг юксак нуқтаси) тақдир томонидан белгиланиб қуйилганлигини, уқувчи имкониятлари ва қобилиятларини махсус тестлар ёрдамида аниқдаб, ундан сўнг таълим жараёнини унинг ирсият томонидан белгиланган тараққиёт даражасига мослаштириш, уларнинг ақлий истеъдод даражаларига қараб турли мавқедаги мактабларда тахсил олиши зарўр дея таъкидлашади.
Чунончи, бу йуналиш тарафдорларидан, америкалик психолог Э. Торндайк шахснинг «табиий кучлари» ва «тугма майллар» психик ривожланишнинг етакчи омили қилиб кўрсатиб, мўхитнинг, таълим-тарбиянинг таъсири - иккинчи даражалидир, деб айтади.
Австралиялик психолог К.Мюллер болаларнинг фақат ақлийтараққиётигина эмас, балки ахлоқий ривожланиши ҳам наслий томондан белгилангандир, деб таъкидлайди.
Америкалик педагог ва психолог Дж. Дьюи - инсон табиатини ўзгартириб бўлмайди, одам ирсият воситасида хосил қилган эхтиёжлари ва психик хусусиятлари билан туғилади. Бу эхтиёжлар ва психик хусусиятлар тарбия жараёнида намоён бўлиб, баъзида ўзгариши, тарбиянинг эса микдорини белгилаб берувчи мезондир, деб хисоблайди.
Веналик врач - психолог З. Фрейд мазкур оқим намоёндаси сифатида шахснинг фаоллигини, уни ҳаракатга келтирувчи кучларни қуйидаги тарзда тушунтиришга интилади. Одам ўзининг қадимий хайвон тарифасидаги авлод- аждодларидан наслий йул билан ўтган инстинктив майлларнинг намоён бўлиши туфайли фаолдир.
З.Фрейднинг фикрига кўра, инстинктив майллар асосан жинсий инстинктлар шаклида намоён бўлади. З.Фрейд, шахснинг фаоллигини даставвал жинсий майллар билан боғлайди. Бироқ инстинктив майллар жамиятда худди ҳайвонот оламидагидек эркин намоён бўлавермайди. Жамиятдаги жамоа хаёти одамни, ундаги мавжуд инстинктив майлларни (яъни, жинсий майлларни) жуда кўп жиҳатдан чеклаб қўяди.
Оқибатда одам ўзининг кўп инстинктлари ва майлларини босишга, тормозлашга мажбўр бўлади. Унинг таълимотига кўра, тормозланган инстинкт ва майллар йўқолиб кетмайди, балки бизга номаълум бўлган онгсизлик даражасига ўтказилиб юборилади. Онгсизлик даражасидаги бундай инстинктлар ва майллар ҳар турли«комплекслар» бирлашадилар, гуё инсон шахси фаоллигининг хақиқий сабаби айни шу «комплекслар»нинг намоён бўлишидир.
З.Фрейднинг таълимотидан, унинг очиқдан-очиқ биологик зотлик тарғиботчиси эканлигини, инсон шахсининг фаоллигини жинсий майллардан иборат эканлиги хақидаги назарияси илмий асосга эга эмаслигини эътироф этиш мумкин. Бундай таълимотлардан, хусусан дин томойилари кенг фойдаланиб, инсоннинг такдири ана шу илмлар билан чамбарчасбоғликдир, деб таъкидлашади.
Инсон шахсининг таркиб топишини ўрганиш давомида юзага келган яна бир таълимот - социогенетик концепцияқобилиятларнинг тараққиётини, фақат , теварак - атрофдаги мўхитнинг таъсири билан тушунтиради. Бу йуналиш ўз замонаси учун илғор хисобланган ХVIII аср француз олими К. Гельвеций таълимотидан бошланган.
К. Гельвецийнинг таълимотига кўра, барча одамлар ақлий ва ахлоқий ривожланиши учун туғилишданоқ мутлақо бир хил табиий имкониятга эга бўладилар. Шунинг учун одамларнинг психик хусусиятларидаги фарқ, фақатгина мўхит ва тарбиянинг турлича таъсир қилиши билан вужудга келади, деб тушунтирилади.

Download 170,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish