АМАЛИЙ КЎНИКМА МАВЗУСИ:
Талабаларнинг қуйидаги топшириқларни бажариши:
1- машғулот:
1. уч-тўрт талабада жисмоний ривожланишнинг асосий кўрсаткичларини ўлчаш; (буй, вазн, кўкрак қафаси айланаси, мушаклар кучи, ЎТС)
2. регрессия шкаласи бўйича вазиятли масалалар асосида 2-3 та боланинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичини бахолашни ўтказиш
Қадамма-қадам бажарилиш шартлари алгоритми:
Текширилувчи боланинг ёши, жинси ва миллатига мувофик регрессия шкала қиймати топилади.
Шкала бўйича боланинг хақиқий бўйига қараб вазни ва кўкрак қафас айланаси аниқланади.
Вазни ва кўкрак қафасининг айланаси учун сигмал оғиши аниқланади
Олинган қийматлар бўйича ривожланиш даражаси ва гармоник даражаси баҳоланади.
Хулоса қилинади.
2-машғулот:
1. 3-4 боланинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари бўйича ривожланиш-ини комплекс схема усулида баҳолаш
Қадам-бақадам бажарилиш шартлари алгоритми:
Морфофункционал ривожланиш бўйича :
Регрессия шкаласи бўйича бўй, вазн, ва кўкрак қафаси айланаси баҳоланади
Биологик ривожланиш даражаси бўйича:
Шу жинс ёши ва миллатига доир ишлаб чиқилган баҳолаш жадваллари
бўйича бошқа кўрсаткичларни билиш.
Олинган натижалар асосида 2 та хулоса қилиш: 1 - морфофункционал ривожланиш, 2 - биологик ривожланиш
3-машғулот:
2. 3-4 боланинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари бўйича ривожланишни Центил шкаласи усулида баҳолаш.
Қадам-бақадам бажарилиш шартлари алгоритми:
Танлаб олинган шахснинг ёши, миллати ва яшаш жойига қараб центил шкаласи танланади
Боланинг бўйи, вазни ва КҚА кўра қайси зонага таалуқли эканлиги баҳоланади
Сўнг олинган барча кўрсаткич зоналари ўзаро қўшилади ва боланинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичи баҳоланади
Олинган натижа асосига кўра болани врач назоратида бўлиши ёки бўлмаслигига кўра хулоса чиқаради.
1-масала: ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШНИ ШАХСИЙ ТАРЗДА БАҲОЛАШ
Тошкент шахридан Миршарапова Муниса, Туғилган йили 1.09.1996 йил, Текшириш санаси 1.09.2005 йил, Бўйи-128 см (ўтган йили 123см), Тана массаси 28 кг, Кўкрак қафаси айланаси 58 см, ЎТС – 1600см3, Мушаклар кучи: ўнг қўл-8кг, чап қўл-7кг, Доимий тишлар сони-10 та, Жинсий ривожланиш формуласи Ма0 Р0 Ах0.
Хулоса:
2-масала: ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШНИ ШАХСИЙ ТАРЗДА БАҲОЛАШ
Тошкент вилоятидан Усмонов Анвар, Туғилган йили 1.09.1999 йил, Текшириш санаси 1.09.2007 йил, Бўйи-129 см (ўтган йили 127см), Тана массаси 25 кг, Кўкрак қафаси айланаси 57см, ЎТС – 1510см3, Мушаклар кучи: ўнг қўл-11 кг, чап қўл-10кг, Доимий тишлар сони-11 та, Жинсий ривожланиш формуласи Р0 Ах0
Хулоса:
3-масала: ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШНИ ШАХСИЙ ТАРЗДА БАҲОЛАШ
Тошкент вилоятидан Усмонова Дилдора, Туғилган йили 1.09.1995 йил, Текшириш санаси 1.09.2005 йил, Бўйи-149см (ўтган йили 145см), Тана массаси 38 кг, Кўкрак қафаси айланаси 60см, ЎТС 1800см3, Мушаклар кучи: ўнг қўл-10 кг, чап қўл-9кг, Доимий тишлар сони-15 та, Жинсий ривожланиш формуласи Ма0 Р0 Ах0
Хулоса:
4-масала: ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШНИ ШАХСИЙ ТАРЗДА БАҲОЛАШ
Тошкент шаҳридан Ивонов Александр, Туғилган йили 1.09.1994 йил, Текшириш санаси 1.09.2005 йил, Бўйи-154 см (ўтган йили 150см), Тана массаси 51 кг, Кўкрак қафаси айланаси 60см, ЎТС-1700см3, Мушаклар кучи: ўнг қўл-10 кг, чап қўл-9кг, Доимий тишлар сони-23 та, Жинсий ривожланиш формуласи Р1 Ах1
Хулоса:
5-масала: ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШНИ ШАХСИЙ ТАРЗДА БАҲОЛАШ
Тошкент вилоятидан Рустамов Дилшод, Туғилган йили 1.09.1993 йил, Текшириш санаси 1.09.2003йил, Бўйи-140 см (ўтган йили 136см), Тана массаси 44 кг, Кўкрак қафаси айланаси 60см, ЎТС-1780см3, Мушаклар кучи: ўнг қўл-13 кг, чап қўл-11кг, Доимий тишлар сони-22 та, Жинсий ривожланиш формуласи Р0 Ах1
Хулоса:
6-масала: ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШНИ ШАХСИЙ ТАРЗДА БАҲОЛАШ
Тошкент шаҳридан Осипова Елена, Туғилган йили 1.09.1990 йил, Текшириш санаси 1.09.2005 йил, Бўйи-170 см (ўтган йили 168см), Тана массаси 65 кг, Кўкрак қафаси айланаси-64см, ЎТС-2880см3, Мушаклар кучи: ўнг қўл-19 кг, чап қўл-18кг, Доимий тишлар сони-28 та, Жинсий ривожланиш формуласи Ма2 Р1,2 Ах2
Хулоса:
7-масала: ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШНИ ШАХСИЙ ТАРЗДА БАҲОЛАШ Тошкент шаҳридан Антонов Виталий, Туғилган йили 1.09.1997 йил, Текшириш санаси 1.09.2010 йил, Бўйи-153 см (ўтган йили 149см), Тана массаси 52 кг, Кўкрак қафаси айланаси 69см, ЎТС – 2250см3, Мушаклар кучи: ўнг қўл-18 кг, чап қўл-16кг, Доимий тишлар сони-27 та, Жинсий ривожланиш формуласи Р0 Ах0
Хулоса:
8-масала: ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШНИ ШАХСИЙ ТАРЗДА БАҲОЛАШ
Тошкент вилоятидан Исмоилова Дурдона, Туғилган йили 1.09.1993 йил, Текшириш санаси 1.09.2003 йил, Бўйи-136 см (ўтган йили 131см), Тана массаси 40 кг, Кўкрак қафаси айланаси 60см, ЎТС-1700см3, Мушаклар кучи: ўнг қўл-9 кг, чап қўл-8кг, Доимий тишлар сони-14 та, Жинсий ривожланиш формуласи Ма0 Р0 Ах0
Хулоса:
9-масала: ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШНИ ШАХСИЙ ТАРЗДА БАҲОЛАШ
Тошкент шаҳридан Осипов Антон, Туғилган йили 1.09.1994 йил, Текшириш санаси 1.09.2005 йил, Бўйи-146 см (ўтган йили 142см), Тана массаси 45 кг, Кўкрак қафаси айланаси 58см, ЎТС-1710см3, Мушаклар кучи: ўнг қўл-12,5 кг, чап қўл-11кг, Доимий тишлар сони-16 та, Жинсий ривожланиш формуласи Р0 Ах0
Хулоса:
Назорат саволлари:
1. Болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланиши учун тарбиялаш ва ўқитиш шароитларининг гигиеник талаб асосида ташкил этилишининг аҳамияти.
2. Болалар ва ўсмирларга ёшга доир ўсиш даврлари.
3. Болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланиш белгилари (кўрсаткичлари), уларни текшириш усуллари:
-соматометрик; -физиометрик; -соматоскопик;
4. Болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланишини шахсий тарзда баҳолаш усуллари ҳақида тушунча.
5. Жисмоний ривожланиш стандартлари ҳақида тушунча
Do'stlaringiz bilan baham: |