Регрессия шкаласи бўйича баҳолаш.
Регрессия шкаласи вазн ва КҚА қийматларининг ўзгаришини бўй кўрсаткичининг 1 см га ўзгаришини хисобга олган ҳолда баҳолайди, яъни бу усулда ривожланишни асосий белгиловчи кўрсаткич боланинг бўйи хисобланади (1998 йилда ишлаб чиқилган регрессия шкаласи билан таққосланиб таҳлил қилинади).
Жисмоний ривожланишни шахсий тарзда баҳолаш тартиби:
1. боланинг аниқ туғилган вақти ва текширишдан ўтказилган вақтини ҳисобга олиниб шунга мувофиқ равишда регрессия шкаласи топилади;
2. жинс, ёш, миллати ва яшаш жойига мувофиқ бўлган регрессия шкаласидаги кўрсаткичлар билан таққослади;
3. бўйни хисобга олиш билан боланнг ривожланиши қайси қийматларга тўғри келиши аниқланади яъни ўртача, ўртачадан юқори, ўртачадан паст ва ҳ.к.;
Шкала бўйича шу бўйда вазн ва КҚА бўлиши кераклиги топилади (М ± д);
Ёки вазн ва КҚА учун сигмали оғиш қийматини аниқлаш яъни Масалан: Текширилаётган боланинг амалдаги вазни 30 кг, берилган жадвал бўйича вазн 32,1 ±3,1 бўлиши керак, демак, вазнинг сигмали оғиши =(32,1-30) : 3,1 = 0,7. Агар сигмали оғишнинг қиймати ±1 сигма атрофида бўлса, у ҳолда жисмоний ривожланиш гармоник хисобланади; сигмали оғиш ±1,1 дан ±2 сигмагача бўлса дисгармоник, 2 сигмадан ортиқ бўлса кескин дисгармоник деб баҳоланади.
Боланинг шахсий картасига ривожланиш даражаси ва гармониклиги ҳақидаги хулоса ёзиб қўйилади. Масалан, "ривожланиш ўртача гармоник" ёки" "ривожланиш ўртачадан паст дисгармоник бўлиб, КҚА кичиклиги хисобига", ёки "ортиқса вазн ҳисобига ривожланиш ўртачадан юқори дисгармоник" тартибда ёзилади.
Жисмоний ривожланишни комплекс схема бўйича баҳолаш.
Жисмоний ривожланишни регрессия усулида баҳолаганда фақат учта ривожланиш кўрсаткичидан фойдаланилди (бўй, вазн, КҚА), бундай баҳо боланинг ёшга оид биологик ривожланишига мувофиқ даражада эканлигини баҳолашга имкон бермайди. Шунинг учун боланинг жисмоний ривожланишига чуқурроқ баҳо бериш керак бўлганда комплекс схемадан фойдаланилади.
Бу усулда боланинг морфологик функционал ривожланиши регрессия шкаласи бўйича ва биологик ривожланиш даражаси эса-амалдаги физиометрик ва соматоскопик кўрсаткичларни, шу ёш, жинс, миллат, яшаш жойи учун ишлаб чиқилган ривожланиш стандартлари билан таққослаш орқали баҳоланади. Кўпроқ қуйидаги кўрсаткичлар бўйича баҳолаш қабул қилинган: бўйнинг йиллик қўшилиши, ўнга ва чап қўл мушакларининг кучи, ўпканинг тириклик сиғими, доимий тишлар сони, жинсий ривожланиш формуласи (физиометрик ва соматоскопик кўрсаткичларнинг стандартлари билан солиштириш).
Боланинг шахсий картасига ҳам морфологик функционал ривожланиши ва биологик ривожланишнинг ёшга мувофиқлик даражаси ёзиб қўйилади. Масалан: Морфофункционал ривожланиш ортиқча вазн хисобига дисгармоник, биологик ривожланиш мушаклар кучи ва ўпканинг тириклик сиғими хисобига орқада қолган деб ёзилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |