Центил шкаласи схемалари бўйича баҳолаш.
Жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини баҳолашдаги замонавий усуллардан бири центил шкаласи бўйича баҳолаш хисобланади.
Центил шкалалари бу жисмоний ривожланиш кўрсаткичларининг қайтарилиш сонини хисобга олган ҳолда тақсимланишидир (фоизларда кўринади яъни центил сўзи ҳам шундан келиб чиққан яъни pro centum). Бу кўрсаткичлар болаларнинг жинси, ёши, миллати ва яшаш жойларига боғлиқ ҳолда қайтариладиган қийматлар хисобланади. Кузатиладиган ҳамма қийматлар бир нечта зоналарга бўлинган (6та ёки 8та). Амалдаги маълумотларни баҳолашдан ўтказишда ўрганилаётган белгиларнинг қийматлари қайси зонага яқинроқ жойлашганлигини аниқлаш керак бўлади. Ана шу зоналарнинг рақамларига боғлиқ ҳолда жисмоний ривожланишни баҳолаш амалга оширилади.
Агар текширилаётган кўрсаткичлар:
-1- зонага жойлашса - жисмоний ривожланиш жуда паст деб баҳоланиб, тор соҳа мутахассислари томонидан чуқур текширишдан ўтказиш кераклиги ҳақида хулоса чиқарилади (эндокринологнинг текширишигача бориши мумкин);
-2- зона - жисмоний ривожланиш паст, бунда бола организмида сурункали касаллик борлигини аниқлаш учун чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказиш тавсия этилади;
-3-зона - жисмоний ривожланиш ўртачадан паст - бунда боланинг тез-тез касалланиши мумкинлигига эътибор қаратиш талаб этилиб, бола организмини соғломлаштириш тадибирларини белгилаш лозим;
-4-5 - зона - боланинг ривожланиши ўртача - махсус кузатиш талаб этилмайди;
-6- зона - боланинг ривожланиши ўртачадан юқори - махсус назорат қилиш талаб этилмайди;
-7- зона - ривожланиш юқори, УАШ эътибор қаратиши керак;
-8- зона - ривожланиш жуда юқори, эндокринолог маслаҳати талаб этилади.
Центил шкалалари бўйича баҳолашда учта кўрсаткич (белги) - бўй, вазн, КҚА асосида боланинг ривожланиш соматотипи аниқланади, бунинг учун текширилаётган учта кўрсаткичнинг қийматлари қайси зонага тўғри келишига мувофиқ, шу зоналарнинг рақамлари қўшилади.
Агар олинган қиймат йиғиндиси 10 дан кам бўлса - микросоматотип, 11-16 - мезасоматотип, 16 дан кўп бўлса - макросоматотип деб баҳоланади.
Уччала белги (яъни буй, вазн ва КҚА кўрсаткичлари) ларнинг зона рақамлари ўртасидаги фарқ "1" дан ортиқ бўлса боланинг ривожланиши дисгармоник деб баҳоланади.
Шундай қилиб, центил шкаласи бўйича баҳолаш бир қатор устунликларга эга:
1. математик ҳисоблашлар олиб боришга ҳожат йўқ;
2. боланинг нафақат ривожланиш даражаси ва гармоникликнигина аниқлаш эмас, балки ҳар бир болага нисбатан врачнинг тактикасини ҳам белгилаш мумкин;
Болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланиш даражаси ва гармониклиги уларни мактабларда ташкил қилинадиган жисмоний тарбия дарсларини ташкил қилишда гуруҳларни аниқлаш учун зарур ва муҳимдир. Ўқувчиларнинг саломатлик ҳолатлари ва жисмоний ривожланиш даражаларига боғлиқ ҳолда улар уч гуруҳга бўлиниши мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |