Болалар ва ўсмирларни жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини текшириш ва баҳолаш усуллари



Download 274,64 Kb.
bet1/9
Sana09.06.2022
Hajmi274,64 Kb.
#648504
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-4 дарс Бол ва ўсмир жис ривожланиши. Я (1)


МАВЗУ: “БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАРНИ ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ТЕКШИРИШ ВА БАҲОЛАШ УСУЛЛАРИ.”
Болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари уларнинг интеграл (ёшига оид усиш) кўрсаткичлари қаторида баҳоланади ва у болаларни оилада, мактабгача бўлган болалар муассасаларида ва мактабларда яратилган тарбиявий ва ўқитиш шароитлари хамда болаларнинг саломатлик ҳолатини таърифлаб беради (туғри ривожланаётганлиги хамда юқумли ёки ноюқумли касалликларнинг бор-йўқлиги аниқлайди).
Хозирги вақтда УАШ олдига на фақат кузатув остидаги айрим болаларнинг жисмоний ривожланишини назорат қилиш, балки уюшган жамоалардаги барча болаларнинг жисмоний ривожланишини назорат қилишдан иборат. Ушбу болаларнинг яшаш муҳитидаги гигиеник омилларини ўз вақтида тўғри баҳолаш ва коррекция қилишга имкон беради, жумладан болаларнинг овқатланиши, жисмоний машқларнинг тури ва даражаси, ўқиш жойларининг ташкил этилганлиги, тўғри тузилган кун тартиби ҳамда мактабдаги машғулотларнинг тартиби, болалар муассасаларининг санитария техник жиҳозланганлигининг тўғрилиги ва хоналарнинг ёритилиш сифати кабилардир.
Бундан ташқари жисмоний ривожланишни шахсий тарзда ўрганиш ва таҳлил қилиш, ҳар бир муайян болага нисбатан УАШ иш тактикасини аниқлашга имкон беради: яъни қўшимча тиббий текширишлар ўтказилиши зарурияти ва даволовчи-соғломлаштириш тадбирларнинг ўтказилиши кабидир.
Албатта текширишда олинган хамда тахлил қилинган болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари оилада ва шунингдек мактабгача ва мактаб муассасаларидаги тарбиявий ва ўқитиш шароитлариннг қандай яратилганлигига боғлиқдир. Бунда энг кўп аҳамиятга эга бўладиган омиллар қаторига болаларнинг овқатланиши сифати, жисмоний юкламаларнинг тури ва даражаси, ўқиш жойларининг туғри ташкил этилганлиги, оқилона тузилган ва бажариладиган кун тартиби, дарсларнинг тартиби ва тури, болалар муассасаларидаги санитария техник жиҳозларнинг созлиги, хоналарнинг ёритилиш сифати ва б.қ. киради.
Шунинг учун умумий амалиёт шифокори болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланиш белгиларини текшириш ва баҳолай олишни билиши хамда олинган натижалар асосида уларга яратилган тарбиявий ва ўқитиш шароитлари ҳақида фикр юрита олиши хамда раҳбариятга тавсиялар бера олиши керак.
Болаларнинг жисмоний ривожланишини текшириш ва баҳолаш албатта йилига бир марта ўтказилиб ва олинган натижаларни ҳар бир боланинг шахсий ривожланиш картасига ёзиб борилиши шарт.
Болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланиши ҳақида бир қатор кўрсаткичлар орқали фикр ва хулоса чиқариш мумкин.

Download 274,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish