Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар



Download 1,35 Mb.
bet48/139
Sana16.03.2022
Hajmi1,35 Mb.
#493496
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   139
Bog'liq
Болалар хирургияси

Дифференциал диагнози. Лимфаденит касаллигини, лимфогранулематоз, лимфосаркома, лимфа тугунлари тубер­кулёзи, лейкоз, актиномикоз, флегмона, остеомиелит ва қисилган чов чурраларидан фарқлаш керак. Чаноқ ва ёнбош соҳаси лимфаденитлари аппендицит, чаноқ-сон бўғи­ми суякларининг остеомиелитлари, псоит ва паранефрит билан қиёсий таққосланади.
Давоси. Лимфаденит билан оғриган беморларни даволаш касалликни келтириб чиқарган бирламчи ўчоқни (йирингли касалликлар, жароҳатлар, тонзиллит, отит, тиш кариеси ва ҳ.) топишдан ва уларни биргаликда даволашдан бошланади. Касалликнинг қайси босқичда кечишига қараб беморларни даволаш ҳар хил йўналишда олиб борилади. Яллиғланиш жараёнининг дастлабки босқичида ва серозли лимфаденитда беморлар тўлиғича консерватив даволанади. Уларга антибиотиклар, сульфаниламид препаратлар, умумий қувватлантирувчи, десенсибилизацияловчи дори­лар ва маҳаллий даво буюрилади. Бунда беморларга антибиотикларни регионли лимфотроп йўл билан киритиш ниҳоят даражада самаралидир. Чунки бу усулда антибиотиклар керакли бўлган концентрацияда лимфа системасида, шу жумладан яллиғланган лимфа тугунларида ҳосил қилинади. Бундан ташқари, лимфотроп антибиотико­терапиянинг қўлланилиши анти-биотикларнинг курслик, кунлик дозалари қисқаришига, инъекциялар сони камайи­шига ва улар ҳисобига организмда вужудга келадиган асоратлар олди олинишига олиб келади. Маҳаллий даво ўша соҳага иссиқ муолажалар, УВЧ терапия, инфрақизил лазер нурлари, малҳамли ва спиртли компресслар қўйиш билан амалга оширилади.
Йирингли лимфаденит оператив йўл билан даволанади. Операциядан кейинги даврда бемор­ларга регионли лимфотроп антибиотикотерапия давом эттирилади ва жароҳатига УВЧ, гелий-неонли лазер қўйилади.
Аденофлегмона
Лимфа тугуни ва унинг атроф тўқималари билан биргаликда ўткир йирингли яллиғланишига аденофлегмона дейилади.
Этиопатогенези. Касалликни кўпинча стафилококк, стафилококк ассоциациялари ва стрептококк чақиради. Ушбу касалликни лимфаденитнинг кейинги босқичи ёки асорати сифатида қараш керак. Аденофлегмонада ҳам бирламчи ўчоқ бўлишининг аҳамияти катта. Касаллик бирламчи ўчоқдан инфекция тушиши ҳисобига лимфа­денит келиб чиқиши, унинг тез кечиши ва аденофлегмонага ўтиши билан характерланади. Яллиғланиш жараёни лимфа тугунида ўзига хос кечади. Аденофлегмона касаллиги билан кўпинча кичик ёшдаги болалар оғрийди. 3 ёшгача бўлган болаларда юз-жағ соҳаси аденофлегмонаси ва катта ёшдаги болаларда эса чов ва қўлтиқ ости аденофлегмонаси кўпроқ учрайди.
Клиникаси. Аденофлегмона зарарланган соҳада шиш ва оғриқ пайдо бўлиши билан бошланади. Беморларда, тана ҳарорати кўтарилиши, иштаҳаси йўқолиши, безовталаниши ва уйқусининг бузилиши кузатилади. Маҳаллий томондан қараганда шиш кўпая боради ва тери­сида қизариш юзага келади. Пайпаслаганда чегаралари аниқ бўлмаган зич инфильтрат сезилади. Касаллик авж олган сайин қизариш кўпаяди, оғриқ кучаяди, инфильтрат юмшайди ва айрим ҳолатларда флюктуация синамаси мусбат бўлади. Касаллик юз-жағ соҳаси лимфа тугунларида учраганда жағ ва бўйинда ҳаракатнинг чегараланишига ҳамда чов ва тизза остида жойлашганда эса беморларнинг оқсоқланиб юришига олиб келади.

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish