Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар



Download 1,35 Mb.
bet45/139
Sana16.03.2022
Hajmi1,35 Mb.
#493496
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   139
Bog'liq
Болалар хирургияси

Дифференциал диагнози. Некротик флегмона касал­ли­ги­ни чақалоқлар сарамаси, склеремаси ва тери ости адипо­некрози ҳамда омфалит, мастит, абсцесс, йирингли лимфа­денитлардан фарқлаш керак.
Давоси. Некротик флегмона диагнози қўйилиши билан беморлар шошилинч равишда чақалоқлар хирургияси бўлимига ётқизилади. Улар йирингли хирургиянинг энг оғир беморларидан бўлиб ҳисобланади. Некротик флег­мона билан оғриган беморларни даволаш йирингли инфекцияни даволашнинг 3 та қоидаси асосида комплекс равишда олиб борилади: макроорганизмга таъсир қилиш; микроорганизмга таъсир қилиш ва маҳаллий ўчоқни даволаш.
Микроорганизмларга таъсир қилиш мақсадида беморларга касаллик бошланган дастлабки соатлардан бошлаб кенг спектрли антибиотиклар ва сульфаниламид препаратлар буюрилади.
Организмнинг ҳимоя қобилиятини ошириш ва умумий интоксикацияга қарши курашиш учун беморларга бир гуруҳли қон, унинг плазмаси, антистафилококкли плазма, антистафилококкли гаммаглобулин, иммуноглобулин, иммуно­­модулин, 10% ли глюкоза, гемодез, реополиглюкин, альбумин, протеин, кокарбоксилаза, витаминлар, десенсибилизацияловчи дорилар ва симптоматик даво ўтказилади. Уларга бир гуруҳли қон ва антистафилококкли плазма (10 мл/кг) ҳафтасига 2-3 марта қуйилади
Некротик флегмона касаллигида ўз вақтида оператив даво ўтказилишининг аҳамияти катта бўлиб, у маҳаллий жараён тарқалиб кетишининг ва беморлар аҳволи оғир­лаши­­шининг олдини олади. Операция умумий наркоз остида бажарилади. Операция майдони 3 марта йод-спирт эритмаси билан ишлов берилгандан сўнг қизарган, шишган ёки некрозга учраган соҳада атроф соғлом тўқималари билан биргаликда шахматсимон тартибда кўп сонли кесмачалар (насечки) қилинади.
Сарамас
Терининг ва айрим ҳолларда шиллиқ қаватларнинг авж олувчи ўткир яллиғланишига сарамас дейилади.
Этиопатогенези. Касалликни асосан стрептококк чақиради. Сарамасни айрим ҳолатларда стафилококк ва бошқа микроблар ҳам қўзғатиши мумкин. Касаллик ривож­ланишига қулайлик яратувчи омилларга иммуни­тетнинг сустлиги, тери ва шиллиқ пардалар бутунлигининг бузилиши ва чақалоқлар тарбиясида гигиена қоидаларига риоя қилинмаслиги киради
Сарамаснинг патогенезида касаллик чақирувчисига (аллерген) нисбатан организм сезувчанлигининг ошиши асосий рол ўйнайди. Одатда бундай ҳолат организм иммуно­биологик реактивлигининг пасайишида кузатилади. Қачонки боланинг ҳимоя қобилияти сусайганда, инфекция кириш дарвозаси пайдо бўлганда ва касаллик чақирув­чисига нисбатан организмнинг мойиллиги ортганда сарамас касаллиги келиб чиқиши мумкин.
Касаллик кўпроқ юз, бош ва оёқ-қўлларда учрайди. Жуда кам ҳолларда лаб, оғиз бўшлиғи ва ҳалқум шиллиқ қаватларини зарарлайди.
Клиникаси. Сарамас касаллиги бошқа йирингли инфекциялардан фарқли ўлароқ, умумий ва маҳаллий клиник белгиларнинг беморларда қисқа муддат ичида яққол юзага чиқиши билан характерланади. Умуман олганда, клиник кечиши бўйича сарамаснинг 4 та шакли тафовут қилинади: эритематоз, буллёз, флегмоноз ва гангреноз. Одатда бу шаклларни касалликнинг ривож­ла­ниш босқичлари деб қараш тўғрироқ бўлади. Чунки эритематоз босқичида бошланган сарамас касаллиги ўз вақтида даволанса, кейинги босқичларга ўтмайди ва беморлар соғайиб кетадилар. Аксинча, боланинг иммуно­биологик реактивлиги паст бўлганда, организмга юқори вирулентли микроблар тушганда ва беморлар ўз вақтида тўлақонли даволанмаганда касаллик кейинги босқичларга (буллёз, флегмоноз, гангреноз) ўтади.
Сарамаснинг эритематоз шакли маҳаллий томондан терида ёрқин қизариш ва шиш пайдо бўлиши билан бошланади. Қизариш чегаралари ниҳоят даражада аниқ бўлиб «географик карта»ни эслатади.
Касалликнинг буллёз шаклида юқорида таъкидлаб ўтилган барча клиник белгилар авж олади ва ёрқин қизаришлар соҳасида эпидермиснинг кўчиши ҳисобига экссудатга тўлган ҳар-хил ҳажмли пуфакчалар ҳосил бўлади.
Сарамаснинг флегмоноз шаклида терида қизариш камроқ кўринсада, одатда яллиғланиш терининг пастки қатламларига ҳам ўтади. Бунда яллиғланиш тери ости ёғ қатламига тарқалади, шиш кўпайиб оғриқ кучаяди ва йиринг ҳосил бўлади
Касалликнинг гангреноз (некротик) шакли одатда нимжон ва ҳимоя қобилияти суст бўлган болаларда учрайди. Бунда яллиғланиш ўчоғида йирингли жараён давом этиб тўқималар некрози ва кейинчалик уларнинг кўчиши кузатилади.

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish