Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар



Download 1,35 Mb.
bet49/139
Sana16.03.2022
Hajmi1,35 Mb.
#493496
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   139
Bog'liq
Болалар хирургияси

Дифференциал диагнози. Аденофлегмона касаллигини абсцесс, флегмона, остеомиелит, қисилган чов чуррасидан фарқлаш лозим. Қорин парда орти бўшлиғи адено­флегмо­на­си аппендицит, паранефрит ва псоас-абсцесс билан таққосланади.
Давоси. Аденофлегмона билан оғриган беморларни даволаш бошқа йирингли касалликларда бўлгани каби касаллик чақирувчисига, макроорганизмга ва маҳаллий ўчоққа таъсир қилиш йўли билан амалга оширилади. Бунда касалликни келтириб чиқарган бирламчи ўчоққа ҳам эътибор қаратилади ва даволаш биргаликда олиб борилади. Беморларга антибиотиклар ва сульфаниламид дорилар буюрилади. Антибиотикларни антибиотикограмма асосида буюришнинг ва уларни регионли лимфотроп йўл билан киритишнинг аҳамияти бениҳоя каттадир. Макро­организмга таъсир қилиш мақсадида иммуностимуляция қилувчи (гаммаглобулин, иммуномодулин, метилурацил, пентоксил ва ҳ.) ва десенсибилизацияловчи дорилар, витаминлар қўлла­нила­ди. Бир вақтнинг ўзида беморларда бўлган йўлдош касалликлар (анемия, рахит, гипотрофия) ҳам даволанади.
Маҳаллий ўчоққа таъсир қилиш учун оператив даво ўтказилади. Операциядан кейинги даврда жароҳатга УВЧ терапия ва гелий-неонли лазер тавсия этилади.
Абсцесс
Орган ва тўқималарнинг чегараланган йирингли яллиғланишига абсцесс дейилади.
Этиопатогенези. Касалликни кўпинча стафилококк, кам ҳолларда стрептококк, пневмококк, ичак таёқчаси, кўкйиринг таёқча, протей ва анаэроб микроорганизмлар чақиради. Инфекция тўқи­ма ва аъзоларга тўғридан-тўғри, лимфоген ёки гематоген йўллар билан тушади. Ёш болаларда касаллик асосан тери ва юмшоқ тўқималарнинг йирингли-яллиғланиш касаллик­ларидан, шу жумладан фурункул, фурункулёз, карбункул, псевдо­фурункулёз, лимфаденит, гематоманинг йирингла­нишидан сўнг ривожланади (масалан: абсцесслашган псевдо­фурункул). Абсцесс йиринг чақирувчи микроб­ларнинг жароҳатларга (тирналган, шилинган) тушишидан ва ёт жисмларнинг тўқималарга киришидан сўнг ҳам келиб чиқади.
Инфекциянинг аэробронхоген, лимфоген ёки гематоген йўллар билан тушиши натижасида болаларда ўпка абсцесслари, чақалоқларда инфекциянинг киндик орқали тушишидан ёки қорин бўшлиғидаги йирингли жараёнлардан сўнг жигар абсцесслари учраши мумкин. Метастатик абсцесслар инфекциянинг асосий касаллик ўчоғидан тарқалишидан ҳосил бўлади (масалан: остео­миелит ҳисобига ҳосил бўлган пиемик ўчоқлар).
Клиникаси. Касалликнинг клиник манзараси абсцес­с­нинг қайси аъзо ва тўқималарда жойлашиши ва унинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ҳар хил кечади. Абсцесс тўқималарда юзаки жойлашганда терида шиш, чегаралари аниқ ҳосила ва оғриқ пайдо бўлади. Унинг ҳажми катталаша боради, ҳосила усти териси тўқ қизил рангга киради ва оғриқ кучаяди. Бўшлиқда йиринг кўпайган сайин флюктуация синамаси яққолроқ аниқланади. Метастатик абсцесслар асосий ўчоқлардан анча узоқда жойлашади. У ҳам юзаки, ҳам чуқур жойлашган бўлиши мумкин. Уларда йирингли бўшлиқнинг шакли ҳар хил, яъни оддий айланасимондан тортиб, мураккаб - кўп сонли чўнтаклари, кўр йўллари бўлиши билан характерланади. Бунда касалликнинг клиник манзараси оғир, яъни асосий касаллик оғирлиги билан бевосита боғлиқ кечади (масалан: остеомиелитнинг септикопиемик шакли).

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish