Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
85
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ
ТАДБИРЛАРНИНГ ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ
Зарина Зарифовна Шарипова
Навоий вилояти Зарафшон шаҳар 10-ДМТТ директори
Мактабгача таълим ташкилотида маънавий-маърифий тадбирлар аҳамияти
каттадир. МТТ да маънавий-маърифий ишларни ташкил этишнинг алоҳида
жиҳатларидан бири шуки айни бу даврда инсоннинг асосий маънавий дунёқараши
шаклланадиган даври ҳисобланади. Шу сабабли мактабгача таълим
ташкилотларида маънавий тадбирларни ўтказиш
болаларни юксак маънавиятли
баркамол шахс қилиб тарбиялашда ўрни катта.
Мактабгача таълим ёшидаги болаларни эҳтиёжлари ва қизиқишлари жадал
равишда ортиб боради. Бу ёш даврда болаларга оммавий-маънавий тадбирлар
орқали маънавий тарбия бериш муҳим ҳисобланади. Бунда қуйидагиларга
эътибор қаратиш керак бўлади.
- Тарбияланувчиларни миллий халқ эртаклари ва достонлари намуналаридан
фойдаланиб аҳлоқий сифатларни шакллантириш.
- МТТларини миллий маънавиятимизга ёт бўлган расмлар билан безатишдан
воз кечиб, ташкилотларини миллийликларимизни акс эттирувчи жиҳозлар билан
безатиш. Масалан:
Амур Темур, Жалолиддин Мангуберди, Тўмарис, Широқ,
Пахловон Махмуд каби ватанпарвар аждодларимиз қиёфалари тасвирланган
расмларни ташкилотларга жойлаштириш лозимдир.
Мактабгача таълим ташкилотларида олиб бориладиган
маънавий-маърифий
тадбирларнинг асосий тамойиллари инсонпарварлик, узликсизлик,
илмийлик,
ҳаётийлик, ёш ва билим савиясига мослик тарзида ташкил этилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 15
мартдаги “Мактабгача таълим муассасаларида Маънавият куни”ни ташкил этиш
тўғрисидаги буйруғида мактабгача таълим ташкилотларида ҳар ҳафтанинг жума
кунлари тарбияланувчиларнинг маънавий фазилатларини шакллантириш
мақсадида маънавият кунини ўтказиш ва ҳар ойнинг охирги жума кунлари
педагог ходимларни маънавий дунёқарашини бойитиш мақсадида
маънавият
соатларини ташкил этиш белгиланган. Шунингдек буйруқда тарбияланувчилар
учун маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш кўрсатилган.
Мактабгача таълим ташкилотларида маънавий-маърифий тадбирларни
ўтказишдан асосий мақсад маънавий тарбия беришдир.
Маънавий тарбия
деганда, инсон маънавий олами, тафаккури ва дунёқарашининг миллий ва жамият
талаблари даражасида узликсиз шакллантирилишини тушунамиз. Маънавий
тарбия юксак маънавиятни тарбиялаш воситаси,
муаян шахс, Жамоа гуруҳ,
Жамият, Миллатда жисмоний барқарорлик, рухий ахлоқий, маънавий етуклик
каби сифатларни шакллантиришга қаратилган амалий таълим-тарбия жараёнини
ифодаловчи тушунча. Инсонни жамиятда яшаши учун зарур бўлган маънавий
хусусиятларини тарбиялаш унинг энг асосий қадрият сифатидаги моҳиятини